ЧИРОЙЛИ БЎЛАМАН ДЕБ
Бир аёл телекўрсатувлардан бирида юз терисини пар-вариш қилиш ҳақидаги кўрсатувни кўрибди. Уй шароитида у ҳам шу усулни қўллабди. Маскани ёпиштириб олиб, қўшниси билан соатлаб гаплашиб бўлгач, энди юзим росаям чиройли бўлиб кетган деб, маскани олиб ойнага қараса, юзининг териси қоп-қорайиб, хуниги чиқиб кетибди. Дод, дебди хотин. Ўзидан хато излаш ўрнига ўргатганларни айблабди. Ахир ўргатган косметолог 15 дақиқадан сўнг ювиб ташланг, деган эди-ку десалар, мен кўпроқ юрсам кўпроқ чиройли бўламан, деб ўйлагандим, дебди. Меъёр деганлари ана шунда ҳам кўринади.
ПУЛ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ БЕРИШ
Болани пулга ўргатманг, дейишади. Лекин пул ҳақида болага тушунча бериб борган маъқул: «Биз, даданг ва мен, ишга борамиз. Шу ишлаганимиз учун бизга ҳар ойда маош тўлашади. Ана шу пулга биз эҳтиёжларимиз учун керакли бўлган барча нарсаларни сотиб оламиз – озиқ-овқат, кийим-кечак, уйга керакли буюмлар, сизлар учун ўқув қуроллари». Ҳаммасини айтинг. Агар пул бўлмаса шу нарсаларни сотиб ололмаслигингизни тушунтиринг. Ҳар ойда режалаштириб, ишлатишингизни айтинг. Улар ўйнаётган ўйинчоқларни ҳам қадрлаш, синдирмай ўйнаш кераклигини айтиш жоиз-дир, гарчи пулингиз ошиб-тошиб, ундай ўйинчоқларни қоп-лаб сотиб олиш имкониятингиз бўлса ҳам. Пулни меҳнат қилиб топасиз-ку. Дўмбоқчангиз ҳамма нарсани қадрлашга ўргансин. Масалан, буни қуйидагича амалга ошириш мумкин.
Ҳамма ўтадиган жойга қайчини ташлаб қўйинг. Мисол учун, гилам устига. Болалар эътибор ҳам беришмайди. Юз марта у ёқ, бу ёққа ўтишса ҳам уни олиб қўйишмайди. Шунда сиз: «Атайин сизларни синаш учун ерга қайчини ташлаб қўйган эдим. Ҳеч бирингиз олиб қўяй демадингиз. Мен ўзим олиб қўйдим. Чунки уни пулга сотиб олганман», - деб айтинг. Орадан 3-4 кун ўтказиб, қайчини беркитиб қўйинг ва болаларга қайчи билан боғлиқ қандайдир юмуш топширинг. Улар кайчини излашади. Сиздан келиб сўра-шади. Шунда сиз:
Кўрдингизми ҳар бир нарсанинг ўз ўрни бор. Қайчи бажарадиган ишни пичоқ бажара олмайди. Шунинг учун ҳар битта нарсани қадрлаш зарур, - дейсиз.
Шундай ҳолатларни тез-тез такрорлаб туринг. Токи, улар эътиборли бўлиб, нарсаларнинг қадрига етгунига қа-дар. Ана шундай йўллар билан ўз иқтидорингизни қўллаб, болаларни тарбиялаб борасиз.
Ўйинчоқлари кўз олдида уюлиб ётаверса, бола уларни ўйнагиси келмай қолади. Шунинг учун уларни навбатма- навбат ўйнашини ташкиллаштиринг. Вақти-вақти билан бир қисмини яшириб қўйинг. Жуда ўйнагиси келганда яшир-ганларингизни бериб, ўйнаб зерикканларини олиб қўйинг. Оёқ тагида ётган нарса қизиқарли эмас. Юқорида турган нарса қизиқарлидир.
Фарзандларимизга ёшлигиданоқ пул топиш йўлларини ўргатиб бориш, яъни бизнес ҳақида маълумот бериб бориш ҳам мақсадга мувофиқдир. Масалан, уларга жўжами, қуёнми олиб беринг. Айтайлик, 4 та қуён олиб бердингиз. Болага шундай деб тушунтиринг: «Болам, 4 та қуённи 15000 сўмдан 60000 сўмга олдик. Улар ҳозир кичкина. Сен уларни яхшилаб боқиб, парвариш қилсанг, ҳар бирини 40000 дан сотсак, жами 160000 сўм бўлади. Сотиб олган ва озиқ-овқати учун сарфлаган маблағни, яъни 80000 сўмни айириб ташласак 80000 сўм соф фойда қолади. Агар уларни сотмас-дан кўпайтириб, 100 тага етказсанг, ҳар бирини 40000 сўмдан сотсак, жами 4000000 сўм бўлади. Озиқ-овқати учун 500000 сўмни ва сотиб олинган 60000 сўмни айириб ташласак, соф фойда 3440000 сўмни ташкил этади. Бу катта пул. Оиламиз бюжетига катта даромад қўшган бўласан. Бу маблағга эҳтиёжинг учун керакли нарсани сотиб олишинг мумкин. Ҳар қандай бизнес ана шундай кичик нарсалардан бошланади».
Уларга бизнес ҳақида ана шундай маълумот бериб борилади. Бу билан сиз уларда қўйидагиларни шакллан-тирасиз:
Бизнес ҳақида дастлабки тушунча.
Жониворларга ва она табиатга бўлган муҳаббат.
Иқтисод ва нарсаларнинг қадрига етиш.
Албатта, пулга нисбатан тўғри муносабатда бўлиш ва уни тўғри бошқара билиш ҳам зарур. Пулни жамғаргандан сўнг, уни мақсадли сарфлай билиш ҳам лозим. Ўринсиз сарфланган маблағ ҳавога учиб кетган билан тенг.
Ён қўшним фарзандларини шундай тарбиялаган. Ўғли товуқ боқади, жўжаларини, тухумларни сотади, яна кў-пайтиради. Пулини онасига беради ёки қайсидир зарур эҳтиёжи учун ишлатади. Мен у аёлни жуда оқила, меҳ-наткаш, маънавиятли аёл деб биламан. Фарзандларининг бари тарбияли. Уйда доим тинчлик ва хотиржамлик ҳукм-рон. Ҳам диний, ҳам дунёвий билимларга эга бўлган аёлга барча аёллар ўхшашини хоҳлардим.
Do'stlaringiz bilan baham: |