Муаллифлар: Ходиев Б. Ю., Бегалов Б. А., Расулев Д. М., Абидов



Download 3,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/196
Sana27.07.2022
Hajmi3,71 Mb.
#845981
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   196
Bog'liq
272 Ахборот технологиялари ва тизимлари Ходиев Б Ю ва бош Ў қ 2011

2.1.5. Ташкилий тизимлар.
Ташкилий тизим
– бошқариш, шунингдек, ташкилий тузилма, 
мақсадлар, бошқариш самарадорлиги ва ходимларни рағбатлантириш 
қоидалари мезонлари учун фойдаланадиган, ходимларнинг юриш-туриши ва 
техник воситаларнинг ишлатилиш тартибини белгиловчи қоидалар 
йиғиндисидир. 
Ташкилий тизимлар ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланувчи 
кишилар жамоасининг ишлаб чиқариш фаолиятини бошқариш учун 
мўлжалланган. Охиргиси анча муҳим ҳолат ҳисобланади, чунки ташкилий 
тизимлар техник воситаларнинг ўзига хослигини, хусусан, бошқарув 
воситаларини ҳисобга олиши лозим.
Тизимда бошқарув объекти – бу муайян моддий заҳираларга эга ва аниқ 
маҳсулотни олишга йўналтирилган ишлаб чиқариш операцияларини 
бажарувчи вазирлик, идора, корхона, цех, ишлаб чиқариш, участкалар, 
ижрочилар жамоаси ёки айрим шахслардир. Бошқарув объектининг фаолияти 
ишлаб чиқариш жараёни чоғидаги турли ҳолатлардаги вазифаларни амалга 
оширишга бўйсиндирилган.
Бошқарув органи объектни бошқариш учун ташкилий тизимдан 
фойдаланувчи шахс ёки шахслар гуруҳи саналади. 


29 
Ташкилий 
тизимлар 
автоматлаштирилган
ёки 
автоматлаштирилмаган
бўлиши мумкин. 
Ташкилий тизимлар бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга. Дастлабки 
ўзига хослиги шуки, тизимнинг асосий элементи мураккаб, фаол тизим бўлган 
инсондир. Инсон юриш-туриши, хулқи жиҳатларининг амалий талабларини 
баён этувчи норасмий моделларини тузиш жуда мураккаб, баъзан эса иложи 
йўқ. Айни пайтда инсон ташкилий тизимларда қарор қабул қилувчи шахс 
(ҚҚҚШ) ҳисобланади.
1.2 - расм. Тизимлар таснифи. 
Ташкилий тизимларнинг иккинчи ўзига хослиги – кўп мақсадли ишлаш 
хусусиятидир. Ушбу тизимлар фаолиятининг самарадорлиги умуман олганда 
ҳам унинг кичик тизим ва элементларини ташкил этувчиларига кўра кўплаб 
миқдордаги техник, иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичлар билан белгиланади. 
ТИЗИМ 
Сунъий 
Аралаш 
Табиий 
Асбоб 
Механизмлар 
Машиналар 
Роботлар 
Автоматлар 
Эргономик 
Биотехник 
Ташкилий 
Автоматлашти-
рилган 
Жонли 
Жонсиз 
Иқтисодий 
Ижтимоий 


30 
Самарадорликни баҳолашнинг кўпқирралиги кўпгина ўзаро боғлиқ жиҳатлар 
бўйича бошқаришни ташкил этиш заруриятига олиб келади. Бунда тизимнинг 
бошқа элементлари билан моддий ва ахборот жиҳатдан ўзаро таъсирини 
ташкил этиш талаб этилади. 
Учинчи ўзига хослик – ташкилий тизимларнинг узлуксиз 
ривожланишини ўз ичига олади, у янги эҳтиёжлар пайдо бўлиши, бу 
эҳтиёжларни ташқи ва ички шарт-шароит ҳамда ўзгаришлар билан боғлиқ 
ҳолда қондириш йўлларини такомиллаштиришдан иборат. Оқибатда, 
объектлар тармоқлари доимий ўзгаради, унинг элементлари ўртасида янги 
алоқалар пайдо бўлади. Шунингдек, ҳам алоҳида объект, ҳам умуман тизим 
сифатида бошқариш тизими ўзгаради.

Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish