Tadqiqotda qo’llanilgan metodikaning tavsifi.
Kompyuter lingvistikasi bo’yicha ta’lim oladigan kasb-hunar kolleji o’quvchilari va talabalar uchun mo’ljallangan.
Tadqiqot natijalarining nazariy va amaliy ahamiyati.
Tadqiqot natijalarining o’zbek va qoraqalpoq tillarida so’zlarni morfologik tahlil qiluvchi dasturning semantik strikturasini ishlab chiqishdan iborat. Tadqiqot natijalarining amaliy ahamiyati shundan iboratki, ishlab chiqilgan IDEF1x model, funktsional modullar so’zlarni yasash, asos va qo’shimchalarga ajratish, so’zlarni morfologik tahlil qilishda ishlatiladigan tegishli dasturiy majmua ishlab chiqish bilan izohlanadi.
Ish tuzilmasining tavsifi. Dissertatsiya ishi kirish, 3 ta bob, xulosa va foydalanilgan adabiyotlar ro'yhati hamda ilovadan iborat.
I. BOB. O`ZBEK VA QORAQALPOQ TILLARINING GRAMATIK VA MORFIOLOGIK TAHLILI
1.1. O`zbek tilining gramatik va morfologik tahlili
Сўз ясалишини морфологияга яҳинлаштириш, морфологияга боғлаш, уни морфология баҳсига киритишнинг сабаби сўз ясалишииинг асосий усули аффиксация усули бўлиб, бунда ясовчи материал сифатида морфема цўлланигаи, морфемани эса морфологик бирлик деб дарашдадир. Сўз ясалишининг морфемалар билан иш кўриши сабабли морфологияга алоцадорлиги, лекин бундан цатъи назар, уларнинг ҳар бири ўз вазифаси, текшириш объекти, методига эга бўлган соҳалар экани айрим ишларда аниц цайд этила бошлади. Масалан, француз тили сўз ясалишига бағишланган бир ишда, жумладан, куйидагиларни ўқиймиз: «Сўз ясалиши грамматика билан, аниқроғи, сўзнинг морфем состави проблемалари билан боғланган бўлса-да, ўрганиш объекти жиҳатидан ҳам, тадҳик этиш методи жиҳатидан ҳам у морфологиядан фарк килади... Вазифасининг ҳар хиллиги сўзларни морфем ва сўз ясалишни таҳлил этиш йўлларининг принципиал фарқини белгилайди. Шунга кўра, морфем ва сўз ясалиш таҳлилининг асосий бирликлари ҳам бошка-бошка бўлади»1. Бу царашда, гарчи сўзнинг морфологик ва морфем анализи бир хил деб тушунилса ҳам, лекин морфологцц билан сўз ясалишининг ўзича мустацил соҳа эканлиги тўғри кўрсатилган. Кейинги вацтларда морфема фацат морфологик бирлик эмаслиги исботланди. Шундай экан, иш кўриш материалй морфемалар бўлгани учун сўз ясалипшни морфологияга киритишнинг тўгри эмаслиги ўз-ўзидан маълум бўлиб қолади. Худди шу ҳодисани ҳисобга олиб бўлса керак, «Русская грамматика»да, юцорида кўриб ўтганимиздек, сўз ясалиши морфологияга киритилмайди, балки грамматиканинг морфология ва синтаксис каби алоҳида бўлими деб таърифланади. Бунда, яъни сўз ясалишини грамматикага киритишда, сўз ясалишининг материали асосан морфема экани, морфемалар морфемиканинг ўрганиш объекти экани, морфемика грамматиканинг бир цисми экани назарда тутилади.
Юқорида кўрдикки, сўз ясалишиии грамматикага киритиш сўз ясаш воситаларини грамматик восита ҳисоблаш оқибати бўлган. Морфемалар морфем бирликлар экан, бу бирликлар билан иш кўрувчи сўз ясалишипи, юқоридаги нуқтаи назардан, морфемикага киритиш керак бўлур эди. Бироқ, айтиб ўтилдики, бу масалада сўз ясаш воситаларини асли қандай восита (бирлик) эканиға асосланиш тўғри йўл бўлмайди. Ясалиш (форма ясалиш) механизми морфем воситалардан иборат бўлган морфология морфемиканинг бўлими бўла олмаганидек, худди шуниигдек, механизмга эга бўлган (сўз ясовчи морфем воситалар билан иш кўрувчи) сўз ясалитнини ҳам морфемикага киритиб бўлмайди, морфемиканинг бўлими ҳисоблаб бўлмайди. Морфемика, сўз ясалиши ва морфология тилшуносликнинг аффиксал морфема иштирок этган сўз структурасини, бу структура компонентларини турли нудтаи назардан ўрганувчи алоҳидаалоҳида (ўзига мустақил) бўлимларидир. Мас., унумдорлик, ишчиларимизга сўзлари структурасининг морфем, сўз ясалиши ва морфологик жиҳатдан бўладиган таҳлилига эътибор берайлик. Морфем таҳлилда бу сўзлар маъноли энг кичик (бўлинмас) қисмларга — морфемаларга ажратилади: унум-дор-лик, иш-чи-лари-миз-га. Ана гау қисм (морфема)лар сўзнииг морфем структурасини тагакил этади. Морфем структурада, морфемалар миқдори қанча бўлигаидан қатъи назар, икки хил бирлик фарқлапади: 1) ўзак морфема '(ёки ўзак); 2) аффиксал морфема (ёки аффикс). Морфемикада сўз структурасидаги ана шу бирликлар, уларнинг структура, маъно, вазифа ва бошқа жиҳатдан бўлган турлари, хусусиятлари ўргаиилади. Морфемаларнинг сўз ясалиши ва форма ясалиши билан боғлиқ бўлган томонлари, бундаги маъно ва вазифалари морфемиканинг объектига кирмайди. Масалан, морфемикада аффиксларнинг сўз ясовчи ва форма ясовчи турлари борлиги айтилади. Лекин уларнинг маънолари, қандай сўз ёки форма ясаши таҳлил этилмайди. Сўз ясалиш структурасида ҳам икки компонент ажратилади: 1) с ў з я с а л и ш а с о с и ; 2) с ў з я с о в ч и а ф ф и к с (ёки ф о р м а н т ). Масалан, унумдорлик сўзининг сўз ясалиш структураси: унумдор-лик; унумдор сўзининг сўз ясалиш структураси: унум-дор; унум сўзипинг сўз ясалиш струтктураси: ун-ум. Сўзнинг морфологик структурасида х;ам икки компонент ажратилади: 1) форма ясалиш асоси; 2) ф о р м а я с о в ч и а ф ф и к с ( ё к и ф о р м а н т ) . Мас., ишчиларимизга сўзининг морфологик структураси (тўғрироғи, жўналиш келишиги формасининг структураси): ишчиларимиз-га; эгалик формасининг структураси: ишчилари-миз; кўплик формасининг структураси: ишчи-лар '(ишчи лексемаси морфологик жиҳатдан, яъни форма ясалига нуқтаи назаридан қисмларга ажралмайди). Демак, сўз морфологик структура нуқтаи назаридан таҳлил этилганда, у конкрет бир форманинг (сўз формасипинг) ясалиши учун асос бўлган кисм (форма ясалиш асоси) ва шундай формани ясовчи кисм (форма ясовчи аффикс)га ажратилади. Форма ясовчи формант бўлмаган локсомада морфологик структура ҳадида гапириш мумкии эмас. Мас., унумдорлик лексемаси морфологик (форма ясалиш) жиҳатдан структур қисмларга (компонентларга)- эга эмас. Дўстларимизни сўзида эса сўз ясалиш сгруктураси ҳадида гапириш мумкин эмас. Чунки унда сўа ясовчи компонентлар (сўз ясалиш асоси ва ясовчи аффикс) йў1с. Маълум бўладики, морфемикада морфеманинг барча тури фардланади ва ўрганилади. Сўз ясалишида фадат сўз ясовчи, лексема ҳосил дилувчи аффикслар, морфологияда (форма ясалишида) эса факат форма ясовчи аффикслар, сўз формаси билан боғлид ҳодисалар ўргапилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |