Жон чекмасанг осмонлардан омад ёғмас.
Машаққатлар эвазига эришилган хурликни асраш учун керак бўлса жондан ҳам
кечилади.
Чунки,
инсонга
берилган
неъматларнинг
энг
олийси
озодлик,
эрк,
осойишталикдир. Бунга шукрона келтириш асрабавайлаш эса ёшлар қўлида.
Миллий ғурур, ўзликни англаш, юрт тинчлиги ва осойишталигидек юксак тушунчалар
М.Юсуф ижодида салмоқли ўринни эгаллайди. Ўзбек миллатининг буюк алломалари
бугунги захматкаш инсонлари, уларга бўлган ишонч, эҳтиром шоир шеърларида ўз аксини
топган.
Эҳтиром этганга эҳромлари бор,
Кеккайганга бўйин эгмагай зинҳор.
Дарҳақиқат, халқимизга хос бўлган хислатлар ёшларни шу миллатга муносиб бўлиш
туйғусини ривожлантиради. Муҳаммад Юсуф ижодида инсон, инсоний фазилатлар, севги
муҳаббат, дўстлик, отаона меҳри, камтарлик, меҳроқибат, вафо, садоқат каби олий
тушунчалар гўзал сатрлрда жилоланади.
Ўтар қанча йиллар тўзони,
Юлдузлар кўз ёши самони.
Ўтар инсон яхши ёмони,
Меҳр қолур, муҳаббат қолур.
Шоир бу туйғуларни халқнинг ўзидан олиб, содда, равон, жўшқин тил билан яна
халққа тутади. Муҳаммад Юсуф ижоди келажак авлодни маънавий етук, баркамол бўлиб
улғайишида, юрт ва миллат учун фидоий инсон бўлиб камол топишида дастурул амал бўлиб
хизмат қилади.
O‘QUVCHILARDA KREATIVLIGNI RIVOJLANTIRISHDA KITOB
O‘QISHNING AHAMIYATI
SULTONOVA G., Andijon viloyati, Jalaquduq tumani, maktab o‘qituvchisi
“Biz ta’lim-tarbiya tizimining barcha bo‘g‘inlari faoliyatini bugungi zamon
talablari asosida takomillashtirishni birinchi vazifamiz deb bilamiz”.
Shavkat Mirziyoyev
O‘quvchining kitob o‘qishga mehri ustozga, otaonaga, Vatanga muhabbatning kalitidir.
Shunday ekan, har bir o‘qituvchi o‘z oldiga o‘quvchilariga kitob o‘qish mas‘uliyatini
shakllantirishi, rivojlantirishi zarur va shart. Buning yo‘lyo‘riqlarini o‘ylab topishi, amaliyotga
tadbiq etishi lozim. Kitob boladagi ma‘naviy bo‘shliqni to‘ldiradi. Ustoz, otaona,Vatan, o‘rtoq
do‘st, birodarlarga mehrmuhabbatli qiladi. Bola kitob o‘qish orqalikomil inson minorasini o‘zi
bino qiladi. O‘quvchi o‘zi o‘qibo‘rganib qurgan mustahkam minorani hech qanday tashqi salbiy
oqimta‘sirlar buzub kirolmaydi. Albatta, kitobni ardoqlagan oilada hotirjamlik, osoyishtalik,
halollik va ahillik hukm suradi. Bunday muhitda baraka ham bo‘ladi. Oilada birinchi otaning o‘rni,
uning hurmatini joyiga qo‘yish, onani e‘zozlash, katta akaopalar, ukalarga e‘tiborli bo‘lish
degan tansiq odatlar bevosita kitob orqali mustahkamlanadi. Kitobni bola xijjalab, sabr bilan
o‘qish jarayonida, har bir so‘zni yurakdan his qilib hazm qiladi. Bu donolar ta‘kidlaganidek, toshga
o‘yilgan naqsh singaridir. Kitob ilm olishga tashnalikni oshiradi. O‘zbekiston Respublikasi o‘z
mustaqilligini yil sayin barqarorlashtirib borar ekan, uning istiqboli bugungi avlodninig har
tomonlama bilimdon, ma‘naviy va jismoniy jihatdan barkamol insonlar bo‘lib yetishishlariga
bog‘liqdir. Eng avvalo, yosh avlodning ilmiydunyoviy bilimlar asoslarini puxta egallashi, ularda
keng dunyoqarash hamda tafakkur ko‘lamining hosil bo‘lishi va ma‘naviyaxloqiy sifatlarning
shakllanishi uchun ta‘limtarbiya ishlarini samarali tashkil etilishiga erishish lozim. Zero,
yurtning porloq istiqbolini yaratish, uning nomini jahonga keng yoyish, ularni boyitish,
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
137
O‘zbekiston Respublikasini rivojlangan mamlakatlar qatoridan joy egallashini ta‘minlash, yosh
avlodning komil inson bo‘lib kamol topishiga bog‘liqdir. Har tomonlama barkamol avlodni
tarbiyalab, voyaga etkazishda esa zahmatkash o‘qituvchi va murabbiylarning mashaqqatli
mehnatlari yotadi. Umumta‘lim maktabida o‘qitiladigan bir qator o‘quv fanlarida badiiy asarlarga
ko‘p murojaat qilinadi. Masalan, o‘qish darslarida yozuvchilar, shoirlarning hayoti va ijodi,
ularning asarlari, ona tili va rus tili fanlari darslarida badiiy asarlardan parchalar, gaplar
keltiriladi va ularni tahlil etish orqali fan asoslari o‘rganiladi hamda shu asosda o‘quvchilarga
tarbiyaviy ta‘sir ko‘rsatiladi. Mehnat ta‘limi darslarida o‘quvchilarni kasbhunarga yo‘naltirish
ishlarining samaradorligini oshirishda ham badiiy asarlardan foydalanish yaxshi natijalarga olib
kelishi mumkin. O‘zbekistonning kelajagi va ravnaqi uchun yangi dastur va tadbirlarni ishlab
chiqilar ekan, xalqimiz hayotining yanada farovon bo‘lishiga hissa qo‘shish har bir yurt
fuqarosining burchidir. Ana shu burchlarimizdan biri yoshlarning bilim olishlariga shartsharoitlar
yaratib berishimiz lozim. Buning ucnun nima qilmoq kerak, degan savol paydo bo‘lishi tabiiy.
Eng to‘g‘ri va oqilona fikr bu o‘quvchilarni o‘zining qiziqishi va moyilligiga, qobiliyatiga mos
bilim olishlariga imkoniyat yaratib berishimiz va mustaqil qaror qabul qila olishi uchun har xil
choratadbirlarni o‘rgatishimiz lozim. Ana shu choratadbirlardan biri aktablarda o‘quvchilarning
badiiy asarlarga qiziqishlarini ta‘minlash juda muhimdir. Chunki, o‘quvchilar badiiy asarlarni
mutolaa qilganlarida asar qahramonlarini o‘zlarining tasavvurlarida ko‘radilar. Bo‘lib o‘tgan
voqealarni tahlil qiladilar. Natijada fikrlash doir alari kengayib hayotga real qaray boshlaydilar.
Hamma bolalar ham badiiy asarlarni o‘qiyvermaydilarku, degan e‘tiroz paydo bo‘lishi mumkin.
Buning uchun esa maktablarda darsdan tashqari tadbirlarni, o‘quvchilarning qiziqishiga mos
bo‘lgan kechalarni tashkillashtirish maqsadga muvofiqdir. Yoshlarga bilim berish uchun, avvalo,
o‘qituvchilar izlanuvchan va bilimli bo‘lmog‘i darkor. O‘qituvchi bir daraxt bo‘lsa, o‘quvchilar
esa uning shoxlari. Daraxtning ildizlari qanchalik baquvvat bo‘lsa, mineral o‘g‘it, quyosh nuri
va suvga yetarli darajada to‘yingan bo‘lsa, uning mevasi shunchalik totli va shifobaxsh bo‘ladi.
Xulosa qilib shuni aytishimiz mumkinki, kelajagimiz buyuk bo‘lishi, mamalakatimiing ravnaqi
uchun vijdonan harakat qilmog‘i miz zarur. O‘quvchi yoshlarning har tomonlama barkamol
inson bo‘lib voyaga yetishlari uchun, avvalo, biz o‘qituvchilar bilimli, ma‘naviyatli,
raqobatbardosh mutaxassis bo‘lib shakllanishimiz darkor. Ana shundagina biz ko‘zlagan
maqsadimizga erishgan bo‘lamiz.
ЎҚУВ - ТАДҚИҚОТЧИЛИК ФАОЛИЯТИ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИНГ МУҲИМ
АЖРАЛМАС ҚИСМИДИР
СУЯРОВ. К.Т., Тошкент вилояти ЧДПИ катта ўқитувчиси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги ПФ
4947сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги
“Мухаммад алХоразмий номидаги ахборот комуникация технологиялари мактабини
ташкил этиш тўғрисида”ги ПК3274 –сон қарорида мактаб ёшидаги иқтидорли ўқувчилар
орасида математика, физика ва информатика фанларини интеграциялашган ҳолда кўрик
танловини ўтказиш ва унинг натижасига кўра “Мухаммад алХоразмий издошлари” номли
мукофотни таъсис этиш тўғрисидаги Президент Карори. Мирзо Улуғбек номидаги
ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб интернати ва “Астраномия ва Аэронавтика”
боғини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14
сентябрдаги ПК3275 сон қарорида ифодаланган мамлакатимизда таълим тизими
ривожланишининг асосий ғоялари, ўқувчиларни ўқувтадқиқотчилик фаолиятига жалб
этишда методологик асос бўлади.
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
138
Россия олимлари В.Г. Разумовский томонидан ўқувчиларда ижодий қобилиятларни
ўстириш, А.В. Усова томонидан ўқитиш жараёнида ўқувчида илмий тушунчаларнинг
шаклланиши, Е. Е. Чудина томонидан ўқув тадқиқот лойиҳалари, А.И. Савенков томонидан
ўқувчида тадқиқотчилик хулқи ва қобилиятини ривожлантириш, Н.Г. Алексеев, А.В.
Леонтович, А.С. Обухов, Л.Ф. Фоминалар томонидан ўқувчиларда тадқиқотчилик
фаолиятини ривожлантириш концепцияси, А.Н. Поддьяков томонидан ўқувтадқиқотчилик
фаолиятини ривожлантиришнинг методологик асослари, Т.В. Августмонова, О.Г.
Прокозова, О.Л. Байзулаевалар томонидан ўқувчиларда ўқувтадқиқотчилик фаолияти
шахсни ўзлигини юқори даражада намоён қилиш сифатида, замонавий англаш усуллари
билан танишиш имконини беришлиги бўйича тадқиқот ишлари ўрганилган.
Замонавий таълим беришда ўқувчиларда шахсий интеллектуалижодий қобилиятларни
ривожлантиришнинг энг мақбул йўлларидан бири, уларни ўқувтадқиқотчилик фаолият
билан
шуғулланишларини
ташкил
этишдан
иборат.Ўқувчини
ўқувтадқиқотчилик
фаолиятига жалб этиш орқали, биринчидан, уларда изланувчанлик фаоллиги ва мустақил
изланиш фаолияти ривожланади, иккинчидан, ўқувчида шаклланган бу фаолият келгусида,
янги муваффақиятларга эришиши учун замин бўлиб хизмат қилади, яъни уларда фаол
тадқиқотчилик, кейинчалик эса ихтирочилик фаолиятида намоён бўлади. Шунинг учун ҳам
бу фаолият таълим жараёнининг муҳим ажралмас қисми ҳисобланади.
Бинобарин, мамлакатимизнинг ижтимоий – иқтисодий ривожланиши кадрлар
салоҳиятига, соҳа мутахассисларининг касбий тайёргарлиги, ташаббускорлиги, билими,
қобилияти, ижодкорлиги, тадбиркорлиги ва тадқиқотчилигига боғлиқ. Шундай экан,
ўқувчиларни тадқиқотчилик фаолиятга тайёрлаш, уларда мақсадга интилувчанлик ва
тадқиқотчилик сифатларини шакллантириш заруратдир. Бу эса, шаклланган қадриятий
йўналишлар тизимини, ўқитиш, тарбиялаш ва амалий тайёрлаш асосларини замонавий
нуқтаи назардан қайта қуришни, бўлажак мутахассисларда ихтирочилик ва тадқиқотчилик
кўникмаларни ривожлантиришни тақозо этади. Чунки илмийпедагогик тадқиқотчилик,
ихтирочилик, фаолияти – ўқувчиларда нафақат билимларни, балки юксак ахлоқий
сифатларни ҳам шакллантириш мактабидир. Замон талабларига жавоб берадиган
мутахассисларни тайёрлаш жараёнида тадқиқотчилик фаолияти алоҳида ўрин тутади.
Тадқиқотчилик фаолияти ўқувчиларда ўқувтадқиқотчилик кўникмаларни ривожлантиришда
катта аҳамият касб этади. Ўқувчилардаги шахсий интеллектуалижодий қобилиятларни
ривожлантиришнинг энг мақбул йўлларидан бири, бу ўқувчиларни тадқиқотчилик ишига,
яъни тадқиқотчилик фаолияти билан шуғулланишга йўналтиришдан иборатдир.
Аммо бугунги кунда ўқитувчиларда ўқувчиларни ўқувтадқиқотчилик фаолиятига жалб
этишда муаммолар учрамоқда. Улардан бири – ўқувтадқиқотчилик ишини олиб борувчи
педагогларда психологик ва педогогик кўникмаларининг етарлича ривож топмаганлигидир.
Ушбу масалани ҳал этишда халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг
малакасини ошириш худудий марказларида “Ўқувчиларни ўқувтадқиқотчилик фаолиятига
жалб этиш” мавзусида машғулот дарслари ўтказилса мақсадга мувофиқ бўларди.
Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш худудий
марказлари учун “Ўқувчиларни ўқувтадқиқотчилик фаолиятига жалб этиш” мавзусида 12
соатлик ( модул) машғулот дарслари ўтиш таклифини бераман. Бу модул курси орқали
ўқитувчилар:
ўқувтадқиқотчилик фаолияти ва ўқувтадқиқот иши тўғрисида;
ўқувчиларни ўқувтадқиқотчилик фаолиятига (мотивация) қизиқтириш;
ўқувчиларни ўқувтадқиқот ишларини бажаришга тайёрлаш;
ўқувтадқиқот ишларини тақдимотга тайёрлаш;
ўқувчиларни ўқув амалий конференцияларга тайёрлаш;
ўқувчиларнинг ишларини баҳолаш, рағбатлантириш ва энг яхши ўқувтадқиқот
ишларни
ахборот таълим
марказларига тавсия
этиш
(http://
www.edunet.uz
ва
http://www.kkedu.uz) бўйича назарий ва амалий билимларга эга бўлишади.
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
139
“Ўқувчиларни ўқувтадқиқотчилик фаолиятига жалб этиш” мавзусида
12 соатлик (модул) машғулот дарслари олиб борилиши тўғрисида маърузада батафсил
ёритилади.
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ИНДИВИДУАЛ
ХУСУСИЯТЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ МАСАЛАЛАРИ
ТАДЖИБАЕВА Н.А., Тошкент тумани 19сонли мактаб ЎИБДЎ,
РАҲМАТУЛЛАЕВА У.О., психолог тадқиқотчи
Жамоани ташкил қилмай туриб, тарбиявий ишни муваффақиятли йўлга қўйиб
бўлмайди. Бироқ ўқувчилар жамоасини мустаҳкам уюштириш ҳамда бу жамоани ўзининг
ҳар бир аъзосига тўғри таъсир кўрсата оладиган кучга айлантириш учун жамоа олдига
қўйиладиган умумий талабларни шу жамоанинг ҳар бир аъзосига нисбатан қўйиладиган
алоҳида талаблар билан мослай олиш керак.
Бундан ташқари жамоада шундай ўқувчилар бўладики, улар ўқитувчининг таъсирига
шундай енгиллик билан бериладилар. Бундай ўқувчилар кўпинча ўқитувчининг биринчи
ёрдамчиси ва жамоани ташкил этишда етакчилардан бири саналади . Мана шу икки хил
гуруҳга, яна "табияси қийин" ва "етакчилар" гуруҳига кирувчилар билан бирга жамоада
"ўртача" деб аталадиган ўқувчиларни ҳам учратиш мумкин. Бу гуруҳга кирувчи ўқувчилар
ўқитувчини ортиқча уринтирмайдилар, лекин шунга қарамай ўзлари "етакчи" бўла
олмайдилар. Ана шу сабабли бу "ўртачалар" гуруҳига кирувчиларни "ҳамрох" ўқувчилар деб
ҳарактерлайдилар. Бундай ўқувчиларнинг алоҳида хусусиятларини ўқитувчилар кўпинча
нима учундир етарли равишда билмайдилар.
Агарда "ўртачалар" гуруҳига кирувчи ўқувчилар билан жиддий иш олиб борилмаса,
ўқувчилар жамоасини ташкил қилиш юзасидан ҳақиқий муваффақиятга эришиб бўлмайди.
Агар ҳақиқатда жиддий иш олиб борилса, илгари "ҳамрох" ёки "ўртача" ҳисобланган ўқувчи
жамоасини ташкил этиш ва ўқитувчиларга ёрдам беришда илгарилар қаторига ўтиб олиши,
шубҳасиздир. Аксинча, агар жиддий иш олиб борилмаса, ўқитувчи тўсатдан "ўртачалар"
гуруҳига кирувчи ўқувчиларнинг "тарбияси қийин" болалар гуруҳига тушиб қолганини
кўриши мумкин. Шундай қилиб, алоҳида муносабатда бўлишни фақат "тарбияси қийин"
болалар билан чеклаб қўйиш мумкин эмас. Жамоа олдига қўйиладиган умумий талаблар шу
жамоанинг ҳар бир аъзоси томонидан уларнинг алоҳида хусусиятларига кўра турлича
бажарилади. Демак, алоҳида муносабатда бўлиш деганда, биз шу жамоага кирувчи ҳар бир
ўқувчининг алоҳида хусусиятларини ҳисобга олиб, тарбиявий ишни ташкил этишни
тушунамиз. М.Г.Давлетшин ушбу жараённи ўқувчиларнинг ҳусусиятларини ҳисобга олиш
ва алоҳида индивидуал ёндашув деб таъкидлайди.
1
Алоҳида хусусиятлар деганда эса бир ўқувчини бошқа бир ўқувчидан ажралиб турувчи
ўзига хос шахсий хусусиятларини тушунамиз. Бундай шахсий хусусиятларга ўқувчининг
қизиқишлари, қобилиятлари, темпераменти киради. Булар ўқувчи психикаси ва характерига
доир муҳим хусусиятларнинг шаклланишига сўзсиз таъсир кўрсатади. Ўқувчининг бундай
алоҳида хусусиятлари қандай қилиб юзага келади? Буларнинг юзага келишига асосан иккита
омил таъсир кўрсатади.
Биринчи омил – ўқувчиларга тарбия орқали таъсир кўрсатишдир. Ҳар бир ўқувчи
бошқа ўқувчилардан ташкил топган муайян жамоада яшайди ва доимо шу жамоанинг ҳамда
ўқитувчининг тарбиявий таъсирини сезиб туради.
1
М.Г. Давлетшин “Ёш даврлари ва педагогик психология” Тошкент 2004 й
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
140
Шунинг билан бирга, ҳар бир ўқувчи ўзининг махсус ҳаётий тажрибасига эгадир. У доимо
оиласининг ва ўзига яқин бўлган кишиларнинг алоҳида тарбиявий таъсирларини сезиб
туради.
Иккинчи омил – туғма хусусиятлар, яъни ўқувчи туғилганда унда бор бўлган наслий
хусусиятдир. Бундай хусусиятлар ҳам ўқувчи шахсининг юзага келишига таъсир этмай
қолмайди.
Наслий
хусусиятларда
биз
даставвал
боланинг
темпераментига
оид
хусусиятларига эътибор қиламиз. Чунки болаларга алоҳида муносабатда бўлишда уларнинг
темперамент хусусиятларини хисобга олиш ғоят муҳимдир.
Ана шу иккала омилни, яъни тарбия таъсири орқали ҳосил қилинган хислатлар билан
туғма хислатларни бирга қўшсак, ўқувчининг алоҳида хусусиятлари, унинг характери юзага
келади.
Умумтаълим мактаблари жамиятнинг ижтимоий институтларидан бири бўлиб,
ўқувчининг бугуни эмас балки келажакка йўналтирилган ривожини белгилайди.
Мактаб ўқувчисининг ижтимоий фаол, ташкилотчи ва иқтидорли бўлиб
шаклланишида ўқув фаолиятининг аҳамияти катта бўлиб уни тўғри ташкил қилиш мақсадга
мувофиқдир. Ўқувчилар гуруҳларида тарбиявий аҳамиятга эга бўлган ишларни тизимли
ташкил қилиш гуруҳий муносабатлар, ўзаро бирлик ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик асосида
фаолият юритишни юзага келтиради.
Ўқувчилар билан алоҳида яъни индивидуал муносабатда бўлишнинг ўзи нима? Бу
оддий тарбиявий воситалар етарли бўлмаган, шу сабабли таъсирга муҳтож бўлган айрим
ўқувчиларга нисбатан алоҳида муносабатда бўлишдир. Мана шу фикрга асосланган педагог
асосий диққатини кўпинча "Тарбияси қийин" ўқувчиларга қаратади.
Г.Тўлаганова ўзининг “Тарбияси қийин ўсмирлар” рисоласида қуйидаги таърифларни
келтиради:
“Тарбияси қийин” ўқувчилар деб аввало қайсар, инжиқ, беқарор, диққатини бир жойга
жамлай олмайдиган ёки диққатини бутунлай бошқа бир нарсага қаратган интизомсиз,
қўпол, кайфияти тез ўзгариб турадиган ўқувчилар тушунилади.
1
Айнан ушбу хусусиятларга
эга бўлган ўқувчиларни қизиқарли фаолият турига тортиш ҳамда ҳамкорликда фаолият
юритишга ўргатиш ўзига хос мураккаб жараён ҳисобланади.
Э.Ғозиев ўқувчи темпераментининг ўзига хос хусусиятларининг ўзгарувчанлигини
биологик, жисмоний ҳамда психологик жихатдан, объектив ва субъектив томонларига
эътибор қаратишни ўзининг “Бошланғич синф ўқувчилари психологияси” рисоласида
эътироф қилган.
2
Психофизиолог ва психологларнинг фикрича, темперамент турларининг фақат
тахминий тавсифидир. Ўқитувчи ўқувчиларнинг темпераментларини ўрганар экан, шуни
назарда тутиш керакки, ўқувчининг у ёки бу хатти ҳаракати фақат темпераментининг
хусусиятлари билангина боғлиқ эмас. Ўқувчининг у ёки бу хаттиҳаракатлари кўп жихатдан
ташқи шароитга ва тарбияга ҳам боғлиқ бўлади.
КУЗАТИЛГАН ДАРСЛАР ТАҲЛИЛЛАРИ ДАФТАРИНИ ЮРИТИШНИНГ ЎЗГАЧА
ТАРТИБИ ВА УНИ АМАЛИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Do'stlaringiz bilan baham: |