Муаммо ва ечимлар республика илмий-амалий конференция материаллари инновационные подходы в повышении



Download 6,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/127
Sana20.04.2022
Hajmi6,57 Mb.
#566254
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   127
Bog'liq
конференция китоб-2019 168-bet

 
МУХАММАДИЕВА Х., ТВХТХҚТМОИ катта ўқитувчиси 
Кўпгина олимлар ва амалиётчи ўқитувчилар математик таълим сифатини ошириш 
йўлларидан бири математика ўқитишда компетенциявий ёндашувни амалга ошириш деб 
ҳисоблайди. Бу ёндашув билимларнинг аҳамиятини инкор қилмайди, лекин асосий 
эътиборни таълим олувчида ўзлаштирилган билимларни ҳаётда қўллай олиш қобилиятини
шакллантиришга қаратади. 
Мамлакатимиз узлуксиз таълим тизимида ҳам компетенциявий ёндашувга катта 
аҳамият берилмоқда. Ҳозирги кунда таълим мазмунида узвийликни таъминлаш мақсадида 
умумий ўрта ва ўрта махсус, касб­ҳунар таълими бўғинларида умумтаълим фанлари
бўйича компетенциявий ёндашув асосида Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари
лойиҳалари ишлаб чиқилиб, тажриба­синовдан ўтказилмоқда. 
Олий таълимнинг Давлат таълим стандартларида компетенциявий ёндашувнинг 
асосий тушунчаларига қуйидагича таърифлаб берилган: 
Компетенция ­бу билим, малака ва шахсий сифатларни маълум соҳада 
муваффақиятли қўллай олиш: 
Компетентлилик ­ шахснинг муайян таълим йўналиши ёки мутахассислиги бўйича
олган билим, малака ва кўникмалари ҳамда шаклланган шахсий хислатларини меҳнат 
фаолиятида муваффақиятли қўллай олиш қобилиятидир. 
Замонавий таълим амалий йўналганлиги сабабли таълим муассасаси фаолиятининг
асосий натижаси билим, кўникма ва малакалар тизимидан иборат бўлмай, балки қуйидаги
таянч компетенциялар мажмуидан ташкил топиши лозим: 
Энг муҳим компетенциялардан бири бўлган учинчи компетенцияни батафсил қараб 
чиқамиз. 
Ўқув­билиш компетенцияси ­бу ўқувчининг ўрганилаётган ҳаётий объектларга
асосланиб, мустақил билиш фаолияти, мантиқий, методологик умутаълим фаолияти 
элементлари соҳасидаги компетенциялар мажмуи бўлиб, унга мақсадни аниқлаш, 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
310 
режалаштириш, таҳлил, рефлексия, ўқув­билиш жараёнини баҳолаш бўйича билим ва 
малакалари киради. 
Мазкур компетенцияга эга бўлиш орқали таълим олувчи ўрганилаётган объектга 
нисбатан қуйидаги самарали фаолит юритиш малакаларига эга бўлади: бевосита ҳаётий
вазиятда билимларни қўллай олиш ва ностандарт вазиятларда ҳаракат қилиш усулларини
эгаллаш, муаммони эвристик усул билан ҳал этиш. 
Мамлакатимизда таълим мазмуни ислоҳ қилинаётган бугунги кунда таълим
мазмунининг асосини таълим олувчиларда таянч компетенцияларни шакллантириш ва
ривожлантириш ташкил этади. 
Таянч компетенциялар деганда таълим олувчи учун долзарб ҳисобланган муаммоларни 
ечишдаги ноаниқ вазиятларда мустақил ҳаракат қила олиш қобилияти тушунилади.
Барча фанлар учун умумий бўлган таянч компетенциялардан ташқари ҳар бир фанга 
хос компетенциялар ҳам мавжуд бўлиб, улар предметли компетенция деб аталади. 
Предметли компетенция ­ бу аниқ ўқув фани соҳасида муайян амалларни самарали 
бажариш ва тор мутахассислик бўйича бирор предмет доирасида кўникма, малака ва 
фикрлаш услубларини қамраб олган махсус қобилиятлардир. Масалан, математик 
компетенция предметли компетенция ҳисобланади. 
Математик компетенция ­ бу маълумотлар (вазият)ни тизимлаштириш, математик
муносабатларни қисмларга ажратиш, вазиятнинг математик моделини қуриш, уни таҳлил
қилиш ва зарур тузатишлар киритиш, олинган натижаларни талқин қилишдир. Бошқача
айтганда, ўқувчиларнинг математик компетенцияси –бу уларнинг кундалик ҳаётда юзага 
келадиган муаммоларни ҳал этиш учун математикани тўғри қўллай олишидир. 
Компетенциялар мажмуи, бирор предметли соҳада самарали фаолият кўрсатиш учун 
зарур билим ва тажрибалар мавжудлиги компетентлилик деб аталади. 
Компетентлилик билимлар ва кўникмаларнинг, бу билимлар ўзлаштириш жараёнида
ечилмаган масалаларни ечишда қўлланишида намоён бўлади. 
Умумтаълим, ўрта махсус, касб­ҳунар таълими Давлат таълим стандартларида
математик компетентлилик даражасини тавсифлаш учун битирувчилар тайёргарлигига 
нисбатан қуйидаги талаблар шакллантирилади. 
Ўқувчилар компетентлилигини текшириш учун икки турдаги: математик ва 
контекстли (амалий йўналтирилган) масалалардан фойдаланилади. 
Турли тадқиқотчилар томонидан математик маданият турлича талқин этилган вуа 
унинг компонентларининг турли тизимлари ажратиб кўрсатилган. Унинг касбга 
йўналтирилган ҳолда шаклантирилиши мақсадга мувофиқ таъкидланган. 
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИ КАСБГА ТАЙЁРЛАШДА МИЛЛИЙ 
ҚАДРИЯТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ АҲАМИЯТИ 
МУҲАММАДХЎЖАЕВА Ж.М., Зангиота тумани 33-мактаб ўқитувчиси  
Ўзбекистон Республикасининг барча соҳаларида, жумладан, таълим­тарбия тизимида 
амалга оширилаётган янгиланишлар, ислоҳотлар ўз олдига янгича яшайдиган шахсни 
шакллантиришни мақсад қилиб қўйди.
Бошланғич синф ўқувчиларини янги замон кишиси этиб шаклланишида, миллий,
маънавий, моддий, маданий қадриятлари, тарихий меросларини ўрганиш, ахлоқан 
шаклланиш ҳамда мамлакат ютуқларини чуқур ўзлаштириши лозим бўлади. Бунинг учун, 
таълим­тарбия тизимида миллий, маънавий, моддий, маданий, тарихий қадриятларни 
ўрганиш ва ўргатишнинг мукаммаллашган педагогик тизимини ишлаб чиқиш керак. 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
311 
Бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий билим ва тушунчаларини бойитишга 
йўналтирилган ўқув материаллари тизимини вужудга келтиришда ўзбек халқининг тарихий 
тажрибасидан самарали фойдаланиш катта аҳамиятга эгадир. Чунки, эзгулик, саховат, 
улуғворлик, ҳалоллик, поклик сингари ижобий фазилатлар таълим­тарбияда, жамият 
аъзолари ўртасида ижтимоий­касбий, маънавий­маърифий муносабатларни шакллантириш 
ва мустаҳкамлашда катта ўрин тутади. Шунинг учун ҳам одоб­ахлоқ ҳақидаги панду 
насиҳатлар, ўгит, мақол ва маталларда ўзбекона маънавият, қадриятларга қадим замонлардан 
бошлаб алоҳида эътибор қаратилган. Чунончи, Имом Исмоил ал­Бухорий, Ризоуддин ибн 
Фахриддин, Кайковус, Маҳмуд Қошғарий, Али ибн Абу Бакр Марғилоний, Алишер Навоий, 
Абу Наср Фаробий, Абдулла Авлоний ва бошқа мутафаккирлар, машҳур шоир ва 
олимларнинг асарларида баён қилинган иқтисодга оид қарашлар бунга мисол бўла олади. 
Чунончи, Имом Исмоил ал­Бухорийнинг «Ал­жомиъ ас­саҳиҳ» (Ишонарли тўплам) асари 
ўқитувчиларда бозор иқтисодиётига ўтишнинг маънавий­ахлоқий асосларини таркиб 
топтириш ва ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Чунки ҳадисларда илгари сурилган 
фикрлар ҳозирги касбий муносабатларда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Ҳадисларда 
инсоний хислатлардан эзгулик, сабр­қаноат, шукроналик кабилар улуғланса, исрофгарчилик, 
таъмагирлик, очкўзлик, бахиллик, жоҳиллик каби иллатлар қораланади. Ҳадисларда халқ 
тажрибасида синалган эзгу ғоялар кучайтирилади, улар насиҳат ва талаб шаклида халққа 
етказилади, халқ ғояларига зид одатлар эса мажозий жиҳатдан бўрттирилади, ёмон 
оқибатлардан огоҳ этилади. Бундай ҳолларда муболағали усул орқали ҳадисларнинг 
тарбиявий таъсири кучайтирилади. Асардан келтирилган қуйидаги парчалар фикримизнинг 
далилидир: Миқдор разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи 
васаллам: «Ҳеч ким ўз қўли билан топган ризқдан кўра лаззатлироқ таом емаган. Оллоҳнинг 
пайғамбари Довуд алайҳиссалом ҳам ўз қўлларининг меҳнати бирлан тирикчилик 
қилганлар». Бу ерда меҳнатсеварлик, ҳалоллик улуғланиб, инсоннинг ўз меҳнати эвазига 
топилган ризқининг нақадар лаззатли эканлиги таъкидланади.
Бошланғич синф ўқувчиларини меҳнат ва касбга тайёрлашни такомиллаштиришда 
миллий қадриятлардан фойдаланишда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим: 

Узлуксиз таълим­тарбия тизимининг асосий бўғинларидан ҳисобланган умумий ўрта 
таълим босқичида халқ ҳунармандчилиги соҳаларидан самарали фойланиш долзарб 
ҳисобланади. Шу боис, халқ ҳунармандчилигидан фойдаланишда бўлғуси ҳунарманд­
усталарнинг шахсий хусусиятлари, яъни, касбий, жисмоний, эстетик, ахлоқий фазилатларини 
шакллантириш ва бу сифатларни ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларидан келиб чиққан 
ҳолда, уларни педагогик­психологик жиҳатдан ташхис қилиш лозим. 

Бошланғич синф ўқувчиларини миллий қадриятлар асосида меҳнат ва касбга 
тайёрлашда халқ ҳунармандчилиги йўналишларининг ўғил ва қиз болалар учун қулай бўлган 
соҳалари 
хусусиятларига 
асосланиш, 
шунингдек, 
ўтказиладиган 
ўқув­тарбиявий 
тадбирларни ўқувчиларнинг ёш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда синфлар бўйича 
тақсимланишига эътибор кўрсатилиши лозим. 

Бошланғич 
синф 
ўқувчиларини 
меҳнат 
ва 
касбга 
тайёргарлигини 
такомиллаштиришда халқ ҳунармандчилиги муҳим миллий қадриятлардан ҳисобланади. 
Уларни ўрганиш халқ хунармандчилигининг ўқув­методик таъминотини бойитишга хизмат 
қилади. Илғор педагогик тажрибаларга таянган ҳолда дарс ишланмалари банкини яратиш 
ҳамда улардан таълим­тарбия жараёнида самарали фойдаланиш орқали самарадорликка 
эришиш мумкин. 

Меҳнат таълимини моддий, техникавий, хом ашё ва материаллар билан 
таъминланишида халқ ҳунармандчилиги соҳаларининг ҳудудий анъана ва заҳираларидан 
унумли фойдаланиш зарур. 

Дарс жараёнида ўқитувчилар таъминотини яхшилаш мақсадида халқ усталарини 
тўгаракларга жалб этиш мақсадга мувофиқдир. 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
312 
Хулоса қилиб айтганда, бошланғич синф ўқувчиларини касбий тайёргарлигини 
такомиллаштиришда турли услубий, касбий­тарбиявий тадбирлардан фойдаланишга алоҳида 
эътибор қаратиш керак. 
Халқ ҳунармандчилиги соҳаларидан миллий қадриятлар сифатида фойдаланишда фақат 
миллий, маҳаллий ва худудий хусусиятларнигина эмас, балки ўқувчиларнинг ёши, жинси, 
ақлий, жисмоний ва руҳий хусусиятларини инобатга олиш давр талабидир. 
ЎҚИТУВЧИНИНГ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯГА АСОСЛАНГАН 
ДАРСДАГИ ФАОЛИЯТИ
НОРМАТОВА М., Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани 3-мактаб ўқитувчиси 
Инсонпарварликка асосланган ҳуқуқий­демократик давлат қуриш мамлакатимизнинг 
эзгу мақсади экан, «...янги давлат барпо этишда миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида 
тарбияланган, мамлакатимизни модернизация қилиш йўлидаги мураккаб ва кенг кўламли 
вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган янги авлод кадрларини тайёрлаш масаласи муҳим 
принципиал ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга». 
Янгича фикрлайдиган, янгича тафаккурдаги ёш авлод замонавий билим, кўникма ва 
малакаларни эгаллашга қодир. Бошланғич синф ўқитувчисининг педагогик технологияга 
асосланган дарсдаги фаолиятини ташкил этишда қуйидагиларга эътиборни қаратиш лозим:
1. Ўқувчилар шахсини, уларнинг ривожланиши ва қобилиятини ҳисобга олган ҳолда 
гуруҳларга ажратиш. (гуруҳларга ажратиш икки йўл билан боради; биринчи ­ ўқувчиларнинг 
ўз ихтиёрлари билан гуруҳланиш, иккинчи ­ ўқитувчи талаби бўйича гуруҳланиш). 
2. Дидактик материаллар ­ тест, варақалар, ўқув вазифалари, ўқув топшириқларини 
тайёрлаш. Ушбу дидактик материалларнинг ўқувчилар мустақил ижодий ишга қай даражада 
мослигини аниқлаш (тестлар ёрдамида). 
3. Ўқувчилар гуруҳининг мустақил ижодий фаолиятига тайёргарлик даражаси. 
4. Ўқувчининг ўқув гуруҳларга алоқадорликка қўшган ҳиссаси. 
5. Гуруҳдаги ҳар бир ўқувчининг самарадорликка қўшган ҳиссаси. 
6.Ўқувчи ва ўқитувчи орасидаги ўзаро муносабат (ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик, дўстона 
танқидий). 
7. Ўқитувчининг ўқувчилар гуруҳи ютуқларига муносабати. 
8. Гуруҳлар билан ишлашда ўқувчи билан мулоқотда бўлиш. 
9. Ўқувчиларнинг дарс жараёнидаги фаолиятини назорат қилиш ва баҳолаш (мавзуни 
тўлиқ сўраш, қисман сўраш, маълумот тарзида сўраш, алгоритмдан фойдаланнш, муаммони 
ҳал қилиш, ижодий топшириқларни бажариш). 
10. Дарсни якунлаш ва гуруҳ ўқувчилири ҳамда якка тартибда қатнашишини таҳлил 
қилиш. 
Ҳар қандай касбда бўлганидек, ўқитувчилик касбида ҳам ўз­ўзини такомиллаштириш, 
педагогик маҳорат чўққиларини эгаллашда ўз­ўзини таҳлил қилиш усули қўлланилади.
Ўз­ўзини назорат қилишда касбий мезон (меъёр) лар ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу 
мезон (меъёр) лар бўйича ўз­ўзингизни таҳлил қилишга вақт ажратинг ва ўзингизда 
етишмайдиган касбий мезонларни аниқланг ва уларга эришишда нималар қилишингизни 
режалаштиринг.
Ўқитувчилик фаолиятингиз 5 йил, 10 йил, 20 йил ва ҳоказо 30 ­ 35 йил бўлганда ҳам 
доимо таҳлил билан шуғуллланинг ва ютуқ­камчиликларингизни қатъий белгилаб боринг, 
шундагина сиз педагогик касбнинг энг яхши устаси бўлиб етишасиз. 
Қуйида асосий касбий мезонлар берилган бўлиб, улардан фойдаланишни тавсия этамиз.
 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
313 

Download 6,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish