Электрон тижорат ва электрон савдонинг хусусий белгилари ва фарқлари нималардан иборат?
Электрон тижорат – бизнеснинг ҳар қандай соҳасида ахборот ва телекоммуникация технологиялари ва тизимларидан фойдаланадиган тижорат фаолияти. Ушбу таъриф савдосотиқ ва фойда олиш учун хизматларни тақдим этиш жараёнини амалга оширишга қаратилган савдо ва ташкилий операциялар билан боғлиқ бўлган бизнес фаолияти тури сифатида савдо тушунчасига асосланади.
Электрон савдо соҳасида ишлайдиган савдо компаниясининг ходимлари, одатда, анъанавий савдо компаниясидан кам. Иш ҳақи кам бўлган ҳудудларда ишлайдиган ишчиларнинг меҳнатидан фойдаланиш қобилияти
Иқтисодий адабиётларда электрон савдо ва электрон тижоратнинг моҳиятига, ҳисоб-китоб ва ўзаро муносабатларига кўра тўртта моделга ажратган ҳолда кўрсатиб берилган (“G2C”, “B2C”, “B2B”, “G2B”)1 , лекин кенгроқ ёндашадиган бўлсак, уларнинг олтитасини кўрсатиш мумкин:
➢ “B2C” (business – consumers) – бизнес субъектлари ва истеъмолчилар (аҳоли) ўртасидаги алоқа ва савдо. Бизнес-истеъмолчи алоқа шаклида маҳсулот ёки хизматни сотувчи тижорат корхонаси, истеъмолчи эса хусусий шахс, якуний истеъмолчи ҳисобланади. Электрон тижоратнинг ушбу моделига электрон дўконлар, шунингдек, электрон тижоратдан фойдаланадиган турли хил хизматларни тақдим этадиган корхоналар (электрон банк ёки брокерлик хизматлари, чипталарга буюртма бериш, саёҳат хизматлари, таълим ва шу кабилар) киради;
➢ “B2B” (business – business) – бизнес ва бизнес субъектларининг ўртасидаги алоқа ва савдо. Савдо ва хизматларни сотувчи ҳам, харидор ҳам тижорат ташкилотлари ҳисобланади. Бу гуруҳга электрон корхона ва ички корхона тизимлари киради, уларда интернет битта корхона бўлимлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни ташкил қилиш учун ишлатилади. Бугунги кунда электрон тижоратда амалга оширилган барча битимларнинг катта қисми айнан шу модель орқали амалга оширилади.
➢ “G2C” (government – consumers) – давлат ва истеъмолчилар (аҳоли) ўртасидаги алоқа (шунингдек, савдо ҳам бўлиши мумкин, масалан, давлат қимматли қоғозларини ёки бошқа давлат ва ҳукуматнинг хизматларидан фойдаланиш). Ҳукумат-истеъмолчи ҳозирга қадар фақат назарий жиҳатдан мавжуд бўлиб, унинг ўсиши турли хил ижтимоий тўловлар билан боғлиқ;
➢ “G2B” (government – business) – давлат ва бизнес субъектлари ўртасидаги алоқа ва савдо. Ҳукумат-бизнес – маълумот алмашиш ва харажатларни камайтириш учун электрон тижорат воситаларидан фойдаланиш (биринчи навбатда ҳужжат айланиши учун). Ушбу модель шаклланиш жараёнида бўлиб, аммо қўшилган қиймат солиғи ва корпоратив солиқ тўловларини қайтариш каби соҳаларда жадал ривожланиш истиқболларига эга;
➢ “G2G” (government – government) – давлат ташкилотлари ўртасидаги алоқа ва савдо. Ҳукумат (бюджет ташкилоти)-ҳукумат (бюджет ташкилоти) – ахборот алмашиш, давлат тузилмалари ва бошқа бюджет (нотижорат) ташкилотларининг фаолиятини қисқартириш учун тармоқлар ва дастурий таъминот тизими. Бундан ташқари бундай операцияларга харажатларни камайтириш мақсадида тузиладиган бюджет ташкилотлари ўртасидаги битимлар киради;
➢ “С2С” (consumers – consumers) – аҳоли ўртасидаги алоқа ва аукцион савдо. Истеъмолчи-истеъмолчи – сотувчи ҳам, харидор ҳам жисмоний шахс Ушбу моделда истеъмолчи товарларни бевосита истеъмолчига сотади. Юқорида келтириб ўтилган айрим моделларни батафсил кўриб чиқамиз.
Электрон тижорат ва электрон савдонинг шаклларини изоҳлаб беринг.
электрон савдо ривожланган бозор иқтисодиётида юқори даражадаги рақобат шароитида пайдо бўлади, яшайди, ривожланади ва бозор муносабатларининг моҳияти сифатида савдо-сотиқ операцияларини ўтказиш шакл ва усулларини такомиллаштиришни тақозо этади. Шу билан бирга, электрон-савдонинг салбий оқибатларини ҳам кўрсатиб ўтиш лозим. Айрим тадқиқотларга кўра, дунёда он-лайнтижоратнинг кескин ўсиши жиддий иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни келтириб чиқарди. Интернет асрида ривожланган мамлакатлар аҳолиси энди дўконларга эҳтиёж сезмайдилар. Вазиятнинг бошқа томони шундаки, харид қилиш марказидаги дўконнинг одатий форматида қолиб, ўз вақтида Интернетга кира олмаган сотувчилар банкротлик хавотирга эга. АҚШда 2017 йил давомида 3500 дан ортиқ дўконлар ёпилди. Таҳлилчиларга кўра, беш йилдан сўнг АҚШда савдо марказларининг ярми ёпилиши мумкин. Бу эса ўз навбатида, ишсизлик даражасининг ортишига олиб келади. Сабаби битта оператор бир вақтнинг ўзида бир нечта сотувчиларнинг ўрнини боса олади. Шунингдек, электрон савдо орқали хизматлар амалга оширилганда, маҳсулотларни сақлаш учун катта омборхоналар, музлаткичларга бўлган талабни пасайтиради
Электрон тижорат ва электрон савдонинг турларини мезонлар бўйича айтиб беринг
➢ оммавий бозор. Истеъмолчи портрети: аҳолининг ўхшаш эҳтиёжларга эга бўлган катта қисми. Мисол: халқ истеъмоли моллари бозори;
➢ “ниша” бозори. Истеъмолчи портрети: аҳолининг ўхшаш эҳтиёжларга эга бўлган кичик қисми. Мисол: кенг истеъмол товарлар бозори;
➢ кўп профилли корхоналар: турли истеъмолчилар гуруҳлари билан ишлайди, уларга ҳам оммавий, ҳам “ниша” бозорларида хизмат кўрсатади;
➢ кўп тарафлама платформалар бошқа моделлар орасида энг барқарори ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |