Мужизакор бола



Download 0,63 Mb.
bet26/31
Sana21.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#29582
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
муъжизакор бола 1

ОИЛАДА ОТА ЖАҲЛДОР БЎЛСА

Ғарбга қараганда Шарқ давлатларида оила бошлиғи эркаклар ҳисобланади – оилада унинг гапи гап, сўзи сўз. Бу бир томондан яхши, албатта. Оилада эр бош бўлиши лозим. Эр – шоҳ, хотин – вазир. Шундай масъулиятни эркаклар ўз зиммасига оладилар. Аммо баъзи эркаклар қаттиққўлликни ҳаддан ошириб юборадилар. Болаларнинг қизиқишларини ҳисобга олишмайди ҳам. Гўё улар одам эмас. Болалар қўрқиб, дадасига эркалик қилолмайди ҳам, ўз фикрини айта олмайди ҳам. Гўё улар робот, қўғирчоқ. Ўйлайдиларки, гўёки болалар фақат уларнинггина истаклари бўйича ҳара-катланиши керак. Улар ўзлари мустақил фаолият олиб бо-ришмаса, қандай қилиб келажакда ўз оиласини бошқаради. Бирор ишни ҳал қилиш учун улар журъат қила олиш-майдиган бўлиб ўсишади. Қўпол қилиб айтганда, ёнаётган уйнинг ичида қолишганда ҳам сизнинг ишорангизни кутишади. Бу кўчма маънода айтилган гап, албатта.


Бола ҳам инсон. Унга қулоқ солинг. Болангиз сизга кўнглидагини айта олсин. Шунда икки ўртада тушунмов-чилик бўлмайди. «Мен футболни гаплашиб қўйдим, эртадан ўғлинг тўгаракка борсин», - дейди ота. Бола эса, умуман, футболга қизиқмайди. У бошқа нарсага қизиқади. Аммо битта отанинг қизиқиши туфайли фарзанднинг келажак орзулари барбод бўлиши ҳеч гап эмас.
Инсон ўзи хоҳламаган касбда ишламаса унда завқ бўл-майди. Бу худди маош олмай ишлаётган одамнинг завқсиз-лигига ўхшайди. Ҳақиқатан ҳам, ойлик маош олмаган одам қандай завқланиши мумкин.
Мен келинлик давримни эслайман. Биринчи маошим чиққанида қайнона ва қайнотамга олиб борганимда улар: «Сизни ота-онангиз ўқитиб қўйди, ойлигингизни уларга олиб бориб беринг, бизнинг ўзи пулимиз бор», - дейиш-ганда хурсанд бўлган эдим. Ўшанда кейинги маошларимни, эҳтиёжим бўлмагани учун, мажбурлаб қайнонамга берар-дим. Бизга ўғлингизнинг маоши етади, дуо қиласиз, дер эдим.
Турмуш ўртоғимнинг маоши иккимизга етарди.
Бир йилдан сўнг рўзғоримиз бўлак бўлган. Шундан сўнг менинг пулларим доим ўзимда бўлган. Қўлимда доим пул бўлган, ҳеч пулсиз юрганимни эслай олмайман. Аёл киши ўзини қироличалардай ҳис қилиши учун қироличалардай яшаши керак. Мен ҳам сизларга шуни тавсия қиламан. Буни ўзингиз ҳал қилинг. Лекин қўли пул кўрмайдиган инсонларда завқланиш, интилиш бўлмайди. Агар менинг хусусий корхонам бўлганида ойлиги ўзига тегмайдиган аёлларни ишга олмаган бўлардим.
Ҳа, дарвоқе, отанинг жаҳлдор бўлиши ҳақида гапираёт-ган эдим.
Бола отадан қўрқса, ёлғонга мойил бўлади, яъни қўрқув ёлғонни чақиради. Оддий мисол. Бола уйдаги энг чиройли вазани синдириб қўйди. Илк бор буни ота билиб қолди. Отанинг жаҳли чиқиб: “Ярамас, ландавур, нега эпчил эмассан, - деб шапалоқ тортиб юборди. Камига, - яна бир марта шундай қилгин, сени нима қилар эканман”, - деди. Кейинги сафар шундай бўлса, бола тан оладими? Йўқ. У, билмадим, деб ёки укага тўнкаб қўя қолади. Қарабсизки, ёлғон қўл кела бошлайди. У шунга одатланади.
Мен болаларимни, умуман, жазоламай қўйдим. Натижада, улар умуман ёлғон гапиришмайди. Бунга ҳожат йўқ. Сир ҳам сақлашмайди, менга ишонишади. Тўғри, авваллари болаларга кўп дакки берардим. Ҳам ўзим аса-бийлашардим, ҳам болалар. Ҳозир эса бошқача – осойиш-талик, хотиржамлик. Бўлар экан-ку. Бақир-чақир қилмай, асабларни таранглаштирмай болаларни ҳам қўрқоқ қилиб ўстирмай ҳал қилса ҳам бўлар экан-ку.

Download 0,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish