7.4 Монополия шароитида нарх ва ишлаб чиқариш хажмини шаклланиши.
Монополия(яъни, грекча «monoc» - ягона, битта ва «poleo» - cотаман) атамасини икки манода тушунуш мумкин:
1. Иқтисодиётни бирон-бир соҳасида танҳо ҳукумронлик ;
2.Татбиркорлар ўртасида тузилган уюшма, бирлашма.
Ҳақиқатда, бозорда ўрнини босувчи бўлмаган ягона товар ишлаб чиқарувчиси бўлиши мумкин бўлган вазиятни топиш деярли мумкин эмас, агар шундай бўлса, унда, маҳсулотларга талаб эгри чизиғи мутлақо ноэластик бўлган компанияни топиш мумкин эмас. Бинобарин, "монополия" ва ундан ҳам кўпроқ "соф монополия" атамасидан фойдаланишда доимо маълум даражада шартлилик мавжуд..
Мукаммал рақобат ва соф монополия - бу икки кутупли бозор ҳолатини, иккита мантиқий чегарани ифодаловчи назарий мавҳумликлар. Ушбу моделлар ушбу ҳолатларнинг ҳар бирида ўз даромадларини максимал даражада оширишга интилаётган индивидуал фирманинг оқилона хатти-ҳаракатлари учун шарт-шароитларни яртишга имкон беради.
Муккамал бўлмаган рақобат шароитида монополист нарх устидан муайян ҳукмронликка эга бўлади. Нарх устидан назорат қилиш миқёси ҳар хил бўлади. Монополист доимо максимал фойда келтирадиган нарх ўрнатишга ҳаракат қилади. Барча турдаги монопол бозорларда монополия нархи бозор нархининг асосини ташкил этади яъни амалётда нархлар шу атрофда шаклланади. Соф монополия бозорида битта сотувчи ноёб маҳсулотларни таклиф этганлиги сабабли харидорни танлаш имконияти бўлмайди.(7.1- жадвал). Бундай холатда у манополия ўрнатган нархни қабул қилади. Масалан шаҳарга электор энергияни битта корхона етказиб беради. У маҳсулотига нархни ўзи белгилайди.Истеъмолчи эса электор энергияни ана шу нархларда сотиб олишга мажбур бўлади. Шундай қилиб соф монополия шароитида тармоқда битта йирик корхона мавжуд бўлади ва маҳсулотни сотиш ҳажмини 100% қўлида жамлайди. Бу ерда ишлаб чиқариш тармоғи битта компаниядан иборат бўлади ва маҳсулотига нархни унинг ўзи белгилайди. Бундай тармоққа бошқа фирмаларнинг кириб бориши амалий жиҳатдан тўсилган бўлади. Ўзбекистонда соф монополияларга мисол сифатида сифатида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ДАК, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК.мисол қиллиб кўрсатиш мумкин. Йирик ишлаб чиқарувчилар бозордаги вазиятни ўзгартириш учун ўзларининг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишни камайтириб товар таклифини қисқартирадилар. Шу сабабли иқтисодий беқарорлик даврларида ҳам нарх барқарорлигича қолаверади
Мукаммал рақобат шароитида фирма фақат ишлаб чиқариш ҳажмини танлайди, нарх эса бозорда объектив равишда шаклланади ва ишлаб чиқарувчи нархга таъсир эта олмайди, монополист эса нафақат ишлаб чиқариш ҳажмини аниқлабгина қолмай, балки нархни ҳам белгилаши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |