Муаммо ва ечимлар республика илмий-амалий конференция материаллари инновационные подходы в повышении



Download 6,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/127
Sana20.04.2022
Hajmi6,57 Mb.
#566254
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   127
Bog'liq
конференция китоб-2019 168-bet

ўзида сақланиши кераклиги назарда тутилган. Шу ўринда бир (танқидий) мулоҳаза 
юритиб кўрайлик. Баски, ўқитувчининг дарсларини кузатиш ва таҳлил қилишдан асосий 
мақсад унинг фаолиятидаги камчилик ва нуқсонларини аниқлаш, уни бу нуқсон ва 
камчиликлардан ҳоли этиш, унга амалий­методик ёрдам кўрсатиш экан, ўқитувчининг дарси 
юзасидан ёзма равишда билдирилган фикр, мулоҳаза ва таклиф­тавсияларни дарсни 
кузатувчи шахс ўзи билан олиб кетиши нақадар мақсадга мувофиқ. Бу ердаги фикр, мулоҳаза 
ва таклиф­тавсиялар дарс олиб борган ўқитувчи учун керак. Ахир у, бундай фикр, мулоҳаза 
ва таклиф­тавсиялардан хулоса чиқариб ўз фолиятидаги камчилик ва нуқсонларни бартараф 
қилиш йўлларини излаши, топиши ва амалга ошириши керак эмасми? Тўғри, амалдаги 
тартибга кўра, дарс ўтган ўқитувчи, кузатувчининг дафтаридаги дарс юзасидан ёзма 
равишда билдирилган фикр, мулоҳаза ва таклиф­тавсияларни ўқиб чиқиб улар билан 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
142 
танишганлигини билдирувчи имзо чекади. Лекин, бу ўқиб танишилган маълумотлар 
ўқитувчининг хотирасида қанчалик сақланади­ю ва ўқитувчи ўз фаолияти давомида уларни 
қанчалик инобатга олади – буни кафолатлаб бўлмайди! Шу ўринда ишонч билан айтиш 
мумкинки, кузатилган дарс юзасидан ёзма равишда билдирилган фикр, мулоҳаза ва 
таклиф-тавсиялар дарс ўтган ўқитувчининг ўзига топширилиши мақсадга мувофиқ 
бўлади. Хар ҳолда ўқитувчи ўз фаолиятида нималарга эътибор қаратиши кераклиги 
юзасидан билдирилган кўрсатма, маслаҳат ва таклиф­тавсиялар унинг қўлида бўлади. Хўш, у 
ҳолда ўқитувчи дарсини кузатган шахс қўлида нима қолади? Фикримизча, ўқитувчилар 
дарсларини кузатувчи ва таҳлил қилувчи шахслар “Кузатилган дарсларни қайд қилувчи 
дафтарча” тутишлари ва бундай дафтарчага кузатилган дарс юзасидан қисқа, умумлашган 
маълумот киритиб боришлари маъқул бўлади. 
Юқоридаги фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб дарсларни кузатиш ва таҳлил қилиш 
дафтарини 
юритиш 
ва 
сақлаш 
юзасидан 
қуйидаги 
таклиф­тавсиявий 
хулосани 
чиқармочимиз: 
1) Ҳар бир ўқитувчи ўзининг дарсларини кузатилиши ва таҳлил қилиниши бўйича 
дафтар юритиши ва ўзида сақлаши; 
2) Ўқитувчи дарсини кузатиш ва таҳлил қилишга кирган шахс дарс 
бошланмасидан олдин ўқитувчидан унинг “Дарсларни кузатиш ва таҳлил қилиш 
дафтари”ни олиши ва дарс давомида унга тегишли тартибда маълумотлар киритиб 
бориши; 
3) Дарсдан сўнг, дарсни кузатган ва таҳлил қилган шахс “Дарсларни кузатиш ва 
таҳлил қилиш дафтари”га киритган маълумотлари билан ўқитувчини тништириши, 
таништирганлиги ҳақида унинг имзосини олиши ва дафтарни ўқитувчига (эгасига) 
топшириши; 
4) ўқитувчи дарсини кузатган ва таҳлилини амалга оширган шахс ўзининг 
“Кузатилган дарсларни қайд қилувчи дафтарча”сига кузатилган дарс юзасидан қисқа, 
умумлашган маълумот киритиб қўйиши керак.
ЎҚУВЧИЛАРГА ДАРС ЖАРАЁНИДА АХБОРОТ –КОММУНИКАЦИЯ 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ УСУЛЛАРИ 
ТИЛАВОВ Ш.А., Самарқанд вилояти ХТХҚТМОҲМ ўқитувчиси 
Ҳозирги вақтда ҳар бир талабанинг сифатли ўқишини қандай қилиб таъминлаш, 
таълим стандартини эгаллашини таъминлаш, уларнинг келгусидаги ўқишига бўлган 
қизиқишини ошириш асосий вазифалардан ҳисобланади. Агар ўқитувчи бу масалаларни 
муваффақиятли ҳал қилмоқчи бўлса, у ҳолда ўқитиш услубини ўзгартириши керак, талабага 
таълим ва тарбия объекти эмас, балки субъекти сифатида қараши, талабани мустақил 
билимлар олишига ўргатиши лозим. Сир эмаски, компьютер барча учун қулай бўлиб 
бормоқда. Дастурларни қўллашда компьютер ўқитувчининг ёрдамчисига айланиши, ўзига 
унинг вазифаларини олиши мумкин. Компьютерда ўргатувчи дастур билан ишлаб талаба ўзи 
учун оптимал бўлган иш тезлигини танлаши, хатолар қилишдан қўрқмаслиги ва тезликда 
ўзи учун қийин бўлган дастур бўлимларига қайтиши мумкин. Биз қуйида педагогик 
технология асосида ўтказилган дарс намунаси ва унда қўлланилган технология хусусиятлари 
баён этилган тажриба дарс ва унинг таҳлилини келтирамиз: 
Таълим дастури баҳолашларда мутлоқ объектив, улар билан ишлашда кўпгина 
психологик қийинчиликлар ҳал бўлади. Агар бу дастур билан ишлаш тўғри ташкил этилса, 
кўпгина дидактик ва услубий масалаларни ҳал қилиш мумкин. Бундай дастурга мисол бўлиб, 
“Стереометрия” ҳисобланади. Бунда дастур қулай тузилган, анимация ва сухандон матни 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
143 
билан дастур ва қўшимча материалларни ўз ичига олади, ўрганилаётган масалалар бўйича 
масалаларни ва маълумотларни ўз ичига олади. Шундай қилиб, ўқув жараёнини янги ташкил 
этиш зарурлигини ҳисобга олиб, талабанинг технологик имкониятларини назарда тутиб, 
ҳамда ҳозирги мактаб олдида турган вазифалар ва яхши таълим берувчи дастурлар 
мавжудлигидан математика дарсига компьютер технологияларини жорий этиш тўғрисида 
яхшироқ ўйлаб кўриш лозим. 
“Стереометрия” дастурини дарсларда, факультатив машғулотларда, имтиҳонларга 
тайёрлашда, уйда талабаларнинг индивудуал ишлашларида, лойиҳалаш ўқитиш усулида 
қандай қўлланилишини қараб ўтамиз. Компьютер ёрдамида ўтиладиган дарслар методикаси 
ҳали яхши ишлаб чиқилмаган, лекин бу ерда асосий масала ташкиллаштириш ҳисобланади. 
Бу масала шундан иборатки, талабаларда ўқув дастури билан ишлаш малакаларини таркиб 
топтириш ва мустаҳкамлаш, ишни ташкил этиш, вақтдан тўғри фойдаланиш. Бунда мактабда 
компьютер синфи мавжуд бўлиши назарда тутилада. 
Дарснинг модул технологияси. 
Дарс шундай ташкил этиладики, ҳар бир талаба дарсга ўқув мақсадлари, масалалари, назорат 
ишлари аниқ ажратилган ўз фаолияти дастурини олади. Бундай шаклда умумлаштирувчи ёки 
якуний такрорлаш дарсларини ўтказиш қулай. Бунда асосан компьютер билан индивудал 
ишлаш 
тўғри 
деб 
ҳисобланади, 
шунингдек, 
дарсни 
шундай 
ташкил 
қилиш 
лозимки,талабанинг фаолияти ўзгариб туриши, ишчи дафтар, ўқув дарслиги қўлланилсин, 
масала ва топшириқлар ёзилган варақлар ишлатилсин. Дарсни ўтказишда компьютерни 
билиш, ишлаш нормаларига риоя қилиш ва талабалар саломатлигига таъсир қилишни 
огоҳлантириб туриш зарур. Дарснинг бориши (ҳар бир гуруҳ учун ўқув модели)ни матнли 
файл шаклида таклиф этилиб, талабалар унга клавишлари ёрдамида мурожаат 
қилишлари мумкин, бир вақтнинг ўзида дастурга ҳам чиқадилар. Агар талабалар яхши 
технологик тайёргарликка эга бўлсалар, асосий диққат эътиборни дарснинг услубий 
масалаларни ечишга қаратиш лозим. Шунингдек, талабаларнинг турли савиядаги 
тайёргарлигини ҳам ҳисобга олиш лозим. Топшириқларни бера туриб, уларни шартли 
равишда балларини кўрсатиш ҳамда агар уларнинг маълум қисми тўплаганда дарс 
муваффақиятли эканлигини эълон қилиш мумкин. Агар кучли талабалар қўшимча 
топшириқларни ечсалар, уларга қўшимча баҳо қўйиш мумкин. Агар ишни жуфтлар шаклида 
ташкил этилса, бир талабанинг иши иккинчисининг ташаббусини бузмаслиги лозим, шунинг 
учун компьютердаги ишни ишчи дафтарда ишлаш билан навбатлантириш зарур. Талабалар 
ишларини баҳолашда талабалар ишлаб чиққан асосий материал “3” баҳога, бу материални 
масалалар ечишга қўллаш (ўхшаш вазиятда ишлаш) –“4” баҳога, стандарт бўлмаган 
топшириқни бажариш – “5” баҳога лойиқ деб топилади. Ўқитувчи баҳолар қўйилишини 
тузатиб бориши лозим, чунки бирининг “5” иккинчисининг “3” ига тенг кучли бўлиши 
мумкин. Талаба шахсини ҳисобга олиш ва унинг ўқув ва психологик имкониятларини 
назарга олганда компьютер ўқитувчини ҳеч қачон ўрнини боса олмайди. 
AXBOROT TEXNOLOGIYALARINI O‘QUV FAOLIYATIGA JORIY ETISHNING 
SHART-SHAROITLARI 

Download 6,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish