Гулшаной БОЙДАВЛАТОВА
МЎЪЖИЗАКОР БОЛА
1
«Наврўз» нашриёти
Тошкент
2018
УЎК: 422.30.24
КБК: 85.12 (Ўзб)
Б-21
Гулшаной Бойдавлатова. Мўъжизакор бола (1) / «Наврўз» нашриёти. – Тошкент, 2018. 80 бет.
КБК: 85.12 (Ўзб)
Биз китоб ўқишни нега тарғиб қиламиз? Чунки китобдан йиллар давомида билмаган нарсангизни билиб оласиз, ҳаётда қандай яшаш лозимлигини ўрганасиз. «Ҳаётга нима учун келдигу вазифаларимиз нимадан иборат?» - деган саволга жавоб топасиз. Ушбу китоб ҳам ўқувчи учун жудаям кераклилигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Унда муаллиф нафақат бола тарбиясини қандай олиб бориш лозимлиги ҳақида, балки катталарнинг ҳам муваф-фақиятга қандай йўл билан бориши мумкинлиги тўғрисида ўз ҳаётий тажрибалари орқали мулоҳаза юритган.
ISBN 978-9943-381-85-8
© «Наврўз» нашриёти, 2018.
© Гулшаной Бойдавлатова.
КИРИШ
Мен сўзимнинг бошини ҳаётни англашимда ёрдам берган устозларга ўз миннатдорчилигимни билдиришдан бошлайман. Улар ҳаёт асосларини, яъни қонун-қоидалари формуласини ўрганиб, сўнгра келажак авлодга тақдим этишган. Ўз ҳаётларини ана шу асосларни ўрганишга ва ўргатишга бағишлашган. Бу эса уларнинг инсониятга қилган энг катта яхшилигидир. Бу бой мерос, хазина. Бундан фақат билим олишга қизиққанлар, китоб ўқишни, уқишни билганларгина баҳраманд бўла оладилар. Бу сиз ўйлаганчалик қийин иш эмас. Мен, замонамизнинг оддий аёли, буни уддалаган эканман, сиз ҳам уддалай оласиз, албатта.
Бу дунёда айтилмаган сир-саноат қолган эмас. Ер юзига Таврот, Инжил, Қуръони Карим ва бошқа илоҳий китоблар ҳам туширилган. Бу китоблардан олинган билимлар эса ҳаётий тажрибалар орқали мустаҳкам тушунчаларга айланиб, ёзувчиларнинг саъй-ҳаракати билан китобхонларга тақдим этилган. Бундай китоблар ат-рофингизни ўраб турибди. Сиздан фақат кўзингизни очиб, вақт топиб, ўқиш қоляпти, холос.
Бу китоб ҳам ана шундай билимлар асосида ёзилган. Мен олган билимларим учун устозларга қалбан минг бора ўз эҳтиромимни билдираман. Ўйлайманки, сиз бу китобни охиригача ўқийсиз ва ўз оилангиз, фарзандларингиз учун қўллайсиз. Зеро, фарзандлар бизнинг келажагимиз. Фар-зандларингиз бахтли бўлса, сиз ҳам бахтли бўласиз, шундай эмасми?
Мен ёшлигимдан болаларни ўқитишни яхши кўрар эдим. Уларнинг беғубор кулгуси, беғубор кўзлари, ширин-чучук тиллари қалбимга завқ бағишлайди. Улар йиғласа юрак-бағрим эзилади. Ҳар бир она ўз зурриёдини соғлом, омадли, бахтли, мансабдор ёки бизнесмен бўлишини истайди. Ким ҳам ўз боласини ёмон кўради, дейсиз. Биламан, ҳеч ким ёмон кўрмайди. Лекин билмасдан уларга шундай ёмонликларни ҳозирлаб қўямизки, оқибатда, улар бутун умр биз тақдим этган «сюрприз» билан ғам-ғуссада яшашади. Биз гоҳо идиш ичидаги асал ва заҳарни ажрата олмай, заҳарни ичириб қўямиз. Улар бу дорилардан бир умр азоб чекадилар. Буни сиз билмайсиз. Билмаслигингиз эса сизни оқламайди. Чунки, китоб ўқиш учун сизнинг кўзингиз очиқ. Ҳатто, кўзи ожизлар учун ҳам китоблар мавжуд. Бас шундай экан, ўзингизни оқламанг, китобларни топиб ўқинг ва ўрганинг. Ўз устингизда ишланг. Мен 24 йиллик ҳаётий тажри-баларимни ана шу асослар ёрдамида сизларга тақдим этаман.
Do'stlaringiz bilan baham: |