БОЛА ЧОҲДАН ЧИҚОЛМАСА
Фарзандларимизни мустақил ҳаётга тайёрлаб борар эканмиз, ҳаёт йўллари бир текис эмаслигини, баъзан ҳар хил вазиятлар бўлиб туришини, шундай ҳолатда қандай йўл тутиш кераклигини ўргатиб бориш лозим. Уларга турли хил саволлар бериб, ҳаётга тайёрланг.
Савол: Бирорта бегона инсон машинада келиб, сени олиб кетгани ота-онанг мени юборди, деса сен машинага чиқасанми, чиқмайсанми?
Жавоб: Чиқаман ёки чиқмайман.
Шунда сиз бегона кишиларнинг машинасига чиқмасли-гини маъқулланг. Болангизнинг ақли хотирасига дарров ёзиб олади. Ва шундай қилади.
Савол: Бегона киши, болам, Аҳмад тоғангникига мени бошлаб бор, деса қандай йўл тутасан?
Машина келяпти. Лекин сен ҳам жуда шошяпсан. Йўлдан тезроқ ўтишинг керак. Ўртоқларинг йўлнинг у четида кутиб турибди.
Боланинг жавобини тингланг. Агар у, мен ҳар қандай ҳолатда ҳам машина ўтиб кетгач, кейин ўтаман деса, уни мақташингиз, маъқуллашингиз лозим.
Савол: Сен дарс тайёрламай борсанг, устозинг сени ҳамманинг ичида уялтирса, қандай йўл тутасан?
Агар фарзандингиз, устоздан узр сўраб, бошқа қайта-рилмаслигини айтаман, деса сиз хурсанд бўлаверинг. Пешо-насидан ўпиш эсингиздан чиқмасин. Агар бошқа жавобни айтса ундай қилиш нотўғри эканлигини ётиғи билан ту-шунтиринг. Тахминан қуйидагича:
Болам, устозинг сенинг келажагинг учун қай-ғуряпти. Сени олим, ўқимишли ёки бирор касб-ҳунарни эгаллашингни хоҳлайди. У ҳеч қачон сени ёмон инсон бўлсин демайди. Устоз отангдан улуғ деганлар. Биз сени дунёга келтирган бўлсак, устозинг илм ўргатгувчи зот. Бизни қанчалик ҳурмат қилсанг, у зотни биздан-да зиёда ҳурмат қил.
Ўқитувчи, сизнинг назарингизда, ноҳақ бўлса ҳам, ҳақ бўлса, ҳам дилбандингизга шундай денг. Агар ўқитув-чининг ҳатти-ҳаракати сизга ёқмаган бўлса ҳам бу ҳақда болага индаманг. Фурсатини топиб, ўқитувчига ўз фик-рингизни билдиришингиз мумкин.
- Ўқитувчинг ўзи аҳмок. Шундай қилдими, мен ҳали унга кўрсатиб қўяман, мактабга бориб, ҳамманинг ичида шармандасини чиқараман.
Агар шундай десангиз ва шу ишни қилсангиз ютқаз-дингиз. Биринчидан, ўзингизнинг маънавиятсиз, шаллақи инсон эканлигингизни кўрсатасиз. Иккинчидан, болангиз, мени ҳимоя қиладиган отам ва онам бор, деб баттар ҳаддидан ошаверади. Хурмача қилиқларини чиқараверади. Дўстларини ёки устозини ҳурмат қилмаган бола, бир кун келиб, ота-онасини ҳам беҳурмат қилади. Ишонаверинг, бу ҳаётий тажрибалардан. Бу билан мен ўқитувчиларнинг обрўсини ҳимоя қилмоқчи эмасман. Биргина онгги паст ота-онанинг ҳаракати билан ўқитувчи обрўсизланиб қолмайди. Уни ҳурмат қилувчилар бисёр. Мен фарзан-дингиз тарбияси ҳақида кайғуряпман. У, менинг химоячим бор, деб сизнинг ортингизга яширинса, ўзига бўлган ишончи қаерда қолади. Сиз ундай инсонлардан эмассиз. Буни биламан, ундайлар китоб ўқиб ҳам ўтирмайди. Сиз уларга шу китобни ўқишни тавсия қилинг, зора таъсир қилса.
Фарзанд мустақил фикрлай олмаса, ақлини ишлатмаса, улғайгач, ҳаёт синовларига дуч келганда, ота-онасидан, устозидан маслаҳат сўраш ўрнига 2 метр арқондан, заҳарли моддалардан ёки чуқур оқар сувдан ёрдам сўрайди – хайр ҳаёт. Яратганнинг Ўзи асрасин.
Do'stlaringiz bilan baham: |