Мужизакор бола



Download 0,63 Mb.
bet20/31
Sana21.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#29582
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   31
Bog'liq
муъжизакор бола 1

БОЛАЛАРГА ДЎСТ БЎЛИНГ

Ўғил болалар ҳам, қиз болалар ҳам ўзларида бўлаётган ўзгаришларни, мактабдаги муаммоларни ёки тушунмаётган нарсалар ҳақида, соғлиги ҳақида сизга бемалол айта олиши керак. Дардини кимга айтишни билмай, боши қотиб юрмасин. Сиз унга маслаҳатгўй бўлинг. Ҳар қандай ҳолатда, энг аввало, ота-онадан маслаҳат сўрашга ўргатинг. Бунинг учун унинг юрагига қулоқ солинг. Мен ҳам авваллари, ишлаяпман, деб боларни ичидаги гапларга қулоқ тутмаган эканман. Лекин ҳозир ундай эмас. Буни қизим-нинг гапидан ҳам сезишим мумкин: «Она, ҳозир сиз жуда яхшисиз. Олдин ҳам яхши бўлгансиз, лекин ҳозир унданам яхшисиз. Сизга бемалол сирларимни айтишим мумкин. Маслаҳат олишим мумкин. Бирор нарсани ечимини кимдан сўрасам экан деб ўйланиб юрмайман. Сизни ҳам онам, ҳам дўстим десам бўлади».


Унинг бу гапларидан мен ўз устимда ишлаганим, феъл-атворимни яхшилашга бўлган ҳаракатларим натижасини кўришим мумкин. Олим бўлиш осон, одам бўлиш қийин. Ҳар бир инсон шу комиллик сари интилиши мақсадга муво-фиқдир. Сизнинг қандай ўзгарганлигингизни, энг аввало, фарзандларингиз, яқин инсонларингиз сезишади. Буни мен уддалаган эканман, сиз ҳам уддалайсиз. Ҳақиқий инсон бўлиш учун олий маълумотли бўлиш шарт эмас. Шундай уй бекалари борки, уларнинг фикрлашларини эшитиб, тасан-нолар айтаман, беихтиёр. Бола тарбияси учун сиз қайси касб эгаси бўлишингизнинг фарқи йўқ, сиз онасиз. Дил-бандингиз ичидаги гапларини, орзуларини эшитишдан чарчаманг. Қандай фикрлаяпти? Эшитиб бўлгач, унга ўз муносабатингизни билдиринг. Нотўғри фикрлаётган бўлса, ётиғи билан тушунтиринг. Унутманг, яхши гап билан илон инидан чиқади.
ҲАР НАРСАДА МЕЪЁР ЯХШИ

Ҳар нарсада меъёр яхши. Меҳр-муҳаббатнинг, эркала-тишларнинг ҳам меъёри бўлади. Унинг ортган шаклини папалаш дейиш мумкин.



  • Дарсингни тайёрладингми, болам.

  • Бирпас туриб, ойижон, бирпас ўйнай.

Анчадан кейин яна сўрайди она:

  • Бирпас ўйнай, она.

Бугун ҳам ўтди, дарс эса тайёрланмади. Эртасига ҳам шу аҳвол. Бу ерда эркалашнинг орттирилган шаклини кў-риш мумкин. Боланинг бошини қотириб дарс тайёрлашидан кўра маза қилиб ўйнашини хоҳлаяпти у.

  • Қизим, ҳовлини супуриб, сув сеп.

  • Иш қилгим келмаяпти, ётиб дам оламан.

Бу ҳолатга ҳамма биладиган ҳикояни мисол қилиб кўрсатишим мумкин.
Ота боласига пул ишлаб топишни айтади. Онаси эса уни папалаб, яъни меҳнат килиб жони қийналишини истамайди. Ва ўзи пул беради.

  • Бор, болам, кўчаларни айланиб, кечга келгин. Ўзим ишладим, деб шу пулни отангга бер…

Давомини ўзингиз яхши биласиз. Ана шундай кўри-нишда намоён бўлади эркалатишнинг меъёрдан ортиб ке-тиши. Ортиқча меҳр ҳам заҳар. Бола ҳам ҳаётдаги синов-лардан ўтиши, тажриба орттириб бориши лозим. Яхши кўришда ҳам ёмон кўришда ҳам меъёр керак. Бунга қуйидаги мақол мисол бўлади: «Дўстингга ҳам ўта сирингни берма, бир кун душманга айланиши мумкин. Душманингга ҳам жуда ёмонлик қилма, бир кун дўстга айланиши мумкин».
Меъёр, ҳатто, динда ҳам керак. Менга кўпроқ тилида калимасини айтиб, замонавий кийиниб, дунёвий билим-ларни эгаллайдиган инсонлар ёқади. Бунга кўпроқ, дилинг Аллоҳда, қўлинг меҳнатда бўлсин деган ҳикматли гап ҳам тўғри келади. Шу меъёрдан ўтиб кетмаганида балки Афғонистонда бугун тинчлик ҳукмрон бўларди.
Кўп ҳолларда чақалоқларни, ёш болаларни қиш фаслида уйга қамаб қўямиз. Очиқ ҳавога олиб чиққани қўрқамиз. Бу билан уларда совуққа бўлган иммунитетнинг шаклланиши-га тўсқинлик қиламиз. Педиаторлар билан маслаҳатлашиб, куннинг қайси вақтида болани очиқ ҳавога олиб чиқишини билиб олиш зарур. Очиқ ҳавога қўрқмай олиб чиқинг ва: «Менинг болам соғлом, совуққа чидамли, чиниққан. У ҳар қандай об-ҳавога ҳам чидамли», деб ўйланг.
Вой, ташқарига олиб чиқма, шамоллатасан, касал бўла-ди, дейсиз. Ташқарига бир кун чиқиб қолса шамоллайди. «Ана, айтмадимми, гапимга кирмадинг. Умуман, чиқма, кунлар исиганда чиқасан». Ёз келса ҳам шу аҳвол. «Кир уйга, ташқари иссиқ, касал бўлади. Кун совуганда чиқасан». Бола қачон чиқади очиқ ҳавога ўзи? Қарабсизки, бола иссиққа ҳам совуққа ҳам чидамли эмас. Болангизни тарбия-лар экансиз, соғлиги хусусида мутахассис педиаторлар билан маслаҳатлашиб иш кўрган маъқул. Тоза ҳаво – танга даво, деганларидек, тўрттала фаслда ҳам маълум вақтларда ташқарига олиб чиққан маъқул. Бола чиниқиши керак, қўшнимнинг учта ўғли сингари. Улар доимо соғлом. Сиз, болам касал бўлиб қолади, деб ўйласангиз, хавотир ол-сангиз, албатта, касал бўлади, ишонаверинг. Миянгизга ёзиб олинг: «Менинг болам соғлом, у Яратганнинг пано-ҳида. Унга ҳеч нарса бўлмайди».
Газетадан ўқиганим эсимга тушди.
Бир оилада ёлғиз ўғил бор экан. Оила анча ўзига тўқ бадавлат бўлиб, бола учун барча шароитлар мавжуд экан. Уйда хизматкор аёл ҳам, чангютгич ҳам, кондиционер ҳам борлигидан заррача чанг йўқ экан. Бола 14 ёшга етганда оғир хасталаниб, шифохонага тушибди. Манаман деган шифокорлар текширибди. Боланинг танаси соппа-соғ экан. Изланиб-изланиб, шундай хулосага келишибди. Болада иммунитет шаклланмаган. Ташқаридан кирувчи чангга ҳам, бошқасига ҳам қарши туриб курашувчи иммунитет йўқ. Инсонда иммун тизим кучли бўлса, у танага ёт нарсаларни киргизмайди. Ёки кирганини ҳам дарров бартараф қилади. Боладан хавотир олишни, ҳадиксирашни, қўрқувни бас қилинг. Фарзандни бизга Аллоҳ берган. Биз унинг тирно-ғини ҳам ясаган эмасмиз. Шундай экан, унга ишонинг. Бу билан ёзнинг чилласида қуёш тиккага келганда офтобга қўйиб қўйинг, демаяпман. Ахир ақл-идрокингиз, фахм-фаросатингиз бор-ку. Қолаверса, мутахассислар бор.



Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish