Муаммо ва ечимлар республика илмий-амалий конференция материаллари инновационные подходы в повышении



Download 6,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/127
Sana20.04.2022
Hajmi6,57 Mb.
#566254
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   127
Bog'liq
конференция китоб-2019 168-bet

 
ПАТТАЕВА М.К.,  Қибрай тумани 22-мактаб амалиётчи психологи
 
Боланинг теварак­атрофдаги ҳаётни ва кишилар ўртасидаги турли муносабатларни 
ҳар томонлама билиб олиши бу­ билиш жараёнининг ривожланишига боғлиқ. Мактаб 
ёшдаги боланинг индивидуал психологик хусусиятларини ўрганишда қобилиятнинг 
аҳамияти катта. Боланинг атроф­муҳитга, кишиларга, нарсаларга ва ўзига бўлган турли 
муносабатлари мазмун ҳамда шакл жиҳатдан ҳар доим ўзгариб туриши билиш 
жараёнида намоён бўлади. Болаларнинг турли эҳтиёжлари, истак ва қизиқишлари, 
қобилиятлари ҳамда бир қанча шахсий фазилатлари психик тараққиётида бевосита 
ривожланади. Мактаб ёшдаги болаларнинг қобилиятини шаклланиши, тўғри идрок 
этиши ўз моҳияти жиҳатидан катта кишиларнинг ҳатти­ҳаракатлари ва хулқ­
атворларига фаол тақлид қилишдан иборат бўлиши туфайли болаларда маънавий 
сифатларнинг мустаҳкамланиши учун ва одоб­ахлоқ қоидаларини билиб олишлари учун 
кенг имкониятлар беради. 
Қобилият кишининг у ёки бу фаолиятни, илмни тез ва енгил ўзлаштира олиш 
имкониятидир. Имконият, бу ҳали муваффақият эмас, у заҳирада, яширин, у майлларда, 
ҳавас­эътиқодларда, қизиқиш ва айниқса, лаёқатларда намоён бўлади. Имконият фақат 
фаолият жараёнида қобилиятга айланади. Фаолият жараёнида киши ўзини тўлароқ таний 
бошлайди, ўз имкониятларини, унинг сарҳадларини тасаввур қила олади, ўзига баҳо бера 
бошлайди. Шунинг учун ўзини барвақт англаши жараёнидагина киши ўзини ўзи 
ривожлантиради. Лекин бу жараён силлиқ кетмайди, орада узилишлар, орқага қайтишлар 
бўлиши мумкин. Шу сабабли, ҳар бир боланинг ўз истак ва ҳавасларини, орзуларини, 
мойилликларини кузатишимиз, инобатга олишимиз керак, чунки улар юзага чиқиб, болага 
фаоллик бағишлайдиган баъзи бир имкониятлардан даракчи бўлишлари мумкин. Айнан 
боланинг хатти­ҳаракатлари, мойилликлари, одатлари, қизиқиш ва лаёқатлари шаклланишга, 
ривожланишга шай бўлиб турган бўлажак қобилиятларнинг куртаклари, ёки табиий асоси, 
имкониятлари бўлиши мумкин. Қобилият заҳираларини барвақт аниқлаш деганда, 
мутахассислар боланинг айнан шу ўзига хос мойилликларини, устувор қизиқишларини, орзу­
ҳавасларини назарга тутишади. Афсуски, бола катта бўла борган сари ушбу 
мойилликларнинг ўрни чалғиб, бошқа ҳавас ва қизиқишлар билан алмашиб, асл ижтимоий 
қадрланадиган, фойдали имкониятлар сўниши, ёки бошқа йўналишга айланиши мумкин. 
Қобилиятнинг икки тури мавжуд: умумий ва махсус қобилият. 
Иқтидор (араб. қодир бўлмоқ, қила олмоқ) ­ инсоннинг ўз хатти ­ ҳаракатлари, 
билимлари, имкониятлари, малакаларига нисбатан субъектив муносабатидир. Иқтидор бу - 
инсон психикасининг бутун умр давомида тизимли ривожланувчи сифати бўлиб, инсоннинг 
бошқа одамларга нисбатан бир ёки бир неча соҳада юқори натижаларга эришиш имконига 
эга эканлиги билан белгиланади. Психологик луғатда “иқтидор” тушунчаси қуйидагича 
таърифланади:
1) иқтидор бу ­ фаолиятнинг муваффақиятли амалга оширилишини таъминлайдиган 
қобилиятларнинг ўзига хос уйғунлашувидир; 
2) иқтидор бу ­ инсоннинг имкониятлари доираси, фаолиятлари даражаси ва ўзига 
хослигини белгилайдиган умумий қобилиятлар; 
3) иқтидор бу ­ ақлий потенциал, таълим олиш қобилияти ва билиш имкониятларининг 
бир бутун индивидуал ҳарактеристикаси; 
Ушбу тавсифлардан келиб чиққан ҳолда, шуни таъкидлаш мумкинки, иқтидор асосида 
умумий интеллектуал ва инсоннинг билиш имкониятларини белгилайдиган, табиат 
томонидан инъом этилган қобилиятлар, бирор бир фаолиятда (масалан, таълим, ижодий, 
касбий, илмий) муваффақиятга эришишни таъминлайдиган махсус қобилиятлар ётади. 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
130 
Иқтидор шахс фаолиятида турли кўринишларда намоён бўлади. Чунончи, илмий, бадиий, 
техник ижодкорликда, спорт ва касб маҳоратида яққол кўринади. 
Истеъдодлар қандай бўлади?
­Болада ўйин асносида турли хил буюмлардан бинолар барпо қилиш ёки ажойиб 
нарсалар кашф қилиш каби ҳаракатларни кузатсангиз – демак, унда техник уқувлар 
ривожланган.
­Турли ҳаракатларга тақлид қилса, катта­кичик таниш­нотанишлар олдида шеър ва 
монологларни ифодали ўқиса, демак унда актёрлик маҳорати бор.
­ Бола жуда ҳам раҳмдил, бошқалар ҳақида қайғуришни яхши кўрса, унда ўқитувчилик 
ёки шифокорлик истеъдоди кучли.
­ Кўпҳаракат, мураккаб ҳаракатларни осонгина бажарадиган, фаол болаларни эса 
албатта бирор бир спорт турига маъқулроқ.
­ Машғулотлар болага ичидаги шўхлигини босишга ёрдам беради ҳамда ундаги спортга 
бўлган истеъдодни ривожлантиради.
­ Китоб ўқишни, ёлғиз қолишни ва турли­туман эртаклар тўқишни ёки уларга 
ўзгартиришлар киритишни яхши кўрувчи бола эса адабий истеъдодога эга.
­Бола бирор мусиқани эшитди дегунча рақсга туша бошласа, ашула сўзларини дарров 
ёдлаб олса, турли мусиқий асбоблар чалиш ва ўз мусиқасини “кашф” қилишни кўрса, унда 
истеъдодли мусиқачи бўла олади.
Иқтидорнинг биз ўта муҳим белгилари деб ҳисоблайдиган жиҳатлари, масалан, бола 
нутқининг фавқулодда теранлиги ва бойлиги, боланинг ҳайратомуз зийраклиги ва 
тийраклиги, чексиз ва чегарасиз қизиқувчанлиги ҳамда хотирасининг ўта кучлилиги ҳамиша 
ҳам гўдакликдан намоён бўлавермайди. Ушбу соҳа бўйича илаётган олим ва психолог­
мутахассислар фикрига кўра, боладаги қобилият белгиларини қуйидаги мезонлар асосида 
аниқлаш мумкин:
­ кучли ақлий салоҳият;
­ турли маълумот ва билимларни тез ўзлаштира олиш;
­ ижодий тафаккур;
­ санъат соҳасидаги фавқулодда қобилиятлар.
Истеъдодли фарзанд тарбияси билан банд оилаларга психологлар шундай маслаҳат 
берадилар:
1. Бола билан кичиклигидан бошлаб яхши муомалада бўлишга интилинг. Истеъдодли 
боланинг ёнида ҳамиша уни жуда яхши кўрадиган инсонлар бўлиши керак.
2. Истеъдодли боланинг кичкина укаси ёки синглиси бўлса, янада яхши, чунки у ўз 
билимларини бошқаларга ўргатишга кучли эҳтиёж сезади ва шу орқали ўзи ҳам 
ривожланади.
3. Болани танқид қилиб, ўз­ўзига бўлган ҳурматини пасайтирманг. Аксинча унинг 
билимларидан фойдаланишга ҳаракат қилиб, ўз –ўзига ишончни орттиришга эришинг.
4. Болада қатъиятлилик, меҳнатсеварлик ва иродани тарбияланг. Уни ўз ортингиздан 
эргаштиришга ҳаракат қилмай, аксинча мустақил бўлиб ўсишига шароит яратинг.
5. Боланинг ўзи қизиққан фаолият тури билан кўпроқ шуғулланишини қўллаб­
қувватланг. Ҳатто сизга ёқмаса ҳам, унинг фантазияга берилишига қаршилик кўрсатманг. 
6. Боланинг жамоат ишларида иштирок этиши, турли тўгарак ва тадбирларга 
қизиқишини оширинг.
7. Болан барча фанлардан “5” баҳо олиб ўқишга мажбур қилманг. Энг муҳими, унга 
севимли машғулоти билан шуғулланишга халал берманг.
8. Фарзандингизни бўлар­бўлмасга, иқтидори учун ҳадеб мақтайверманг. Унга сизнинг 
ҳайратингиз эмас, балки кўмагингиз лозим. Акс ҳолда бола худбин бўлиб ўсиши, ўзини 
бошқалардан устунроқ деб ҳисоблай бошлаши мумкин.


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
131 
FORMING MIXED-ABILITY LEVEL GROUPS IN EDUCATIONAL INSTITUTIONS AS 
ONE OF THE INNOVATIVE TEACHING-LEARNING METHODS 
RASHIDOVA N., the teacher of Namangan state university 
Today, the world has already entered postindustrial era and it means that the intellectuals 
plays an important role in all spheres of our social vibrant life. As the same time countless 
expectations for the future and the globalization around us don’t allow being inactive and these 
factors require more innovations in education too. Learning foreign languages, especially, one of 
the so­ called Lingua Franca is expending throughout the world.
Still I applied for child education and its methodology, I wanted to have a research on 
controversial as well as unavoidable phenomenon teaching heterogeneous classes. 
English teachers often face with classrooms filled with a higher number of students and 
whose competencies in English are quite different from each other. Do not feel panic if you are 
mix­level student’s teacher because it is one the most effective method to teach by collaborating 
their participation. As Hess says Learners come to class with different knowledge, experience 
opinions and interests which can be drawn on to provide interesting, varied student­centered 
lessons
1
. Such diverse classes provide greater opportunity for innovation and creativity.
Teachers find teaching such classes a very challenging and demanding task as it involves 
planning lessons including a rich diversity of tasks corresponding to a variety of learning styles and 
abilities. Furthermore, the adaptation of a flexible methodology is considered a challenge by some 
teachers as they have to put more effort when designing their lessons, they might need to learn new 
organizational and classroom management skills that might be something beyond their pedagogical 
skills. However, teaching non­homogeneous group of pupils can be viewed positively because it 
serves as a trigger for teachers’ professional growth and development as it involves the usage of 
variety approaches, teaching techniques, interaction patterns and leveled tasks.
On the other hand, It can be seen also from the research which was held in the UK, the middle 
of 1930’s, some schools did experiment on dividing students according to their IQ tests. However, 
the result was ineffective that the conducted new groups still had variations among students, and it 
is not easy to change these groups and the curricula every time (Kelly 1979). Prodromou
2
indicates 
that even when students are grouped according to their test scores, their progress rates will not 
always be at the same levels due to teaching methods, materials and learning style differences. 
Thus, If the teacher wants to ensure that all students perform to their maximum potential, the 
teacher must identify these problems and work on techniques and strategies which could be used to 
solve such problems.
Despite of being quite difficult for the teacher to know about each student and to follow what 
each one does during the lessons even in small classes, it is important for teachers to monitor each 
and every student to reach their needs in a variety of ways to effective teaching materials. Since 
most language textbooks are designed for an ideal classroom environment teachers always have to 
cope with the problems and students’ reaction to the textbook differently. In addition, as language 
teaching course materials are currently based on content­based or theme­based syllabi; some 
students may find the topic dull, strange, or difficult while others find it enjoyable, familiar, and 
interesting. Therefore, it is usually necessary for the teacher to evaluate and adopt the materials 
according to their class
3
.
Teaching strategies for teaching multi-level classes 

Creating a good atmosphere 
1
Hess .N (2001) ”Teaching large multilevel classes” New York. Cambridge university press
2
Prodromou.L, “Mixed ability classes”, 1992, Oxford, Macmillan Publishers. 
3
Education Science Psychology 2012, “ Education in the Era of Globalization­XXI Century Challenges”, Maria 
Gurgenidze Tbilisi State University State Center 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
132 

Developing the student’s responsibility for learning 

Giving clear instructions 

Giving feedback and motivation 

Grouping strategies 

Conducting alternative techniques and methods 

Lesson planning 

Leveled activities

Collaborative exercises

Extracurricular activities 

Classroom management 

Learning styles and so on 
Learner factors in forming different level classes 
Researchers believe that learning style is a good predictor of an individual’s preferred 
learning behavior. Being a teacher who understands the learning style or behavior of a student can 
minimize challenges that may come up with learning. By matching a student’s learning style to a 
specific teaching style can increase students’ achievement and satisfaction. There are some basic 
types of learning styles: a) visual learners b) auditory learners c) kinesthetic d) textile
Briefly speaking, the key strategy for teaching mixed level classes are probably developing a 
positive and collaborative working atmosphere and providing a variety of work suitable for 
different level. It is important to help student’s improve their own learning techniques and develop 
cooperation and collaboration with their peers. In order to stabilize learner’s level except mentioned 
above it is efficient to conduct extracurricular lessons for weaker participants. 
ОНА ТИЛИ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИННИНГ ЎРНИ 
РАХМОНОВА Б., Андижон вилояти ХТХҚТМОҲМ катта ўқитувчиси, 
РИЗАҚУЛОВА Х., Избоскан туман 40- мактаб ўқитувчиси. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг одилона сиёсати ҳамда амалга 
оширилаётган ислоҳотлар туфайли халқимиз маънавий ҳаётидаги бошқа кўплаб масалалар
қатори тил масаласи ҳам кун тартибидаги долзарб вазифага айланди.Айниқса, она 
тилимизнинг 
халқаро 
майдондаги 
обрў­эътибори 
ва 
нуфузини 
юксалтириш, 
мамалакатимизнинг жаҳон коммунникация тизимида интеграциялашувни таъминлаш, 
фарзандларимиз учун ,ахборот технологияларини ҳар томонлама пухта эгаллаш борасида 
қулай имкониятлар яратиш каби бир­биридан муҳим вазифалар кун тартибига қўйилди ва 
жараёнлар бугун ҳам изчиллик билан амалга оширилмоқда. 
Ўткир Ҳошимов ёзганидек: “Қанча кўп тилни билсангиз, шунча яхши. Бироқ одам 
она тилида йиғлайди...Ўлими олдидан онасини она тилида туш кўради, она тилида
йўқлайди...” Англашиладики, она тили инсоннинг мавжудлиги асоси, тамал тошидир. 
Инсон она тилиси билан тирик. Шу боис мактаб, академик лицей ва коллеж ўқувчисида, 
олий ўқув юрти талабасида лингвистик компетентликни шакллантириш, аввало, она тилини 
муқаддас, унинг мўътабарлигини, азизу мукаррамлигини уқтиришдан бошланмоғи ва уни 
таълим олувчининг ёш хусусиятига кўра ривожлантириб борилмоғи керак. Таъкидалаш 
жоизки, университет ва педагогика институтларининг нафақат филология, балки барча
йўналишларида касбий компетентликнинг узвий қисми сифатида лингвистик
компетентликка хос малака ва кўникмаларни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратиш 
лозим. 
Ўқитувчининг касбий маҳорати, ўқувчиларнинг онги, билими дунёқарашини ўстириш, 
фаолликларини ошириш орқали таълим самарадорлигига эришиш билан боғлиқ масалалар 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
133 
мажмуини ифодалайди. Бир­бирига боғлиқ бўлган талабларнинг бу мажмуи ўқитувчининг
умумлаштирилган модели ва унга асосан қуйидаги асосий талабларни ифодалайди: 
­Таълим бериш маҳорати; 
­Тарбиялай олиш маҳорати; 
­Таълим олувчиларнинг билимларини холисона баҳолай олиш ва назорат қила олиш
маҳорати. 
Демак, педагог ўз олдига қўйилган маъсулиятли ва долзарб вазифаларни бажариш
ҳамда таълим­тарбия жараёнига бўлган янгича қарашларни шакллантириш учун қатор
хислатларга эга бўлиш керак. 
Педагогик технологиялар моҳияти ва тамойиллари ҳамда унинг анъанавий ўқитиш
жараёнидаги афзалликларини билиш, шахс манфаати ва таълим устуворлигини таъминлаш 
учун педагог инновацияларни қўллай олиш; 
Ўқувчиларга ўз фани буйича таълим беришда илғор педагогик технологияларни
қўллай олиш, ўқув жараёнини фаоллаштириш ҳамда ўқув материалларини 
ўзлаштиришнинг юқори даражасига эришиш ва ўқувчиларни мустақил фикрлаш ва ўз 
фикрини эркин баён этишга ўргатиш; 
Ўз фанининг моҳир устаси ва фидойиси бўлишга эришиш лозим. 
Она тили ва адабиёт фанини ўқитишда “ФСМУ” технологиясини қўллаш орқали
уларда мустақил фикрлаш, ўзгалар фикрини ҳурмат қилиш, ўз­ўзини ва ўзгаларни назорат 
қилиш, тасаввурларни ижодий ёритиб бериш, фикрларни умумлаштириш, хулосалаш 
кўникмалари шакллантирилади. 
“Инсерт” ва “Блиц­сўров” усулларини қўллашда ўқувчиларнинг китобхонлик 
даражасини орттириш самарали ўқиш тизимини шакллантириш, саводхонлигини ошириш, 
луғат бойлигини ўстириш, нутқ маданиятига эришиш малака ва кўникмаларига эга бўлади. 
Асосий инновацион усуллардан бири “Ақлий ҳужум” ҳисобланади. “Ақлий ҳужум”
усули ва термини америкалик олим А.Ф.Осборн томонидан тавсия қилинган. Ҳозирги
кунда унинг бир неча қўлланиш усули ишлаб чиқилган бўлиб, ундан мақсад ғояларни
йиғиш, муаммоли масалалар юзасидан ҳар томонлама фикр алмашишдир. 
Мазкур усулнинг асосий тамойили ва қоидаси – иштирокчилар таклиф қилган ғояни 
умуман танқид қилмаслик, турли ҳазил, эътирозларни рағбатлантириш, уларни фикрлашга 
ундашдир.
“Ғалаба чўққиси” дидактик ўйини ҳар бир мавзуни мустаҳкамлаш жараёнида 
қўлланилиши мумкин. Ўқувчи ўйин фаолияти жараёнида ўзи билмаган ҳолда фанни эгаллаб 
бораётганини намойиш қилади. 
“Матн яратиш технологияси” ўқувчи луғат бойлигини оширишдан ташқари 
ижодкорлик қобилиятини шакллантиради, саводхонлигини юзага чиқаради. 
“Бумеранг” технологиясини қўллаш ўқитувчидан юксак махорат талаб килади. Бу 
технологияни қўллаш билан ўтилган дарсларни 90% ни такрорлаш ва мустаҳкамлаш орқали 
билимлар орттирилади. 
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, она тили дарслари ноанъанавий дарс усулларидан, 
таълим технологияларидан фойдаланиш асосида ташкил этилса, ўқувчи­ўқувчи (объект­
субъект )муносабати ўрнатилади. Яъни, бу ҳар бир ўқувчини янгилик сари етаклайди, унинг 
мустақил фикр юритиш қобилиятига ижобий таъсир кўрсатади, фаоллиги, ўқишга 
масъулиятини оширади. Ўқувчининг билимлари мустаҳкамланади, пухта ўзлаштиришга 
эришилади ва дарс самарадорлиги кафолатланади. 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
134 
ЁШЛАРДА УМУММАДАНИЙ КОМПЕТЕНТЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА
АДАБИЁТНИНГ ЎРНИ 
РАХМОНОВА Б.О., АВХТХҚТМОҲМ катта ўқитувчиси, 
ЮЛДАШЕВА У.М., Андижон вилояти Балиқчи туман 48-мактаб ўқитувчиси 
Адабиёт турли воқеа­ҳодисалар қамровида инсон руҳияти, такрорланмас кўнгил 
олами, серқирра фикр­кечинмаларини ёритишни асосий мақсад қилгани боис, адабий 
таълимда билим бериш билан бирга умуммаданий компетенцияларни шакллантириш асосий 
ўринда туради. 
Адабиёт сўзининг маънодоши маънавият десак муболаға бўлмайди. Муҳтарам 
Президентимиз Ш.Мирзиёев “Бадиий адабиёт ­ маънавият, маданият ва қадр­қимматни 
тарғиб қилади”, ­деб ёзадилар. Дарҳақиқат, ёшларимизни маънавий етук, баркамол ҳамда 
комил инсон қилиб тарбиялашда адабиётнинг ўрни беқиёсдир.
Бизга маълумки, қадимдан Шарқ мамлакатларида бадиий адабиётга тарбия воситаси 
сифатида қараб келинган. Шундан бўлса керак, ўзбек мумтоз адабиётимиз дидактик асарлари 
билан машҳурдир. Буюк мутаффаккир Алишер Навоийнинг маънавий меросида акс этган 
ватанпарварлик, инсонпарварлик ғояларини, умуминсоний ва миллий қадриятлар 
тасвиридаги ўзига хосликларни англаш, улардан таъсирланиш, улардаги гўзаллик ва 
эзгуликдан ўрнак олишга интилиш, ёвузликдан нафратлана олиш каби тушунчалар ёш 
авлоднинг умуммаданий компетентлигини шакллантиришда алоҳида аҳамият касб этади. 
“Хамса” достони, “Ҳазойин­ ул маъоний”, Муҳокамат­ул луғотайн” ва кўплаб бошқа 
асарлари шу жумласидандир. Уларда акс этган тарихий, маънавий ва маданий ҳодисалар 
моҳиятини тўғри тушуниш ва талқин қила олиш ҳамда тушунтириб бера олиш бугуннинг 
вазифасидир. Бугунги кунда ҳам ўзбек адабиётида ана шундай асарлар талайгина. Шу 
ўринда, ўзбек халқининг севимли шоири Муҳаммад Юсуфнинг ёш авлодни ватанпарварлик 
руҳида тарбиялашда уларда умуммаданий компетенцияларни ривожлантиришда муҳим ўрин 
тутган шеърлари халқ қалбидан жой олган.
Миллий адабиётимиз ва маданиятимиз ривожига, халқимиз маънавиятининг 
юксалишига муносиб ҳисса қўшган адиб Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф, ҳар 
гулнинг ифори ўзгача бўлгани каби, ўзбек шеърияти гулшанига ўз овози билан кириб 
келди. Бу ёқимли овоз тез орада халқ қалбидан муносиб ўрин олди. Муҳаммад Юсуф ижоди 
ҳақида мушоҳада қилар эканмиз, шоир шеърлари ўзининг тарбиявий аҳамиятга эга эканлиги 
билан ажралиб туришини теранроқ англаймиз. Айниқса, уларда шоирнинг Ватанга бўлган 
муҳаббати акс этади.
Ватанни севиш, уни қадрлаш – бизнинг миллатимизга хос бўлган фазилат. Бу бизнинг 
буюк боболаримиздан мерос бўлиб ўтган бўлса ажаб эмас. Жалолиддин Мангуберди, Темур 
Малик, Нажмиддин Кубро, Амир Теммурдек мард, жасур боболаримиз фидоийлиги М.Юсуф 
ижодида ўзгача талқин этилганки, шоирнинг бундай шеърларини ўқиган ёш авлод қалбида 
ғурур, ифтихор ва уларга муносиб фарзанд бўлиш истаги уйғонади.

Download 6,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish