Мужизакор бола



Download 0,63 Mb.
bet24/31
Sana21.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#29582
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   31
Bog'liq
муъжизакор бола 1

НЕГА МЕНИ ҚУТҚАРМАДИНГ?

Бир китобда ўқиганим ёдимга тушди. Бир киши қайиқда сузиб кетаётган экан. Довул бўлиб, қайиқ ағдарилиб кетибди. У сузишни билмас экан, Яратган Эгам мени қутқар, деб нидо қилибди. Узоқдан бир балиқчи қайиқ билан кўринибди. Балиқчи ҳалиги инсонни қутқармоқчи бўлган экан, унамабди. У яна, Яратган Эгам, мени қутқар, деб нидо қилибди. Узоқдан юк ташувчи кема кўринибди. Денгизчилар уни кўриб қолиб, қутқаргани келишибди. Лекин у яна рад қилибди. Яна нидо қилибди: Яратган Эгам, мени қутқар. Шу пайт юқорида вертолёт пайдо бўлибди. Қутқармоқчи бўлсалар, бояги инсон яна рад этибди. У, мени Аллоҳ қутқаради, мен беш маҳал намозни канда қилмай ўқиганман, деб ўйлабди. У, Аллоҳ мени қутқар, деганича чўкиб кетибди. У дунёга боргач, Яратган билан учрашибди ва ундан: «Нега мени қутқармадинг?» - деб сўрабди. Яратган шундай дебди: «Сен биринчи бор ёрдам сўраганингда мен сенинг олдингга балиқчини юбордим, чиқмадинг. Иккинчи бор ёрдам сўраганингда юк кемасини юбордим, чиқмадинг. Учинчи бор ёрдам сўраганингда вертолётни юбордим, чиқмадинг».


Хулоса шуки, сизга келадиган яхшилик кимдан ва қаердан келмасин уни бизга меҳрибон зот йўллаган бўлади. Сиз ҳам ҳалиги инсон каби осмондан чалпак ёғишини кутманг. Инсонларга яхшиликлар яхши инсонлар орқали юборилади. Бизга юбориладиган яхшиликлар ҳам, ёмон-ликлар ҳам ўзимизнинг яхши-ёмон амалларимиз туфайли келади. Бутун оламлар сарвари ўзи яратган инсоннинг қийналишини, азобланишини истамайди, аксинча, бизни соғлом бахтли, бой, хурсандчиликда, шукроналар айтиб яшашимизни хоҳлайди.
Лекин баъзан турли хил синовлар келиб туради. Синовларга сабр қилиб, тажриба тўплаш ва тўғри хулоса чиқариш лозим. Танамизни касаллантириб қўйган бўлсак, вақтида даволаниш, соғлигимиз учун қайғуришимиз лозим. Инсон ўзини яхши кўрмас экан, ўзи учун қайғурмас экан энг керакли неъмат – соғлигидан ажраб бораверади. Натижада унга берилган 100-120 йилни яшаш ўрнига 60-70 йилгина умр кўради, холос. Ҳаётимизда учрайдиган синовларни, тўсиқларни, ғам-ташвиш деб қараш ярамайди. Ахир биз имтиҳон топшириш учун кирганимизда турли хил саволлар берилади-ку. Ана шу саволларга жавоб топи-шимиз керак. Сабрнинг таги сариқ олтин. Ҳар бир тўғри топилган жавобнинг, тўғри ечилган муаммонинг мукофоти бор. Синовларни ғам деб қарамаслик керак.
Ҳаммамиз ҳам хато қиламиз. Муҳими, йўл қўйган ха-тоимизни англаб етиш, мағзини чақиш ва бошқа такрор-ламаслик. Масалан, қайнаб турган қозон қопқоғини эҳтиётсизлик билан кўтарсак, ундан чиққан буғга қўлимиз куяди. Эҳтиётсизлигимиз учун жонимиз оғрийди. Кейинги гал шундай қиламизми? Асло йўқ. Энди бу бизга тажриба бўлди. Шунинг учун айтадиларки, қари билганни пари билмас. Фарзандларимиз ҳам ўзлари тажриба тўплаб бораверишсин. Сиз уларнинг ўрнига имтиҳонга кириб, саволларга жавоб бераверсангиз ўзи қачон жавоб беради. Ҳаётни қанчалик эрта билса, тажриба орттирса, шунчалик яшаши осонлашади. Орқага қарайвермай, болалар бахт-иқболи учун ҳаракат қилиш лозим. Меҳнатингиз меваси жуда ширин бўлади.



Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish