мукаммал бозор ва монополия. Бозор тузилмаси. Мукаммал рақобат: тавсифи ва асосий белгилари


Давлатнинг монополияга қарши сиёсати



Download 1,01 Mb.
bet15/16
Sana05.04.2022
Hajmi1,01 Mb.
#530607
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
2 5246931090463002365

7.5 Давлатнинг монополияга қарши сиёсати.
Монополистик бирлашмаларнинг икки ёқлама характерини инобатга олган ҳолда ривожланган мамлакатларда ҳукуматлар рақобатни қўллаб қувватлаб ва ривожлантириш йўли билан монополизмга таъсир этишга ҳаракат қилади. Шунга кўра, бугунги кунда деярли барча мамлакатлар иқтисодиётида монополияларни давлат томонидан тартибга солиш чора-тадбирлари қўлланилиб, бу монополияга қарши сиёсат деб аталади. Давлатнинг монополияга қарши сиёсати асосини монополияга қарши қонунчилик ташкил этиб, у турли мамлакатларда турли даражада ривожланган бўлади.
Мнополияга қарши тартибга солиш – бу истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтирилга,у ёки бу ишлаб чиқариш турларини айрим ишлаб чиқарувчилар томонидан монополизация қилишни бартараф этишга қаратилган давлатнинг фаолияти.
Монополияга қарши қонунчилик - монополияларни чеклаш ва тақиқлашга, монопол тузилмалар ва уюшмалар, монополистик ҳаракатларнинг олдини олишга қаратилган рақобатни ривожлантиришга кўмаклашувчи қонунлар ва бошқа давлат ҳужжатлари.
Бундай қонунларга АҚШда 1890 йилда қабул қилинган Шерман қонуни, 1914 йилда қабул қилинган Клейтон қонуни ва 1936 йилда қабул қилинган Робинсон-Пэтмэн қонунларини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Одатда монополияга қарши қонунчилик нисбатан илгарироқ ва мукаммалроқ ишлаб чиқилган, деб ҳисобланади. У қуйидаги учта қонунчилик ҳужжатларига асосланади:
Шерман қонуни савдони яширин монополлаштириш, у ёки бу тармоқдаги якка назоратни қўлга олиш, нархлар бўйича келишувларни тақиқлайди.
Клейтон қонуни маҳсулот сотиш соҳасидаги чекловчи фаолиятларни, нарх бўйича камситиш, маълум кўринишдаги бирлашиб кетишлар, ўзаро боғланиб кетувчи директоратлар ва бошкаларни тақиқлайди.
Робинсон-Пэтмэн қонуни савдо соҳасидаги чекловчи фаолиятлар, «нархлар қайчиси», нарх бўйича камситишлар ва бошқаларни тақиқлайди.
1950 йилда Клейтон қонунига Селлер-Кефовер тузатиши киритилди. Унда ноқонуний бирлашиб кетишлар тушунчасига аниқлик киритилиб, активларни сотиб олиш орқали бирлашиб кетиш тақиқланди. Агар Клейтон қонуни йирик фирмаларнинг горизонтал равишдаги бирлашиб кетишларига тўсиқ қўйган бўлса, Селлер-Кефовер тузатиши вертикал равишдаги бирлашиб кетишларга чеклов киритди.
Ўзбекистонда хозирги даврда антиманопол сиёсатини хуқуқий асосини 2012 йилнинг 7 январидан кучга кирган “Рақобат тўғрисида”ги янги Қонун ташкил қилади. Худди шу кундан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган “Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида”ги Қонуни ўз кучини йўқотди. Янги Қонуннинг ўзига хос янги жиҳати молия бозорларида монополлашиш, рақобатнинг чекланиши ва устунлик мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларига барҳам бериб, соғлом рақобат муҳити юзага келишини таъминлайди, яъни умуман олганда товар ва молия бозорларидаги рақобат соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Амалий жиҳатдан ушбу тартибга солишни Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси амалга оширади. Қуйидагилар Монополияга қарши курашиш қўмитасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

  • товар ва молия бозорларида рақобат муҳити ҳолатини тизимли таҳлил қилиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг устун мавқени суиистеъмол қилиши, «картель» келишувлари ва тил бириктириш, инсофсиз рақобатни аниқлаш ва уларга чек қўйиш;

  • савдолар, иқтисодий концентрация ва давлат кўмагини монополияга қарши тартибга солиш;

- бозор иштирокчиларига юқори ликвидли, шу жумладан, табиий монополия субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган товарлардан (ишлар, хизматлардан) фойдаланишда тенг шарт-шароитларни таъминлаш;
- қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш, давлат органларининг рақобатни чекловчи қарорлар қабул қилишига ва шундай ҳаракатларни амалга оширишига йўл қўймаслик.



Download 1,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish