БЕШ ЁШГАЧА БОЛА ПОДШО
Бу гапнинг ҳам маъносига тушунавермасдим. Ҳа-да, 5 ёшгача бола эркатой бўлади-да. Шунга айтишса керак, деб уйлар эдим. 5 ёшгача болангизга бўлган муносабатингиз унинг тақдирига бевосита боғлиқ экан. Подшо ким Ўзи? У нималарга кодир? Болага ҳам подшога қандай муносабатда бўлсангиз шундай муносабатда бўлинг. Уни мақтанг, эрка-ланг, силаб-сийпаланг. Яхши парвариш қилинг. Унга доимо эътиборли бўлинг. У нималарни ўйнаяпти? Келажакда ким бўлишини ёшлигидан билса бўлади. Бўладиган бола бошидан маълум, дейишади. Унинг нималарга қизиқишини, феъл-атворини ҳам билиш мумкин. Масалан, мен бола-лигимда тенгдошларимни тўплаб олиб, ўйин ўйнардик. Мен доимо бошқарувчи эдим. Уларга нималарнидир ўргатардим. Катта бўлиб ўқитувчи бўлдим. Яна, бошланғич синф ўқитувчиси. Ҳозир ҳам болаларга ўйин ўйнатиб юрибман.
Баъзан ўйланиб қолардим. Биринчи фарзанд туғилганда жуда бошқача бўлади. Ҳамма учун бирдек севимли. Барибир биринчи фарзандда. Кейинги фарзандлар туғилгач эса унга эътибор камайиб қоларкан.
ИККИНЧИ ФАРЗАНД ДУНЁГА КЕЛДИ
Бу ҳам ота-она учун қувончли ҳол. Бобо-бувилар, қариндош-уруғлар учун ҳам. Яна бешик тўйи, сарпо-суруқ, совға-саломлар… Фақатгина биринчи фарзандингиз учун бу оғир ҳол. У ҳам укаси бўлганидан қувонади, албатта. Жажжи юраги билан у ҳам жигари эканини сезади. Унга, укангни менга бер, уйимга олиб кетай, деб кўринг-чи. Сал бўлмаса ўзингизни эшикнинг орқасида кўрасиз. Унда муаммо нимада? Муаммо сиз ота-оналарда. Кичкинтой би-лан овора бўлиб, унга умуман эътибор бермай қўясиз. Унинг ҳам эркалангиси, бағрингизга келиб суйкалгиси келади. Сиз-чи. Бир силтайсиз ёки бир шапалоқ билан сийлайсиз.
Бор, сўқимдек бўлиб суйкалма.
Бу «сўқим» энди 3 ёшга кирди-ку. У ҳали гўдак. У ҳали сизнинг меҳрингизга тўйгани йўқ. У ҳали ҳаёт деб аталмиш бу дунё билан танишгани, ўзининг кимлигини ҳам англаб етгани йўқ. Баъзан дўқ-пўписа билан уни уриб-сўкиб ухлатаётган бўласиз.
Ўчир овозингни, ярамас. Ҳозир бўғиб қўяман. Итлар-га бервораман. Докторни чақираман, укол қилиб қўяди.
Бола эса мурғак юраги билан ўзини итларга бер-вораётганингизни тасаввур қилади. Ёки оқ халат кийган шифокорнинг катта, даҳшатли асбоб билан унинг баданига санчаётганини тасаввур қилади. Қўрққанидан ухлаб қолади. Бу ҳолатлар беиз кетади деб ўйлайсизми? Унинг олдида укасини эркалаб, суюб, “сўқим”ни эса силташларингиз ўз кучини кейинроқ, у улғайгач кўрсата бошлайди. Шунинг учун ҳам бош фарзандлар кўп ҳолларда бемеҳрроқ бўладилар. Юқоридаги ҳолатда тарбиялаган бўлсангиз, албатта. Зеро, меҳр бериб, меҳр оласан. Бежизга шифо-корлар ҳам жон куйдириб, кетма-кет туғиш мумкин эмас, дейишмайди. Улар соғлигингиз ҳақида қайғурадилар. Ҳам соғлик, ҳам маънавий тарбия томонидан бу ҳолат тўғри эмас. Лекин бундан бехабар баъзи оналар:
Туғиб-туғиб ол, кучингнинг борида, қайнонангнинг ишини қилгунча, баҳонада эрингни ҳам боғлаб оласан. Кетолмайди.
Ие, эрга ҳам маза экан-да. Ишдан келса, озиб-тўзиб кетган, сочини ҳам таролмаган, рўмолни буриштириб ўраб, шалвираб турган хотин турса. Уйда «Дезодрант ҳиди», олти ойлик, бир ярим ёш, уч ёш бола. Йиғи-сиғи. Зўр боғланади-да ўзиям. Боғланганда қандоқ. Узилиб кетмас йўғон арқон билан боғланади-да. Кечаси билан чала ухлаб, эрталаб “тахи бузилмаган” кийим билан кетади ишга. Қандай зўр.
Мен эса фарзандлар орасидаги фарқни беш йил бўлгани маъқул деб ўйлайман. Телевидениеда намойиш қилинган «Опа-сингиллар» сериали эсингиздами? Энг катта опа-сининг ҳаёти-чи?
Иккинчи фарзандингиз туғилганда биринчи фарзан-дингизни ҳам доимо эркалашни унутманг. Уни бағрингизга олиб: «Мен сени жуда-жуда яхши кўраман. Фақат уканг сендан кичикроқ. Унга ҳам эътибор беришим зарур. Биз иккалангизни ҳам яхши кўрамиз», - деб такрор-такрор айтиб туришни ёддан чиқарманг, боладаги ўз-ўзига бўлган ишонч сўнмаслиги учун. Оилада фарзандлар нечта бўл-масин барини тенг яхши кўриш лозим. Ота ҳам бундан мустасно эмас. Болага ота меҳри ҳам бирдек зарур. Беш ёшгача турткиланган бола бутун ҳаёти давомида турт-киланиб бораверади. Боғчада, мактабда, ишда ва бутун ҳаётида. Эсингиздан чиқмасин: беш ёшгача бола подшо. Подшога қандай муносабатда бўлсангиз болага ҳам шундай муносабатда бўлинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |