БОЛА ЎҒРИ БЎЛИБ ТУҒИЛАДИМИ?
Ҳеч қайси бола ўғри бўлиб туғилмайди. Агар аждо-дингизда ўғри ўтганлар йўқ бўлса хавотир олмасангиз ҳам бўлади. Лекин доим назоратда ушлаб туришингиз зарур. Ташқи муҳит ҳам тарбияга ўз ҳиссасини қўшади. Баъзан болалар бу ишнинг хато эканлигини ўзлари англамаган ҳолда уйдан пул ўғирлайдилар, музқаймоқ ёки бошқа нарсалар сотиб олиши учун ёки яша бошқа сабаблар учун. Улар бу жуда ёмон эканини билишмайди. Уларга тушунти-риш лозим. Бировнинг нарсасини сўрамай олиш ўғрилик эканини, ўша буюм ўз эгасига керак эканини, ўғирлаб олган одамга бу нарса ҳалол эмаслигини ҳаётий мисоллар билан тушунтиринг.
- Мана, сенинг энг севимли қўғирчоғинг ёки машинанг. Биз буни сенга туғилган кунингда совға қилганмиз, сен ўз ўйинчоғингни жуда ҳам яхши кўрасан. У сен учун қадрли. Айтайлик, шу ўйинчоғингни кимдир яшириб, олиб чиқиб кетди. Сен жуда хафа бўласан, тўғрими? Худди шундай, сен ҳам кимнингдир буюмини сўрамай олиб келсанг, у ҳам жуда хафа бўлади.
Мен яна ўз тажрибам билан ўртоқлашаман. Кўринарли жойга пулни санаб, қўйиб қўяман. Вақти-вақти билан текшириб тураман, камайиб қолмадими деб. Кенжа ўғлим сўраб қолади. Билиб турибман, пулни олгиси келиб турибди.
- Она, нега пулларингизни ҳар ерга ташлаб кетаверасиз? Сизга керак эмасми?
- Пуллар доимо керак. Мен сизларга ишонганим учун ҳар ерга қўявераман. Биламан-да сизлар сўроқсиз пулни олмайсизлар. Ахир мен сизларни ўғри бола қилиб тарбия-ламаяпман-ку. Сизларни яхши инсонлар бўлишингиз учун ҳаракат киляпман.
Гапларим унга таъсир қилади.
- Тўғри, биз ўғри эмасмиз. Пул керак бўлса сиздан сўраймиз.
Яна бошқа бир кун унга айтаман:
- Ўғлим, анаву пулларни олиб кел-чи, камайиб қолмадимикин?
- Нега камаяди?! Ахир биз ёмон бола эмасмиз-ку? Сў-роқсиз оладиган. Керак бўлса сиздан сўраймиз.
У пулни олиб келади. Санайман тўғри чиқади.
- Мен сизларни жуда яхши кўраман. Баракалла, сизларга ишонаман.
Агар аждодингизда кимдир ўғрилик билан шуғулланган бўлса сизга қийинроқ бўлади. Сабаби: болангизда ўз-ўзидан ўғриликка наслий мойиллик бўлади. Бундай ҳолларда унга ҳар куни таъкидланг.
- Сен жуда ажойиб, ҳалол боласан. Ҳеч қачон бировнинг нарсасини сўрамай олмайсан. Мен сенга ишонаман. Мен сени шунинг учун яхши кўраман.
Ҳалоллиги ва бировнинг нарсасини олмаётгани учун мақтанг, рағбатлантиринг, совғалар олиб беринг. Доимо назоратингизда турсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |