Мужизакор бола



Download 0,63 Mb.
bet17/31
Sana21.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#29582
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   31
Bog'liq
муъжизакор бола 1

БИР СОАТЛИК ИЛМ ОЛИШ
БИР КУНЛИК ИБОДАТГА ТЕНГ

Бундан кўриниб турибдики, болага илм ва тарбияни ёшлигидан бошлаб ўргатган маъқул. Бизнинг юртимизда ҳам мактабгача таълим муассасаларига Президентимиз томонидан эътибор қаратилиши жудаям қувонарли ҳол. Барча буюк инсонларни ҳам оналар тарбиялаган. Машақ-қатли меҳнатимиз мевасини фарзандимиз эришаётган ютуқ ва муваффақиятларда кўрамиз. Бу жуда ҳам лаззатли онлардир. Ота-она ҳақиқий бахтни шунда ҳис қилади. Мактабгача таълим муассасалари ҳақида гап кетганда, бир воқеани эслаб, куламан. Ўшанда қизларимизни боғчага олиб бориб жойладик. Ҳар куни кечки 17 ларда ота-оналар болаларни яслидан олгани келишади. Мен ҳам биринчи куни қизларимни олгани бордим. Кираверишдаги залда махсус тахтача осилган, унга ҳар куни болаларнинг ўтилган машғулотлардаги бажарган ишлари қўйилиб, боланинг исми ва фамилияси ёзиб қўйилар экан. Аплекация чизган расмлари ёки пластилиндан ясалган нарсалари бўлиши мумкин. Мен ҳам залга кириб келдим. Ва боғча опаси билан учрашдим. Тарбиячи мени тахтача олдига бошлаб борди ва бугун аплекация билан ишлаганликларини, кўп қаватли бино ясаганликларини тушунтирди. Қизим ясаган ишни ҳам кўрсатди. Авалига ҳайрон бўлиб, тасвирга тикилиб қолдим. Бу нима ўзи? Кўп қаватли бинонинг икки ёнида учбурчак шакллар нима қиляпти? Ие, эшик бинонинг ўртасида турибдими? Деразаларини айтмайсизми. Бири тепада, бири эшикнинг ўрнида, қойил. Лекин барибир тушунмадим. Бинони икки ёнидаги учбурчаклар нима экан? Ё қизим фантазия қилдимикин? Қандайдир янгилик яратдимикан? Хаёлимни йиғиб олиб, бошқа болаларнинг аплекация ишига қарадим. Ҳа, уларники ҳақиқий бинонинг ўзи. Уларни-кининг тепасида томи ҳам бор. Қизим том қисмини бинонинг икки ёнига ёпиштириб қўйган экан. Иситмам 45º га чиқиб кетди ўзиям. Бийрон сайрайдиган тилим ҳам танглайимга ёпишиб қолди гуё. Бир иш қилиб қўйган одамдек, хижолат бўлиб, тарбиячига қарадим. У ҳеч нарса бўлмагандек бепарво турарди. Устимдан кулмади ҳам. Хайирят-е.



  • Қизим тўғри бажаролмабди-да, - дедим узр сўраган-дек. - Ҳа-я, русчани яхши тушунмаган бўлса керак, - дедим қизимни оқлаб.

  • Ҳечқиси йўқ, ўргатамиз. Бу бизнинг вазифамиз.

Мен қизимни етаклаб, яслидан чиқдим. Тарбиячининг маданиятли аёл эканлиги кўриниб турарди. Унинг ўрнида бошқа одам бўлганида мазза қилиб кулган бўлармиди устимдан.
Биз чекка қишлоқда яшардик. Боғчаларимизда ҳар хил ёшдаги болалар бўлар эди. Ҳатто, бир гуруҳда ҳам турли ёшдаги болалар йиғилган. Тарбиячиларимизга ҳам осон бўлмаган. Мен уларнинг меҳнатини қадрлайман. Мана энди биз хоҳлаган вақт келди. Боғчаларга уч ёшдан қабул қилиняпти. Гуруҳдаги болаларнинг ёши ҳам бир хил. Тарбиячи бемалол машғулот ўтсаям бўлаверади.
Қизимни боғчадан олгани борганимда бажарган ишла-рини солиштириб борардим. Бир-икки ҳафтадан кейин у бажарган ишлар шу қадар чиройли дид билан, аъло даражада кўрина бошлади. Тарбиячи ҳам хурсанд. Қизимнинг, иқтидорли экан, деб мақтади. Биринчи кун мен, русларнинг болалари иқтидорли-да, биз қаерга ҳам борардик, деб ўйлаб ўзимизга паст баҳо берган эканман. Қизим русчани ҳам шунақа тез ўзлаштирдики, ҳайрон қолдим. Машғулотларга кириб, кузатдим ҳам. Ана, мусиқа қўювчи устози пианино чаляпти. Шортик, футболка ва оёғига чишка кийган болалар қатор бўлиб, оёқ учида юришибди. Мусиқанинг оҳангига мослаб ҳар хил ҳаракат-лар бажаришяпти. Афтидан, бу бадантарбия машғулоти бўлса керак. Кейинги куни мусиқа машғулотини кузатдим. Нима бўлса ҳам ўқитувчиман-да, қизиқаман. Қизим улардан, умуман, фарқ қилмас эди. Болаларга қўшилиб қўшиқ куйларди. Мен эса ичимда ғурур билан ўйладим: биз ўзбеклар ҳам ҳеч кимдан кам эмасмиз. Шундай экан фарзандларимизга ёшлигидан илм олишлари учун шароит яратиб берайлик.



Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish