7.1- расм. Бозорда фирма ҳолати
7.1- расмда бозорда фирма ҳолатининг мумкин бўлган учта вариантлари кўрсатилган. Агар P нарх чизиғи, AC фақат ўртача харажатлар эгри чизиғига М нуқтада тегса ( 7.1. а-расм), унда фирма ўзининг минимал харажатларини қоплашга қодир. М нуқта бу ҳолда нол фойда нуқтаси ҳисобланади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бу ҳолатда корхона иқтисодий фойда кўрмайди, аммо доимий харажатларга қўшиладиган нормал фойдани эса олади. Агар ўртача харажатлар нархдан пастроқ бўлса (7.1. б-расм), у ҳолда фирма маълум ишлаб чиқариш ҳажмлари учун (Q 2дан Q гача) ўртача фойдадан юқори фойдани яни қўшимча фойдани олади. Ниҳоят, агар ўртача ҳаражатлар ишлаб чиқаришнинг ҳар қандай ҳажми бозор нархидан юқори бўлган фирма эса (7.1. в-расм) зарар кўради ва бозорни тарк этади.
Маълумки, ҳар қандай корхонанинг мақсади фойдани кўпайтириш ёки зарарни минималлаштиришдир. Қисқа муддатли даврда ушбу мақсадга эришиш учун меёрий даромад (МR) ни меёрий харажат (МC) билан таққослаш зарур.
Бундай таққослаш мумкин бўлган нарх даражасида максимал фойда массасига эришган ҳолда фирманинг мувозанат нуқтасини ёки унинг ишлаб чиқаришни тўхтатадиган нуқтасини аниқроқ аниқлашимиз мумкин. Шубҳасиз, компания ишлаб чиқарилган ҳар бир қўшимча маҳсулот бирлигига қўшимча фойда олса ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтиради. Бошқача қилиб айтганда, меёрий харажат меёрий даромаддан кам бўлса
(МC < МR ) фирма ишлаб чиқаришни кенгайтириши мумкин. Агар меёрий харажатлар меёрий даромаддан ошиб кета бошласа(МC> МR ), фирма зарар кўради.
7.2 - расм. Мукаммал рақобат шароитида нарх даражаси ва ишлаб чиқариш хажмининг мувозанати
7.2- расмда ишлаб чиқаришнинг кўпайиши билан меёрий харажатлар эгри чизиғи (МC) кўтарилиб, Q ишлаб чиқариш ҳажмига мос келадиган М нуқтадаги Р1 бозор нархига тенг, меёрий даромаднинг горизонтал чизиғини кесиб ўтиши кўрсатилган. Ушбу нуқтадан ҳар қандай оғиш корхона учун катта ҳажмдаги маҳсулот хажми билан тўғридан-тўғри зарар кўришга, ёки ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайиши билан фойда массасининг камайиши натижасида йўқотишларга олиб келади. Шундай қилиб, фирманинг мувозанат ҳолати қуйидагича шакллантирилиши мумкин: МC = МR. Фойда олишни истаган ҳар қандай фирма ушбу мувозанат шарти бажариладиган ишлаб чиқариш ҳажмини танлашга интилади. Мукаммал рақобат бозорида меёрий даромад ҳар доим нархга тенг бўлади, шунинг учун фирманинг мувозанат ҳолати МR =Р кўринишини олади.
Меёрий харажатлар ва меёрий даромадлар нисбати тадбиркорни ишлаб чиқаришни оптимал хажмига эришилганми ёки фойдани ошиб боришини кутиш мумкинлиги тўғрисида тадбиркорга хабар (сигнал) берадиган тизимининг бир тури. Шундай қилиб биз мукаммал рақобат шароитида нарх ва ишлаб чиқариш хажмини шаклланишини кўриб чиқдик.
Do'stlaringiz bilan baham: |