Мукаммал рақобат
|
Мукаммал бўлмаган рақобат.
|
Соф монополия
|
Олигополия
|
Монополис-
тик рақобат-
|
Фирмалар сони
|
Жуда кўп
|
Битта корхона (тармоқ )
|
Бир нечта
|
Кўп
|
Маҳсулот
|
Стандартлаштирилган
|
Ноёб (ўрнини босадиган маҳсулот йўқ )
|
Стандартлаш-
тирилган ва табақалашти-
рилган
|
Табақалашти-
рилган
|
Нарх устидан назорат
|
Мавжуд эмас
|
Нарх устидан назорат
( абсолют эмас )
|
Умумий боғлиқлик
|
Унча эмас
|
Тармоқга кириш тўсиқлар
|
Мавжуд эмас
|
Тўсилган
|
Тўсиқлар мавжуд (хуқуқий,юри-
ди технологик ва х.з)
|
Нисбатан енгил
|
Мисоллар
|
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларбозори
|
Электир ишлаб чиқариш
|
Уяли
телефон операторлари
|
ЁТШ
|
- маҳсулотнинг бир хиллиги (стандартлаштирилган маҳсулот), яъни рақобатлашаётган фирмалар томонидан тақдим этиладиган маҳсулотлар бир хил ва бир-бирининг ўрнини боса олади.
Стандартлаштирилган маҳсулот - бу турли хил корхоналар томонидан тақдим этиладиган, аммо харидорлар томонидан барча ҳолатларда бир хил деб қабул қилинган маҳсулотдир. Масалан, сут , сариёғ, бир хил нав ва сифатдаги дон каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари. Шунингдек биржаларда сотиладиган товарлар , масалан, кофе, пахта, металлар, қимматли қоғозлар ва валюталар ҳам стандартлаштирилган маҳсулотлар сирасига киради;
- бозорга эркин кириш ва чиқиш (мавжуд фирмалар учун бозорга кириш ёки чиқиш учун тўсиқлар йўқ);
- сотувчилар ва харидорларнинг бозор ҳолати тўғрисида хабардорлиги, ахборот бозор субъекти орасида бир зумда тарқалади ва ҳеч қандай харажат талаб қилмайди;
- сотувчилар ва харидорлар нархларга таъсир қила олмайди;
- ресурсларнинг ҳаракатчанлиги;
Мукаммал рақобат - бу илмий абстракция, идеал бозор тузилмаси ҳисобланиб бошқа турдаги бозор тузилмалари билан таққослаш учун эталон вазифасини бажаради. Мукаммал рақобат ўзининг маавхумлилига қарамай , методологик ва амалий аҳамиятга эга. Услубий маънода бу корхона ҳаракатлари мантиғини тушунишга имкон беради. Амалий жиҳатдан мукаммал рақобат модели кичик корхоналарнинг харакат қилиш тамойилларини баҳолашга имкон беради.
Мукаммал рақобатнинг афзалликларига қуйидагилар киради.
- ишлаб чиқариш технологик жиҳатдан самаралироқ амалга оширилади;
- ресурсларни тақсимлаш оптимал тарзда амалга оширилади;
- корхоналарнинг зарарсизлиги ва барқарорлиги.
Мукаммал рақобатнинг камчиликлари :
- унумдорлиги юқори ускуналардан фойдалаиш қобилятига эга эмаслиги, чунки, муккамал рақобат бозорида йирик капиталга эга бўлмаган кўплаб кичик корхоналар харакат қилади;
- илмий-техник тараққиётни рағбатлантириш қобилятига эга эмаслиги, чунки узоқ муддатли истиқболда ИТТЛИ катта капитални талаб қилади, кичик корхоналар эса бундай хажмда капиталга эга эмаслар;
- ижтимоий товарларни ишлаб чиқариш қобилятига эга эмаслиги.
7.2 Мукаммал бозор механизми ва унинг харакатланиши.
Хар қандай бозор унинг хар қандай шакли талаб ва таклиф, нарх, рақобатдан иборат механизимга асосланади. Аслида ушбу механизим ёрдамида бозор ўзини ўзи тартибга солади. Бозор механизми - бу бозорнинг асосий элементлари: талаб, таклиф, нархларнинг ўзаро боғлиқлиги ва ўзаро таъсир механизмидир. Ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар, сотувчилар ва харидорларнинг иқтисодий мавқеи бозор конъюнктурасига боғлиқ. Бозор конъюнктураси —муайян даврдаги бозор ҳолати, у бозорда мувозанатнинг мавжудлиги ёки бузилганлиги билан характерланади. Бозор конъюнктураси ижобий ёки салбий, қулай ёки ноқулай бўлиши мумкин. Бозор конъюнктураси талабнинг ошиши билан тавсифланса, сотувчи учун қулай, чунки у товарини қимматга сотиб, ортиқча даромад кўради. Агар бозорда таклиф ошиб кетса, конъюнктура харидор учун қулай бўлади — товарни арзонга олиб, наф кўради. Бозор механизми қиймат, ва нафлилик қонунларига асосланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |