ИШОНГАН ТОҒДА КИЙИК ЮРМАС
Ўзбек халқи болажон халқ. Яхши ниятлар қилиб фарзандлар ўстирамиз. Кўп ҳолларда қариган чоғимизда улар бизга суянчиқ бўлиши учун умидвор бўламиз. Бу гўёки, қишнинг ғамини ёзда е, мақоли кабидир. Аслида Яратгандан бошқага муҳтож қилмасин. Ҳатто, болаларга ҳам. Майли, улар ҳолимиздан хабар олишсин, кўргани келишсин. Аммо ҳаммамиз ҳётимизнинг сўнгги кунигача ўзимизнинг уддамиздан чиқайлик. Шундай эмасми?! Ният-ни тўғри олинг. Бола-чақам қариган чоғимда боқсин деб эмас, ўзимиз уддамиздан чиқайлик, ўзимга куч-қуват ато эт, деб сўранг.
Тез-тез қулоғимга чалиниб қолади. Кичкина болажон-ларга қараб, бу мени ҳажга олиб боради, қариганимда боқади, деб қолишади. Нима бўпти, яхши гап-ку, дейсиз-ми?! Бир қарашда шундай. Бу гап болакайга қанчалик юк бўлаётганини билмайсиз-да. Кўзингизга кўринмайди-да. Агар бу гап болага қандай таъсир этаётганини билганингиз-да асло бундай демаган, ҳали 1-2 ёшга тўлмаган болага шундай масъулият юкламаган бўлардингиз.
Ҳажга боргингиз келаётган бўлса, ёки машина олгингиз келаётган бўлса, Яратган зотдан сўранг. У хоҳласагина, изн берсагина борасиз. Бу худди ҳозирги гапимга мисол. Нима тилагингиз бўлса, Ундан сўранг. Болангиздан эмас. Биз ниманики дуога қўл очиб сўрасак, Яратган ҳаммасини ижобат қилади. Фақат болаларга ортиқча юк юкламас-лигимиз керак.
Кўпроқ катта фарзандларимизга, укаларингга қараб тур, бирор кор-ҳол бўлса, ўлдираман сени, деймиз. Асли катта боламиз олти ёш. Тасаввур қиляпсизми, 4 ёш, бир ёш, икки ёшли болаларнинг жавобгарлиги олти ёшли боладаю у ўзини қандай ҳис қилади. Кўзга кўринмас бундай юк уни босиб туради. Унда хавотир, ҳадик, қўрқув, жавобгарлик ҳисси бир бўлиб, юк бўлмоқда. Бу унинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатади.
Яна тайинлаймиз: қўйларга қараб тур, бирор нарса бўлса ўлдираман. Тасаввур қилинг, қўйлар катта анҳор четида ўтлаб юрибди. Тасодифан қўй сувга тушиб кетди. Ўйлаб кўринг, бола 7-8 ёш, сузишни билмайди. Қўйсиз борса, уни ўлдиришингиздан қўрқади, шунинг учун ҳам у ўйлаб ўтирмай, ўзини сувга отади. Агар болада қўрқув кучли бўлмаса, у ўйланади. Нима қилиш керак? Ҳа, катталарни ёрдамга чақириш керак.
Энг аввало, бизга фарзандларимизнинг ҳаёти муҳим. Моддият кейинги масала. Уларни қўрқувдан халос қилиб, ўз ҳаётларини мустақил қуришларига ёрдам беринг.
Ҳаммамизга «мода» бўлган қўрқитишнинг турини қаранг: «Ҳозир дўхтирга айтаман, жиқ қилиб қўяди. Ҳозир кучукка бервораман, еб кетади». Қўрқув кўзга кўринмайди. Боланинг ичига тушиб, ялпайиб ўтириб олади. Бола улғай-гани сари у ҳам бирга ўсаверади. Ёнма-ён. Бола бирор иш қилмоқчи бўлса, дарров у шивирлайди. Ундай қилма, бундай бўлади. Шунда, қарабсизки, журъатсиз фарзан-дингизнинг қўлидан ҳеч иш келмай тураверади.
“ҚЎРҚМАЙМАН”ЛАР ҚИШЛОҒИ
Ёнимизда Тепақўрғон деган қишлоқ бор. Қўрқмайман деган сўзни кўп ишлатишади. 2015 йили шу қишлоқда бир йил ўқитувчи бўлиб ишладим. Аҳолининг турмуш тарзини ўргандим. Йигитларда, эркакларда ҳақиқатан ҳам, ҳеч нарсадан қўрқмаслик мавжуд экан. Орият, шаънини қаттиқ ҳимоя қилишади. Уларда шундай муҳит шаклланган. Қўрқмас болалар йўлидан чиққан унча-мунча тўсиқлардан чўчишмайди. Шунинг учун бўлса керак, бу қишлоқдан тадбиркорлар, бизнесменлар кўп чиққан.
Бир куни бир дўкончи аёл гапириб қолди. «Сенинг қишлоғингдаги фалончининг шунча қарзи бор, айтиб қўй», дебди у тепақўрғонлик бир кишига. У нима қилибди денг. Шартта ёнидан пул чиқариб, ўша ҳамқишлоғининг ўрнига тўлаб қўйибди. Улар қишлоқдошларини ҳимоя қилишни ҳам яхши билишади. Биз ҳам ориятли, қўрқмас болаларни тарбиялайлик.
Энг аввало, жазолашни бас қилинг. Бола ҳаддидан ошиб, жазолашга тўғри келиб қолса, тан жазоси билан эмас, ёқтирган нарсасини маън қилиш орқали жазолаш мумкин. Айтайлик, севимли ўйинчоғини олиб қўйиш, музқаймоқ ёки шоколаддан маҳрум қилиш орқали. Ёки хафа бўлга-нингизни билинтириб, астойдил хафа бўлиш орқали ҳам. Бола ҳамма нарсани тушунади.
Китоб магазинларидан қўрқувни енгиш ҳақида китоблар мавжуд. Унинг ҳам бир қанча кўринишлари бор. Улардан қутулиш ҳақида тавсиялар жуда чиройли қилиб берилган. Улардан халос бўлинг. Энг муҳими, хотиржамлик.
Болам, сени дўхтир жиқ қилади, деб қўрқитган она бир куни боласи бетобланса, шифокорга иши тушиб қолишини биладими. Ана кўринг томошани. Шифокорни кўриб, ранги оқариб, кетган, буралиб-суралиб, онасининг қўлидан қочиб чиқиб кетишга уринаётган болани тасавввур қилинг-а. Сиз айтган қўрқув унга ваҳима қилаётган бўлади. Аслида нима дейишимиз керак: «Шифокор соғлигимиз учун масъулият-ли. У сени текшириб кўриб, нега касал бўлганингни айтади ва даволайди. У берган дориларни ичсанг, дарров оғриқлар тўхтайди. Бизни даволагани учун шифокорга раҳмат айтиш лозим».
Ҳаммамиз кўпроқ қоронғуликдан қўрқамиз. Электр токини ўчириб қўяйлиг-а. Дарров нимагадир босиб келаёт-ган ваҳима уйғонади. Ҳар хил шарпалар юргандай бўлади. Электр токи ёқсак, ёруғлик. Хонада ҳеч нима йўқ. Қўрқув худди ана шундай кучга эга. Уни болаларга ошно қилманг.
Яна бир ёлғон ҳақида. Аёлларимиз, болалар шўхлик қилса: «Даданг келсин, сени айтиб бераман. Ўлдиради ёки кунингни кўрсатади», - деб дадаси билан қўрқитамиз. Нима, унга дадаси одамхўр девмидики, шундай дейсиз. Дадасига нисбатан нега бундай қўрқувни шакллантирасиз? Ривож-ланган давлатларда шаклланган сериал, бадиий филмларни кўринг-а. Улар болаларга қандай муносабатда бўлишади. Дўстона.
Do'stlaringiz bilan baham: |