ЮСУПОВА М.А., Тошкент вилояти ЧДПИ ўқитувчиси
Мустақиллик йилларида республикамизда ёш авлодни чет тилларга ўргатиш тизимини
тубдан ўзгартириш, замонавий педагогик ва ахборот коммуникацион технологиялардан
фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор методларини жорий қилиш орқали хорижий тилларда
эркин мулоқот қила оладиган мутахассисларни тайёрлашга замин яратилди. «20172021
йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегияси»
1
да давлат томонидан ёшлар билан ишлаш сиёсатини такомиллаштириш,
интеллектуал ривожланган ёш авлодни баркамол инсон қилиб тарбиялаш, олий таълим
муассасаларида таълим сифати ва уни баҳолаш мезонларини халқаро стандартларга
мувофиқлаштириш, хорижий тилларни чуқур ўрганиш бўйича устувор вазифалар белгилаб
берилди.
Бугунги кунда таълим жараёнида инновацион педагогик ва ахборот технологияларидан
фойдаланиб, таълимнинг самарадорлигини кўтаришга бўлган қизиқиш, эътибор кундан
кунга кучайиб бормоқда. Замонавий лойиҳаланган машғулотлар таҳсил олувчилар
эгаллаётган билимларни ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрганиб, таҳлил
қилишларига, ҳатто хулосаларни ҳам ўзлари келтириб чиқаришларига қаратилган.
Лойиҳалаш технологиялари асосидаги инновацион фаолиятда ўқитувчи илғор,
сермаҳсул ижодий шахс, кенг қамровли қизиқиш, ички дунёси бой, педагогик янгиликка ўч
бўлиши лозим. Инновацион фаолият мотивацион, технологик ва рефлекциялик қисмлардан
ташкил
топади.
Ўқитувчини
бу
фаолиятга
тайёрлаш
икки
йўналишда
амалга
оширади: янгиликни идрок қилишга, инновацион тайёргарликни шакллантириш ва янгича
ҳаракат қилишга ўргатиш. Инновацион фаолиятни ташкил этишда таҳсил олувчиларнингг
билиш фаолияти ва уни бошқариш алоҳида аҳамиятга эга.
Инглиз тилини ўқитиш жараёнида жорий этилаётган лойиҳалаш технологиялари
асосида қуйидаги натижаларга эришиш назарда тутилади:
Умумий тарзда олинганда таълим мақсадлари, унинг мазмуни, методлари,
технологияси, ташкил қилиш шакллари ва таълим тизимини бошқаришдаги янгиланиш ва
ижобий ўзгаришлар;
Конкрет педагогик фаолиятни ташкил қилишда педагогнинг ҳар кунлик фаолиятидаги
туб ўзгаришлар, хусусан чет тилини ўқитиш бўйича таълим мақсадлари, унинг мазмуни,
методлари, технологияси, дарсни ва ўқитиш жараёнини ташқил қилиш шакллари ва таълим
жараёнини бошқаришдаги, ўқувтаълимий жараённи янги мазмунда қайта шакллантириш ва
ташкил қилишдаги барча ижобий янгиланиш ва ўзгаришлар;
Ўқув жараёнини янги мазмундаги замонавий ўқув режалари, ўқув дастурлари, ўқув
методик ишланмалари, дарсликлар, методик кўрсатмалар, ўқув қўлланмалари, барча методик
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар Стратегияси тўғрисида»ги ПФ4947сон Фармони. Ўзбекистон
Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. 2017 йил, 6сон.
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
161
ишланмаларнинг электрон кўринишлари бўлиши даркорлиги, улардан фойдаланишнинг кенг
имкониятлари,
маълумотларнинг
очиқлиги,
транспарентлиги,
миллийлик
ва
умумбашарийлик тамойилларининг ишлаши ва амал қилиши;
Чет тилларни ўқитиш тизимини молиялаштириш, ундаги баҳолаш ва билимларни
назорат қилиш тизими мазмунини ўзгартириш, чет тилларини ўқитишда ўқитувчи ва ўқувчи
муносабатларини ўзаро бир ва яхлит мақсадга, яъни таълим самарадорлигини таъминлашга,
унинг натижалилигини таъмин қилишга йўналтириш, таълим мазмунини халқчиллик,
тенглик, ўзаро бардамлик ва ҳамжиҳатлилик, ҳамкорлик, биргаликда ҳаракат қилиш,
демократлаштириш, либераллаштириш, муносабатларни тенг ҳуқуқли қилишга йўналтириш
1;
Шундай қилиб, инглиз тилини ўқитишда узвийлик ва узлуксизлик тамойилларини
бажариш мамлакатимиз таълим тизимининг ҳар бир босқичида, мактабдан тортиб, то олий
таълим тизимига қадар, кундалик педагогик фаолият билан шуғулланаётган ўқитувчи
педагогларнинг фидокорона меҳнати, иштиёқи, ижодийлиги, нуфузи, кучи ва меҳнати жуда
катта ва беқиёсдир. Бугунги кунда ўқитувчи шахси давлат томонидан таълим ислоҳотлари
жараёнида белгиланган барча устувор вазифаларни амалга оширишда бош субъектлардан
бири сифатида майдонга чиқмоқда.
THE EFFECT OF COMMUNICATIVE COMPETENCE WHILE USING PROJECT
WORK IN TEACHING ENGLISH TO STUDENTS IN HIGHER EDUCATION
YUSUPOVA M.A., Tashkent Regional CHSPI, independent researcher
A competent approach should be taken into account while organizing project lessons for
students in teaching English in higher education institutions. A competent approach has been
implemented in educational institutions of the country since 2012. This concept is interpreted as
teaching students how to effectively apply different types of skills in situations of personal,
professional and social life [7]. It emphasizes the competence to apply the acquired knowledge,
skills, and practice to emerging uncertain, new, problematic situations [2]. In particular, a number
of scientific studies are conducted in the Republic on the competence, competence approach in
studying foreign languages, the levels of competence, the requirements and criteria for their
evaluation. In accordance with the Decree of the First President of the Republic of Uzbekistan №
PP1875, December 10, 2012, "On measures to further improve foreign language learning system",
2
the implementation of the competent approach and compliance of the competence requirements
with international requirements has begun. The main purpose of teaching foreign languages at all
levels of education in the Republic of Uzbekistan is to form a communicative competence in the
foreign language for multicultural educators to work in the daily, academic and professional fields.
Competencebased learning is the process by which students develop the skills they need to
apply the knowledge, skills and abilities acquired by students in their personal, professional and
social activities. In this regard, B. Hodjaev's research states that three elements of knowledge, skills
and competence, three of which are traditional elements of competence: practical experience,
competence, and promotion of competence, are based on a competence approach [3].
The term communicative competence was first used in 1972 by American linguist D. Hymes.
In his view, this competence means that the language is appropriate in a given situation. The use of
rules for understanding and conveying social content demonstrates the emergence of
communicative competence. D. Hymes's work is devoted to the development of this type of
1
Яковлева, Н.О. Теоретикометодологические основы педагогического проектирования : монография / Н.О.
Яковлева. М.: Информационноиздательский центр АТиСО, 2002. 239с.
2
I.Karimov. On measures to further improve foreign language learning system. December 10,2012.Decree № PQ1875
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
162
competence in his native language. The problems of developing communicative competence in
teaching a second language were studied in the 1980s by M. Canale and M. Swaine.
Foreign scientists (Skvortsova S.A., Vtornikova Y.S.) interpreted communicative competence
in a broad sense, describing how to communicate with people, achieve their communication goals,
and choose how to interact in interpersonal communication. And often associated it with learning
foreign languages. In particular, E.I. Passov views communication as a process of communication
about the quality and features of the learning process.
Y. Zhukov calls it metacompetition or "core competence" to demonstrate the importance of
communicative competence [4]. According to the scientist, this type of competence is a social,
professional, interpersonal competence that connects them. At the same time, professional, social
and interpersonal competence are interpreted as components of communicative competence. We
agree that communicative competence is one of the main characteristics of a person's effectiveness
in communicating with the world in all aspects of his life.
Based on the communicative competence requirements, the following components are
recommended:
Knowledge of industry vocabulary;
Speech development (clear and accurate speech);
The development of written speech;
adherence to ethics and communication ethics;
Acquisition of communication tactics;
Acquisition of communication strategy;
to know the peculiarities and problems of the dialogue participants;
be able to analyze external signals (body movements, facial expressions, speech tone);
conflict prevention;
selfconfidence;
be able to listen to others;
mastering public speaking skills;
mastering acting skills;
The ability to organize and conduct negotiations;
empathy for others;
understanding of the interests of others.
These components are characterized by the psychological aspects of communicative
competence. At the same time, many other analysis of the mentioned components and
communicative competencies confirm that this competence is not uniform across all areas.
In all of these studies, communicative competence is included as a core competence. While
the formation of basic competencies is the responsibility of every educator, the formation and
development of private competences is the responsibility of the science teacher.
There is a constituent element of communicative competence, which is the formation of
professional qualities. In the communicative competence of the teacher there are motivational,
acmeological, informative, meaningful, and operational components.
E.V. Tarmaeva notes that the process of forming communicative competence in the future
teacher will be successful only if the following pedagogical conditions are met:
communicative competence is recognized as the teacher's readiness to interact with the
learning process by the subjects of the learning process;
the learning process is organized as a dialogual and communicative interaction between the
learner and the teacher, which enables the development of empirical orientation in empirical
teaching;
the formation of socially valuable attitude of the trainee in the context of future professional
activity [5].
These elements, which determine the skills of the specialist, arise and are evaluated through
professional communication during the work process. Therefore, in our view, professional
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
163
competence and professional communication are inextricably linked. In order to develop their own
competencies, they will be taught the terminology of the field, theoretical knowledge, and their
application in specific situations through the knowledge, skills and abilities of a particular subject.
Speech competence in language education is critical to developing professional communication
competencies.
In conclusion, it is worth emphasizing that the importance of using project work to develop
students' competencies and skills in teaching English in higher education is reflected. Improving the
quality of education is one of the most important pedagogical problems in the world today. To solve
this, modernization of educational content requires the development of innovative educational
technologies. Communicative competence includes the ability to interact with learners, their
methods, mastering a priority language in communication, skills in working in groups, organizing
and conducting various communitybased spiritual and educational activities. The state of the
development of the professional (pedagogical) competence system of future English teachers and
the introduction of the educational information environment into practice to raise them to a
qualitative and quantitative level.
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ БОШҚАРИШНИ ЎЗИГА ХОС
ХУСУСИЯТЛАРИ
ХОЛМАТОВ Ш.Ю., Ўрта Чирчиқ 60-мактаб ЎИБДЎ,
БЕРДИЕВА Ш., Зангиота тумани 22мактаб ЎИБДЎ
Умумий ўрта таълим мактаб раҳбарларининг касбийпедагогик тайёргарлиги
дейилганда, унинг илмийназарий, психологикпедагогик, илмийметодик тайёргарлиги,
ғоявийсиёсий ва маънавийахлоқий етуклиги тушунилади.
Касбийпедагогик тайёргарликнинг таркибий қисмлари бирбирини тўлдиради, ўзаро
узвий равишда шаклланиб, ривожланади, раҳбарнинг мазкур таркибий қисмлари бўйича
эгаллаган билим, кўникма ва малакалари педагогик фаолиятда қўлланилади. Шу сабабли,
раҳбарнинг илмийметодик тайёргарлиги касбийпедагогик тайёргарликнинг таркибий
қисмлари ичида асосий ўринни эгаллайди.
Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ижтимоийиқтисодий, маънавий
маърифий ўзгаришлар, ривожланиб бораётган бозор иқтисодиёти муносабатлари, илмфан,
техника, технологиялар соҳасидаги тараққиёт ва ахборотлар глобаллашуви жараёнида
узлуксиз таълим тизимини бошқаришда изчил фаолият кўрсатаётган раҳбарларнинг илмий
методик тайёргарлигини ривожлантириш масаласи долзарб муаммолардир.
Ўзбекистон Республикасида жорий этилган “Узлуксиз таълим кадрлар тайёрлаш
тизимининг
асоси,
Ўзбекистон
Республикаси
ижтимоийиқтисодий
тараққиётини
таъминловчи, шахс, жамият ва давлатнинг иқтисодий, ижтимоий, илмийтехникавий ва
маданий эҳтиёжларини қондирувчи устувор соҳа бўлиб, у ижодкор, ижтимоий фаол,
маънавий бой шахс шаклланиши ва юқори малакали рақобатбардош кадрлар илдам
тайёрланиши учун зарур шартшароитларни яратиш”ни тақозо қилади.
Кузатишларимиз бугунги кунда таълим муассасаларини илмийметодик асосда
бошқаришда:
узлуксиз таълим босқичлари орасида узвийликнинг тўла таъминланмаганлиги;
раҳбар кадрларнинг касбий, илмийметодик тайёргарлиги таълим мазмуни ва унинг
методик таъминотидан орқада қолиши;
аксарият мактаб раҳбарларида ижодий ва ижтимоий фаоллик, ғоявийсиёсий етуклиги
етарли даражада эмаслиги;
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
164
умумий ўрта таълим мактаб раҳбарларини тайёрлаш тизимининг илмийназарий
ҳамда методик жиҳатдан етарлича асосланмаганлиги, бу жараёнда замонавий педагогик,
ахборот ва инновацион технологиялардан фойдаланиш учун зарур бўлган методик билим,
кўникма ва малакаларни эгаллашга эътибор берилмаслик каби нуқсонлар мавжуд эканлиги
тасдиқланмоқда.
Таълим муассасалари раҳбарларининг касбийпедагогик тайёргарлиги – бу уларнинг
илмийназарий, психологикпедагогик, илмийметодик тайёргарлиги, ғоявийсиёсий ва
маънавийахлоқий етуклигидан иборат.
Касбийпедагогик тайёргарликнинг таркибий қисмлари бирбирини тўлдиради, ўзаро
узвий равишда шаклланиб, ривожланади, раҳбарнинг мазкур таркибий қисмлар бўйича
эгаллаган билим, кўникма ва малакалари педагогик фаолиятда қўлланилади. Шу сабабли,
раҳбарнинг илмийметодик тайёргарлиги касбийпедагогик тайёргарликнинг таркибий
қисмлари ичида асосий ўринни эгаллайди.
Ҳозирги даврда таълим муассасаларига юқори идоралардан тушган буйруқлар,
кўрсатма, қарорлар, низомлар, йўриқномаларни кўркўрона, номигагина ижрочилар эмас,
балки ўз фаолиятига жиддий қарайдиган, ҳар бир бажараётган вазифасига ижодий
ёндашадиган раҳбар тайинланишини даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Чунки раҳбарнинг теран
тафаккури ва кенг дунёқараши, замон талабига жавоб берадиган, педагогика, психология,
бошқарув илмидан хабардорлиги, ижодий фазилат ва хислатларга, иймонэътиқодга,
муомала маданиятига эга, ижтимоий фаол, ташкилотчи ва тадбиркорлиги у бошқараётган
таълим муассасасининг келгусидаги самарали фаолиятини белгилайди.
Раҳбарлик фаолиятининг энг нозик жиҳати – бу ўқув муассасасида ўқитувчи ва
ходимлар билан иш олиб бориш, улар фаолиятини ташкил этиш, педагогик жамоани бир
мақсадмуддао йўлида бирлаштириш, уларнинг ҳурматини қозониш, севимли раҳбарига
айланиш ҳисобланади. Бу эса раҳбардан ижтимоий психология, мулоқот санъати ва
маҳорати тўғрисидаги билим, кўникма ва малакаларга ҳамда коммуникатив, конструктив ва
ташкилотчилик қобилиятларга эга бўлишни талаб этади.
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
165
3-ШЎЪБА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛАКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ
ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА
УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА АНИҚ ВА ТАБИИЙ ФАНЛАРНИ
ЎҚИТИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ
O’QITUVCHILARNING AKT KOMPETENTLIGINI OSHIRISHDA BLOG
TEXNOLOGIYALARNING AHAMIYATI
ABDULLAXO’JAYEVA M.A., ТШXTXQTMOHM o’qituvchisi
Hozirgi kunda yurtaimizda sifatli ta’lim berish masalalari juda katta axamiyat kasb etib, bu
masala barchamizni qiziqtirib bormoqda. Yurtimizdagi har bir o’quvchi yashash joyidan, ijtimoiy
kelib chiqishidan qat’iy nazar sifatli bilim olish va ta’lim resurslaridan bir xil darajada foydalanish
xuquqiga ega bo’lishi kerak.
Elektron ta'lim resurslarini yaratish o'rganilayotgan mavzuning tavsifini maxsus didaktik
texnika va axborot texnologiyalari bilan integratsiyalashning murakkab jarayonidir. Kompyuterning
judayam keng imkoniyatlari ta'lim resursida o'qituvchilarga didaktik vositalarni ishlab chiqishga
imkon beradi.
O'zaro hamkorlikning bunday vositalaridan biri bloglar hisoblanadi. Bloglar tarmoq
jurnallari, amerikaning “LiveJuornal.com” loyihasida butun jahon internet tarmoqlarida mashhur
bo’lib ketgan. Internetning rus tilidagi qismida ushbu loyiha "jonli jurnal” yani "Живой журнал "
deb nomlangan va XXI asrning birinchi o'n yilligida eng mashhur blog xizmatiga aylangan. Bunday
jurnalning muallifi ma'lum bir xronologik tartibda tuzilgan qisqa eslatmalarni qoldirishi mumkin.
O'n minglab o'quvchilarni hisobga olgan eng mashhur bloglar ommaviy axborot vositalariga
tenglashtirilishi tasodif emas. Yana bir platforma mashhur blogger xizmati http://blogger.com
sayti hisoblanadi. Blog sahifalarida matn, grafik, deyarli har qanday multimedia ma'lumotlarni
joylashtirish imkonini beradi. Blog sahifalarida turli xil tashqi ilovalarni fleshvideolarni,
yangiliklar tasmalarini, simulyatorlarni, testlarni va boshqalarni kiritishimiz mumkin. Blogger bu
blogingizni barcha toifadagi foydalanuvchilar uchun juda jozibali qilish imkonini beruvchi juda
qulay va ko'p qirrali vositadir: bolalar, o'smirlar, o'quvchilari uchun. Endi internetda 30 milliondan
ortiq bloglar mavjud va ularning soni har soniyada oshib bormoqda. Blog yaratishning maqsadi
axborotni muallifdan boshqalarga etkazish ekanligini bilgan holda uning bu darajada mashhur
bo’lib ketishining ba’zi bir sabablarini keltirib o’tishimiz mumkin. Birinchidan, blogni yaratishda
soddalik va materialni nashr qilish qulayligi. Ikkinchidan, mualliflar va o'quvchilar o'rtasida
interfaol hamkorlikni tashkil etish va ta'minlash qulayligi; tarmoq jamoalarini yaratish qobiliyati.
Uchinchidan, internetning mavjudligi va axborot tarqatish tezligining oshib borishi.
Kasb bilan bevosita bog'liq bo'lgan professional bloglarni yaratishingiz mumkin masalan,
darsga, bo'limga, o'qitish metodikasiga, sinf boshqaruviga, o'quvchilarni imtihonlarga tayyorlash,
otaonalarga va hamkasblar bilan birgalikda ishlash uchun.
Ta'lim bloglarining zamonaviy tipologiyasi quyidagicha ifodalanishi mumkin.
Bitta dars yoki mavzuning blogi tarmoqdagi o'qituvchi tomonidan tanlangan asosiy va
qo'shimcha matn, audio yoki video materiallarni o'z ichiga olishi mumkin.
Fan o'qituvchisi blogi o'quv materiallari to'plami, taqvim mavzular to'plamidan iborat
bo’lishi mumkin. Yillar davomida har bir o'qituvchi ko'plab mualliflik ishlanmalarini yaratadi.
Bular prezentatsiyalar, topshiriq va test to'plamlari, tarqatmalar, o’quvchilar va hamkasblarga
metodik tavsiyalar. Blog orqali o'qituvchilar o'quv materiallarini filtrlash, kerakli axborot oqimlarini
blogingizga jo’natish, kerakli ta'lim mazmunini yaratish imkoniyatiga ega. Blogni yaratish
texnologiyasi mualliflik o'quv materiallari to'plamining o'z vebsahifalarida (audio va video
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
166
materiallar, kerakli va qiziqarli saytlarga havolalar, matn materiallari, vazifalar, amaliy ishlar,
amaliy ish materiallar va boshqalar) joylashtirish imkonini beradi.
Sinf blogi yoki sinf o'qituvchisi blogi o’quvchilar va ularning otaonalari uchun "axborot
doskasi" bo'lishi mumkin. Bunday blogda sinfda o’tkazilgan tadbirlarning fotoalbomlari, turli
mavzular, rejalar, foydali saytlar mavjud bo’lishi va u muhokama qilinishi mumkin.
Blog ta'lim loyihasi, loyiha yoki tadqiqot ishlarida o’quvchilar uchun foydali bo'lishi
mumkin. Birinchidan, loyiha ishining barcha ko'rsatmalari va bosqichlari, foydali resurslar va
ilovalar bilan bog'lanish, loyiha ishida foydali bo’lishi mumkin. Ikkinchidan, bu o’quvchilarning ish
natijalari hisobotni barchaga e’lon qilish uchun joy bo'lishi mumkin. Bundan tashqari, blog
sahifalarida siz har doim munozarani (sharhlar orqali) tashkil qilishingiz mumkin.
O’quvchi blogi yoki o’quvchining elektron daftari bu o'z materiallarini joylashtiradigan
o’quvchining elektron maydoni: prezentatsiyalar, chizmalar, ijodiy uy vazifalari. Bunday blog
o'quvchi tomonidan yaratiladi va o'qituvchilarga namoyish etiladi. Buning natijasida o’quvchida
quyidagi imkoniyatlar hosil bo’ladi:
o’z ishini elektron shaklda nashr etish;
hisobotlarini turli formatlarda topshirishi mumkin;
ijodiy
o'zo'zini
ifodalash
uchun
(sevimli
mashg'ulot
yoki
ijodkorlik
materiallarini nashr qilish orqali);
Bunday blog o'quvchilarning elektron portfeliga aylanishi mumkin, bu erda nafaqat uy
vazifalari, balki talabaning barcha yutuqlari, uning manfaatlari, do'stlari bilan muloqot qilish uchun
elektron vositalar haqida materiallar ham bo'ladi. Blog sizga o'quvchining ta'lim maydonini
kengaytirish imkonini beradi. Maktab ta'lim axborotining yagona manbai bo'lib qoladi, o'quv muhiti
o'zgaradi.
O’quvchini masofadan qo'llabquvvatlash uchun blog bu vaqtinchalik maktabga
bormagan yoki uyda o'qiyotgan talabalar uchun yaratilgan blog. Bunday bloglarning o'ziga xos
xususiyati shundaki, ular bir nechta o'qituvchilar tomonidan olib boriladi va bir nechta mavzularda
o'quv materiallarini o'z ichiga oladi. Bu o'zi mustaqil ishlashi, o'rganish uchun asosiy o'quv
materiallari yoki murakkablikning yuqori darajasidagi materiallar, fikrlash doirasini kengaytirish
uchun material bo'lishi mumkin. Interaktiv testlar, Google xizmatlari yordamida yaratilgan so'rovlar
o'quvchilarning ishlash natijalarini qayd etish, test va nazorat ishlarini masofadan turib amalga
oshirish imkonini beradi
Pedagogik blog bu yangi ta'lim yo’nalishi. Eng asosiysi: blog o'qituvchisi o'z
qobiliyatlarini ifodalashning bir usuli va o'z kasbiy kompetentligini namoyish qila bilish usullaridan
biri bo'lishi mumkin va bo'lishi kerak. O'z blogosferasini yaratishga kirishganidan so'ng
o'qituvchilar muqobil ta'lim muhitlarini modellashtirishni boshlaydilar.
ХАЛК ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ИНФОРМАТИКА ФАНИНИНГ ДОЛЗАРБ
МУАММОЛАРИ ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ.
АБДУЛЛАЕВ Р.Г., Ангрен шаҳар 5 мактаб ўқитувчиси
Ҳурматли Президентимиз айтганларидек, «Энг катта камчилигимиз кадрлар ва
уларнинг савия масаласи …». Олдинги йилларда ўртамахсус таълим тизимига катта эътибор
берилиб, бошланғич, ўрта таълим ва олий таълим эътиборсиз қолган эди. Мана энди барча
таълим йўналишларига эътибор берила бошланди.
Республикамизнинг бўлажак фуқароси Давлатимиз фаровонлигига ўз ҳиссасини
қўшиш учун, уни бошида боғчада, кейин мактабда, ундан кейин ўртамахсус ва Олий таълим
муассасаларида тўғри йўналтириш керак. Бунда эса педагог кадрларнинг аҳамияти жуда
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
167
катта. Шунинг учун ҳукуматимиз томонидан таълим соҳасига тегишли кўплаб қарорлар
қаъбул қилинмокда.
Ўзбекистон Республикаси ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясининг “Таълим
ва фан соҳасини ривожлантириш”га боғлиқ қисмида узлуксиз, умумий ўрта таълим
тизимини янада такомиллаштириш ва сифатини тубдан ошириш, таълим тизимига замонавий
ахбороткоммуникация технологиялари ҳамда инновацион лойиҳаларни жорий этиш орқали
сифатли таълим хизмат бериш имкониятларини ошириш, чет тиллар, информатика ҳамда
математика, физика, кимё, биология каби бошқа муҳим ва талаб юқори бўлган фанларни
чуқурлаштирилган тарзда ўрганишни амалга ошириш ҳамда ривожлантириш бўйича алоҳида
кўрсатмалар берилган. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
томонидан «Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача халқ таълим тизимини
ривожлантириш концепцияси»да ҳам ушбу масалага алоҳида урғу берилмоқда.
Концепцияда, халқ таълими соҳасидаги мавжуд муаммолар кўрсатилган. Хусусан, энг
аввало, бутун дунёда келажакда инновацион иқтисодиётни яратиш учун зарур бўлган
касбларни эгаллашда асқотадиган чет тиллари, информатика, математика, физика, кимё ва
биология каби соҳаларда янги инновацион, компетенциявий таълим моделини яратиш, ушбу
фанлар учун янги ўқув стандартлари, дастурлар, дарсликлар ва ўқув қўлланмалар
инновацион тарзда яратиш масалалари кўрилган. Ушбу ҳужжатга биноан, тараққиётнинг
устувор йўналишлари таълим мазмунини модернизациялаштириш ҳамда сифатли
таълимнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш.
Мен таълим берувчи фан информатика – бу энг ёш фанларнинг бири бўлиб,
ўқитувчидан ҳар куни ўз устидан ишлашни ва ўзининг билим ҳамда кўникмаларини янгилаш
ёки уларни мукаммаллаштиришга мажбур қилади. Бунга асосий сабаб деб шу соҳадаги
дастурлар, технологиялар ва имкониятлар ҳар куни ўзгариб боришини айтиш мумкин.
Мен, информатика фанида, ҳозирда кўзга ташланган ва ҳал қилиниши зарур бўлган,
ҳамда “Ўзбекистон Республикаси ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси” ва “Халқ
Таълим тизимини ривожлантириш концепцияси”да таъкидланган бир нечта муаммо ҳамда
масалалар бўйича Республикамизнинг таълим соҳаси вакиллари орасида ижтимой
тармоқларда бир нечта мақола чоп этиб сўровлар ўтказганман. Ушбу сўровлар, мақолалар
ҳамда изланишлар натижасини Сизлар эътиборларингизга ҳавола қиламан:
Биринчи амалга ошириш зарур бўлган масала бу ҳалқ таълим тизимидаги
информатика фанидан Давлат Таълим Стандартлари, ўқув дастурни ўзгартириб, режадаги
мавзуларни тўғри тартибланиши кераклиги. Мен билан суҳбат қилган кўпчилик
информатика фани педагог кадрлари фикри бўйича ўқув режани янгилаш ва у ердаги
бўлимларни қуйидаги кўринишда жойлаштириш керак:
5синфда: компьютер ривожланиш тарихи ва компьютер ҳамда унинг
қурилмалари билан танишишни;
6синфда: дастурий таъминоти, операцион тизимлар, уларни созлаш, диск
папка ва файллар билан ишлаш;
7синфда: Microsoft Office Word хамда Microsoft Office Excel дастурлари;
8синфда: Microsoft Office Power Point хамда Microsoft Office Access
дастурлари;
9синфда: ахборот ва унинг устидан арифметик амаллар бажариш,
компьютерда масаларни ечиш, алгоритмлаш, Паскал ҳамда Делфи дастурлаш тиллари;
10синфда: интернет асослари, HTML, вебдизайн, Macromedia Flash ;
11синфда: компьютер графикаси Adobe PhotoShop, ахборот хавфсизлиги,
компьютердан касбий эҳтиёжларида фойдаланиш масалалари.
Иккинчи масала тўғридантўғри биринчи масала билан боғлиқ бўлиб бу янги
ўқув режа асосида дарсликлар яратилиши. Халк таълим педагог мутахассислари ушбу
янги дарсликларни бутунлай ўзгарган ва кўпроқ амалий машқларга йўналтирилган ҳолда
бўлишни таъкидлайди. Бизнинг фанимизда билимлар кўпроқ кўникма шаклида, амалий
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
168
машқлар орқали ўрганилади. Шунинг учун янги дасрлик тайёрлашда педагог
мутахассислари билан бирга ахборот технологиялар соҳасининг мутахасислари ҳам
қатнашиб, дарсликларни амалий шаклига ўтказишда ёрдам беришлари керак. Дарслик
билан бирга электрон китоблар, видео роликлар ва бошқа мультимедия воситалар
яратилиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Учинчи масала бу техник ва дастурий таъминот. Таълим муассасаларидаги
компьютер техникаси янгиланиб, янги дастурлар талабига жавоб бериши керак. Ҳозирда
кўплаб мактабларга янги ўқув синфлар берилмоқда.
Биринчи ва учинчи масалалар ечими фақат юқори ташкилотлар томонидан ҳал
этилиб, катта ҳажмда маблағ талаб қилади. Аммо иккинчи масалани ечимига биз ҳам
ўзимизнинг ҳиссамизни қўшишимиз мумкин (информатика фанидан методик қўлланмалар,
электрон дасрликлар, ўргатувчи дастурлар, видео дасрликлар ва бошқа фойдали материаллар
яратиш орқали). Масалан, мен 2006 йилгача, шу йўналишда изланишларни олиб бориб,
мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган “Bolalarsoft” электрон дастурлар тўпламини
яратганман (2014 йил, Ўзбекистон Республика Давлат Патент идорасининг DGU № 02875
гувоҳномаси). Ушбу тўпламнинг ҳозирги кунда информатика фанидан 5синф учун барча
мавзулари бўйича электрон мультимедия дасрликлар мавжуд. Ушбу электрон дарсликларда,
ўқувчи маъруза қисмида мультимедия имкониятлардан фойдаланган ҳолда янги мавзуни
ўрганиб, уни ҳар хил амалий ва ўйин вазифалар ёрдамида мустаҳкамлайди. Ҳозирги
кунларда 6 синф мавзулари бўйича ҳам электрон мультимедия дарслик яратиш жараёни
тугатилмоқда. Режада 711 синфлар учун ҳам ўқув дарсликлар яратмоқчимиз.
Президентимиз айтганларидек “Биз эргашувчи эмас, эргаштирувчи мамлакат
бўлишимиз керак...”, бунинг учун эса таълим соҳада кўплаб ўзгаришлар ва албатта биз
ўзгаришимиз зарурдур!!!
BIOLOGIYA FANINI O`QITISHDA ZAMONAVIY METODLAR VA INNOVATSION
TEXNOLOGIYALARDAN FOYDALANISHNING AMALIY AHAMIYATI
ABDUVALIYEV B.A., AXMADALIYEV B.J., Toshkent viloyati CHDPI
Biologiya fanini o`rganish o`quvchilarga bir muncha qiyinchiliklar tug`diradi. Sababi
shundaki biologiya fanini yo`nalishlari, atamalarini ko`pligi va bu atamalar lotin tildaligidadir.
Shuning uchun fanni o`qitishda turli axborot kommunikatsion texnologiyalari (AKT), innovatsion
texnologiyalar va zamonaviy metodlardan foydalanish zarurati tug`iladi. Biologiya fani qanchalar
qiyin bo`lmasin juda qiziqarli va tabiat bilan bog`liqligi o`quvchilarni o`ziga jalb qilib keladi. Har
bir dars o`quvchi uchun yangi axborotdir. Ayniqsa, yangi o`quv materiali orqali o`quvchilarni bilim
va ko`nikmalarini shakllantirish asosiy ta’lim sifatini ta’minlovchi omildir. O`quvchilarga yangi
bilimlarni berish va olingan yangi bilimlar asosida ko`nikmalarni shakllantirish uchun kichik
guruhlarda ishlash, vizuallashtirish, mustaqil ijodiy ishlash, o`yin mashqlari va rolli o`yinlar kabi
noan’anaviy ta’lim metodlaridan foydalanish yaxshi samara beradi. Mana shularni hisobga olgan
holda, ta’lim jarayonini samarali tashkil qilish borasida bugungi kunda juda ko`plab amaliy ishlar
amalga oshirilmoqda. O`quv jarayonining markazida o`quvchi shaxsi va qadri, ma’naviyati turar
ekan, har bir o`qituvchi bu jarayonni samarali va qiziqarli qilib tashkil qila olishi kerak. Shuni
e’tiborda turish kerakki, shaxsga qaratilgan ta’lim, o`quvchining o`quvbiluv mehnatini tashkil
etishni harakatlantiruvchi, uning qiziqish, xohish, talabistaklarini ro`yobga chiqaruvchi kuch bo`lib
xizmat qiladi. O`quvchi shaxsiga qaratilgan ta’lim, o`quvchining faolligini oshirish, mustaqil, ijodiy
fikrlashga o`rgatish, mustaqilligi va erkinligini ta’min etish, qiziqishlari asosida ish yuritish, ichki
imkoniyatlarini ishga solish, o`z qiziqishlari orqali qo`shimcha ta’lim olishga yo`llash, o`zo`zini
rivojlantirishni o`z ichiga oladi.
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
169
O`qituvchilar yanada samarali o`qitish uchun proektorlar va AKTdan foydalanib, jonli o`quv
sinflarini tashkil etishi lozim. Biologiya fani o`qituvchilari dars o`qitish uchun samarali AKT
yaratishlari uchun Ms Word, Ms Excel, Ms Power Point, Flash, Movie Maker kabi turli dasturiy
ta’minotlardan va boshqa “Veb” vositalardan foydalanishlari mumkin. AKT o`quvchilarni
rag`batlantiradi va ularning qiziqishini oshiradi. Bu texnik vositalar xolos, ammo dars o`tishda
yuqori samaradorlikni oshirishda zamonaviy metodlardan foydalanishda eng asosiy jihozlardan
hisoblanadi[1].
Biologiya fanidan dars berishda yuqori samaradorlikka erishish uchun “laboratoriya
mashg`uloti”, “interaktiv”, “keys stadi”, ” Tanqidiy tafakkur”, “Aqliy hujum”, “Debat” kabi
metodlardan foydalanish mumkin.
Laboratoriya mеtodi ta’lim jarayonida o`quvchilar tabiatdagi narsa va hodisalar, ularning
shakli, hajmi, tarkibi, tuzilishi, o`zgarishi va taraqqiy etish qonunlari haqida yangidanyangi
bilimlar bеrish va mustahkamlash hamda ularning tеgishli ko`nikma va malakalar hosil qilishlarida
muhim ahamiyatga ega. Odatda laboratoriya mashg`ulotlari o`qituvchi tomonidan ilgari og`zaki
bayon qilishtushuntirish, hikoya qilish, maktab ma’ruzasi va suhbat mеtodi bilan o`tilgan
ma’lumotlarni aniqlash, isbot qilish va mustahkamlash maqsadida olib boriladi. Ba’zan bunday
mashg`ulotlar yuqori sinflarda ham yangi bilim bеrish maqsadida qo`llaniladi. Ko`pincha
laboratoriya darsi mashg`ulotning tavsifiga qarab uch turda: kuzatish; tajriba yoki ekspеrimеnt
o`tkazish; tеgishli asbob uskunalar vositasida muayyan biror narsani o`lchab yoki tеkshirib
ko`rishda qo`llaniladi. [2, 3].
Interfaol metodlarning bosh maqsadio’quv jarayoni uchun eng qulay muhit va vaziyat
yaratish orqali o’quvchining faol, erkin, ijodiy fikr yuritish, uni ehtiyoj, qiziqishlari, ichki
imkoniyatlari ishga solishga muhit yaratadi. Mana shularni hisobga olib o’rta maxsus ta’lim
bosqichida ham darslarni noan’anaviy tarzda tashkil qilish, hamda innnavatsion metodlar asosida
bilimlar berish o’sib kelayotgan yosh avlod tarbiyasida katta yordam va samara bermoqda.
Ta’limning bu bosqichida biologiya fani darslarini ham interaktiv usullar asosida olib borish,
o’quvchining tushuncha va nazariyalarni to’g’ri anglab, bu bilimlarini amaliy va laboratoriya
darslarida mustaqil sinab ko’rish ko’nikmalarini hosil qilmoqda. Jumladan, akademik litsey uchun
“Biologiya” darsligida “Evolutsion tushunchalarning paydo bo’lishi” mavzusini turli interaktiv
usullardan foydalangan holda tashkil qilish mumkin. [2, 3].
Bunga ko’ra o’qituvchi avvaldan mashg’ulotning mavzusi hamda maqsadi topshiriq sifatida
beradi. Bundan kutilayotgan natijani o’quvchilarga tushuntiradi. Yuqoridagi mavzu asosida guruhda
bahsmunozarali muhitni tashkil qilish uchun, dastlab savollar o’rtaga tashlanadi. Guruhdagi
o’quvchilar bu savollar asosida o’z fikrmulohazalarini bayon qilishlari so’raladi. Masalan, 1.
Ch.Darvinning “Bigl” kemasida qilgan sayohati va uning ahamiyati; 2. Abu Nasr Farobiy, Abu
Rayhon Beruniy, Abu Ali ibn Sinoning evolutsion qarashlari; singari fikrlar ketmaketligini talab
qiluvchi savollar beriladi. Qarashlar va bahslarni jonlantirish maqsadida turli videolavhalar,
rasmlardan ham foydalanish mumkin. Yuqoridagi savollarga o’quvchilar guruh bo’lib taqdimotlar
ishlab chiqadilar. Har bir guruh fikrlari tinglanadi va qaramaqarshi fikrlarga izoh talab qilinadi.
O’qituvchi o’quvchilarni to’g’ri bahsga kirishishga yo’naltiradi. Keysta’lim oluvchilarga
muammoni ifodalashni va maqsadga muvofiqroq yechim izlashga yo’naltiruvchi, bir guruh insonlar
yoki alohida shaxslarni hayotiy tashkillashishidan olingan ma’lum sharoitlarini bayonli taqdim
etilishidan iborat. Keysstadi qo’llanilgan mashg’ulot oxirida o’qituvchi bahsmunozaralar xususida
o’z xulosalarini keltiradi, tushuntirishlar beradi [2].
Tanqidiy tafakkur uslubi o`qituvchi qo`ygan masala yoki muammoga o`quvchi o`z fikrini
bayon qilish, o`zgalar fikrini tanqidiy qayta idrok etish, o`z nuqtai nazarini asoslab berish va saqlab
qolish orqali yechish yoki hal etish imkoniyatiga ega bo`lishiga asoslangandir. Afzalligi: o`quvchi
o`z fikrini asoslay olishi, ta’lim oluvchilarga erkin so`zlash imkoniyati yaratilishi, barcha fikrlar
erkin tahlil qilinishi [3].
Aqliy hujum o`qituvchi qo`ygan savol yoki muammo yuzasidan har bir o`quvchi o`z fikrini
bayon etishga imkon beruvchi o`quv uslubidir. Uslub mohiyati «Bir kalla yaxshi, yigirma beshtasi
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
170
undan yaxshi» prinsipi bo`yicha o`qituvchi tomonidan belgilangan muammo yoki savol yuzasidan
ehtimol tutiladigan hamma fikrlar variantini bir yerga jamlay olishda bo`lib, istisno tariqasida ta’lim
oluvchilarning barcha fikrlari, jumladan, aytarli to`g`ri bo`lmaganlari ham inobatga olinadi. Bayon
etilgan fikrlar keyingi tahlilda o`quvchilarning qo`yilgan savol yoki muammoni to`g`ri
tushunishlariga imkon beradi. Afzalligi: aytilgan fikrlar tanqid va muhokama qilinmasligi yoki
baholanmasligi, o`quvchilarni mazmunning ilmiyligiga chuqrroq jalb qilinishi, belgilangan vaqt
doirasida barcha xohlovchilarga o`z fikrlarini bayon etish imkoniyatining berilishi. [2].
Debatlar o`z nuqtai nazarini asoslashda sinfdagi barcha o`quvchilarning (yoki asosiy
qismining) bahslashuvda faol ishtirok etishini ta’minlovchi o`qitish uslubidir. Bu uslubdan
foydalanish tanqidiy tafakkurni rivojlantiradi. O`quvchi o`z nuqtai nazarini rad etishi kerak. Bahs
haqiqatni yuzaga keltirgani bois o`qituvchi sinfni ikki guruhga bo`lgan holda munozarani atayin avj
oldiradi (guruhlarga birbiriga zid nuqtai nazarlarni aytadi, bahsli topshiriqlar beradi). Bu usul
yozma holda olib borilsa, yozma debatlar bo`ladi. Afzalligi: o`quvchilarni bahslashishga o`rgatishi,
munozara madaniyatini shakllantirishi, asoslab berish malakasini oshirishi [2].
O`qituvchi tomonidan tanlangan har qanday metodlar yoshga doir tanlanilishi lozim bo`ladi.
Yana shuni yodda saqlash lozimki har doim bir metoddan foydalanish o`quvchilarni fanga bo`lgan
qiziqishini so`ndirish mumkin. Shuning uchun dars jarayonini ikki yoki uch xil metodlardan
foydalanish maqsadga muvofiq bo`ladi va o`quvchilarni mavzuni o`zlashtirishlari oson bo`ladi.
ГЕОГРАФИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ИЛҒОР ХОРИЖИЙ ПЕДАГОГИК
ТАЖРИБАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
АГМЕНТАЕВА Э.А., Тошкент вилояти Зангиота 19-мактаб ўқитувчиси
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли
ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, ҳавфсизлик ва ҳуқуқ
тартиботни, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини,
миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини таъминлаш учун муҳим
пойдевор бўлди. Халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, жаҳон талаблари даражасида
таълим олиши ва касб эгаллаши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга
чиқариш учун зарур шартшароитлар яратди.
Охирги пайтларда ўқитувчилар муаммоси, таълим сифатининг пастлиги ҳақида кўп
гапирилмоқда. Албатта, ёш авлоднинг саводли, илмли бўлиши ҳар бир мамлакат учун
долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Аммо ҳозирча таълим соҳасида дарсликлардан
тортиб, ўқитувчиларга бўлган муносабатгача етарлича муаммолар мавжуд. Барча билим
олувчилар географияга, айниқса иқтисодий, ижтимоий географияга жуда қизиқади. Дунёдаги
турли мамлакатлар аҳолисининг этник таркиби, уларнинг иқтисодиёти ва қишлоқ
хўжалигидаги етакчи соҳалари, мамлакатлардаги аҳоли сони, уларнинг пойтахтларида қанча
аҳоли яшаши барча учун қизиқарли десак муболаға бўлмайди. Шу ўринда аввало таълимни
ривожлантириш учун жаҳон тажрибасидан фойдаланган мақсадга мувофиқдир.
Ҳозирги кунда география таълими жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида 3 та
йўналишда олиб борилмоқда.
Биринчи гуруҳ
Иккинчи гуруҳ
Учинчи гуруҳ
Барча ўқувчилар учун
ягона ўқув режаси ва
дастури асосида ўқитиш
Бир неча асосий фанлар
қаторида айрим курсларни
факультатив
тарзида
ўқитиш
Барча ўқувчилар учун
ўрганиш мажбурий бўлган
фанлар қаторида қўшимча
факультатив
машғулотлар
ўқитиш
Шарқий Европа ва собиқ АҚШ,
Буюк
Британия, Филиппин,
Франция,
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
171
иттифоқ ўрнида вужудга
келган мамлакатларда
Канада,
Европанинг
кўпчилик мамлакатларда
Япония
ва
кўпчилик
мамлакатларда
Жаҳон тажрибасида 3 босқичли таълим тизими асосий ҳисобланади.
Бошланғич мактаб
Ўрта босқич
Юқори босқич
14 синф
5–9 синф
1012 синф
Ҳар бир босқичда география таълими ўзига хос мақсадга эга.
Биринчи босқич
мактабларида география таълимининг асосий мақсади атроф
муҳитни ўрганиш
Иккинчи босқич
ўз мамлакатининг хўжалик ҳаётини ўрганиш, зарур касблар
ҳақида маълумотлар олиш, таълимий кўникма ва малакаларини
шакллантириш
Учинчи босқич
мактабларда инсониятнинг глобал муаммоларини ва жаҳон
хўжалигини ўрганиш
Жаҳон тажрибасида географияни ўқувчиларга ўргатиш бўйича икки йўналиш
тарафдорлари бор. Биринчи йўналиш тарафдорларининг фикри ўқув режаларида
географияни мустақил фан сифатида мунтазам ўқитишни амалга ошириш бўлса,
иккинчи йўналиш тарафдорлари географияни бошқа ўқув фанлари билан бирикма
тарзида қўшиб ўқитишни исботлаб беришга уринадилар. Жаҳоннинг кўпгина
мамлакатларида фанларни ўрганиш ихтиёрий бўлиб, ўқувчилар хоҳиш истаклари остида
амалга оширилади. Бу гуруҳга кирувчи мамлакатларда мажбурий фанлар сони 78 тадан
ошмайди. Масалан, Финландия ва Швецияда фин ва швед тили, иқтисод ва социология,
биология, кимё, инглиз тили, дин ва спорт мажбурий фан ҳисобланади.
Ривожланган мамлакатларда география таълимининг мазмуни сифат жиҳатидан
юқори бўлиб, таълимда турли матнлар, ўйинлар кенг қўлланилади. Таълимнинг асосий
мақсади ўқувчиларни келгуси ҳаётга, ишбилармонликка тайёрлашдан иборат.
Чет мамлакатларда энг кўп қўлланиладиган усуллар эвристик суҳбат ҳисобланади. Бунда
ўқувчиларни кўпроқ мустақил билим олишга, кичик тадқиқотлар қилишга ўргатилади. Турли
чизмалар жадваллар, хариталар турлича хатоликларга йўл қўйиб тузилади ва
тарқатилади, ўқувчилар йўл қўйилган ўша хатоларни мустақил топишлари талаб қилинади.
Матнлар, жавоблари тўғринотўғри тарзда аралаштириб берилади тўғриларини рақамлар
билан ажратиш кенг тарқалган.
Статистик маълумотлар билан ишлаш, картографик қўлланмалардан фойдаланиш, математик
моделлаштириш кенг тарқалган. Дискуссия, тортишувлар география таълимида кенг
тарқалган.
Ўзбекистонда ҳам кейнги йилларда чет эл тажрибаларидан фойдаланган ҳолда
таълим беришни йўлга қўйилмоқда. Мактаблар учун дарсликларнинг янги авлодини яратиш,
рангли, иллюстрациялар фоторасмлар, диаграммалар, харита чизмалар, инфографикаларни
жойлаштириш бошланди. Бу каби ўзгаришлар дарслик саҳифаларини ихчамлашишига олиб
келади. Энг асосийси ўқувчиларда қизиқишни ортиради. Чоп этилган дарсликлар PDF
форматга ўтказилиб, интернет сайтларига жойлаштирилади. Бугунги кунда ахборот
технологияларининг илдам ривожланиши QRkod белгиларининг кашф этилиши босма
нашрларида электрон ресурсларни боғлаш имкониятини яратмоқда. География 8синф
дарслиги Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимойи географияси QRkod белгисига эга. Бу
коднинг мақсади шундаки, у сканерловчи ускуна (мобил телефон, фотоаппарат) ёрдамида
осон ва тез ўқиш ва зарур, кўп маълумот олиш имконини беради.
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
172
XALQ TA’LIMI XODIMLARINI MASOFADAN MALAKASINI OSHIRISHDA MOODLE
TEXNOLOGIYASINI QO‘LLASHNING AFZALLIKLARI
Do'stlaringiz bilan baham: |