Муаллифлар: Ходиев Б. Ю., Бегалов Б. А., Расулев Д. М., Абидов



Download 3,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/196
Sana27.07.2022
Hajmi3,71 Mb.
#845981
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   196
Bog'liq
272 Ахборот технологиялари ва тизимлари Ходиев Б Ю ва бош Ў қ 2011

Объектлар
– тизимнинг бир бўлаги ёки компонентлари бўлиб, 
жисмоний, математик ўзгарувчан тенгламалар, қоида ва қонунлар, технологик 
жараёнлар, ахборот жараёнлари, ишлаб чиқариш бўлинмалари каби кўплаб 
чекланмаган қисмларга эга. 
Хусусиятлар
– бу объектнинг сифатини ифодаловчи параметрлардир. 
Хусусият тизимнинг маълум бир ўлчамга эга объектларини битталаб 
миқдорий жиҳатдан баён этиш имконини беради.
Объектларнинг хусусиятлари тизим ҳаракати натижасида ўзгариши 
мумкин. 
Алоқалар 
объектлар ва уларнинг хусусиятларини тизим жараёнида 
ягона яхлитликка бирлаштиради. Бунда барча тизим элементларининг кенжа 
тизимлари ва тизимлар ўртасида алоқа бўлиши назарда тутилади. Айрим 
умумий қонуниятлар, қоидалар ёки тамойиллар билан бирлашувчилар 
ўртасида алоқанинг мавжуд бўлиши тизимнинг асосий тушунчаси саналади. 
Бошқалар билан бирор-бир алоқага эга бўлмаган элемент кўриб чиқилаётган 
тизимга кирмайди. 
Ҳозирги даврда фан ва техникада кўп қўлланиладиган тушунчалардан 
2-БОБ 


24 
бири - тизимдир. Тизим - юнонча сўз бўлиб, ташкил этувчилардан иборат бир 
бутунлик деган маънони англатади. Тизимларни уларнинг турли белгиларига 
қараб туркумлаш мумкин. Умуман олганда, тизимлар моддий ёки мавхум 
бўлиши мумкин (мавҳум - инсон онги маҳсули). 
Моддий тизимлар, асосан моддий объектлар тўпламидан ташкил 
топади. 
¡
з навбатида моддий тизим анорганик (механик, химик) ва органик 
(биологик) тизимга ёки аралаш тизимга ажратилади. Моддий тизимларда 
асосий 
ўринни 
ижтимоий 
тизим 
эгаллайди. 
Бундай 
тизимнинг 
хусусиятларидан бири инсонлар ўртасидаги муносабатларни акс эттиришдир.
Мавҳум тизимлар инсон онгининг маҳсули бўлиб, ҳар хил назариялар, 
билимлар, гипотезалардан иборат. Янги ахборот технологияси ҳам моддий 
тизим унсурларини (компьютерлар, хужжатлар, инсонлар), ҳам но моддий 
тизим унсурларини (математик моделлар, инсон билимлари ва ҳоказо) ўз 
ичига олади. Шу орада ахборот технологиясига таъриф бериб ўтиш мақсадга 
мувофиқдир. 
Ахборот технологияси - объектнинг, ходиса ёки жараёнининг (ахборот 
маҳсулотининг) аҳволи ҳақида янгича маълумот олиш мақсадида 
маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва узатиш воситалари ҳамда усуллари 
мажмуаси (бошланғич маълумотлар) дан фойдаланиш жараёнидир. 
Ахборот технологиясининг мақсади ахборотларни инсон уларни таҳлил 
қилиши ва шу асосда бирор ишни бажариш бўйича қарор қабул қилиши учун 
ишлаб чиқишдан иборат.
Шундай қилиб, тизим - бу ўзаро боғлиқ ва ягона мақсадга эришиш 
учун маълум қоида асосида ўзаро муносабатда бўладиган унсурлар тўплами. 
Бу унсурлар тўплами оддий унсурлар йиғиндисидангина иборат бўлмай, ҳар 
бир унсур ҳам ўз навбатида тизим бўлиши мумкин. 
Тизимлар тузилиши бўйича оддий ёки мураккаб бўлиши мумкин. 
Оддий тизимларни ташкил этувчи унсурлар сони кам бўлиб, содда 
тузилишга эга бўлади. 
Мураккаб тизимлар эса, бир нечта унсурлардан ташкил топган бўлиб 
бу унсурлар ҳам ўз навбатида алохида тизимларга бўлиниши мумкин. 
Вақn давомида ўзгаришга қараб тизимлар статистик ва динамик 
турларга ажратилади. Статистик тизимда вақт давомида ўзгариш бўлмайди. 
Динамик тизимда эса, вақт ўтиши билан холат ўзгариб боради. 
Ташқи мухит билан бўладиган алоқасига қараб очиқ ёки ёпиқ тизимлар 
бўлиши мумкин. Очиқ тизимлар ташқи мухит билан актив алоқада бўлади. 
Ёпиқ тизимларнинг унсурлари эса ташқи мухитдан таъсирланмайди. 
Иқтисодий объект тизим сифатида, бошқариш тизими. 
Иқтисодий обектни тизим сифатида кўрадиган бўлсак, у хам қуйидаги 
унсурлардан ташкил топган бўлади(1.1-расм). 
1. 
Бошқарувчи субъект 
2. 
Бошқарилувчи объект 
Бу унсурлар ўртасидаги алоқа хам катта ахамиятга эга. Иқтисодий 
объект деб ишлаб чиқариш корхонасини олсак (акционерлик жамияти, 


25 
фирмалар, кичик корхоналар ва ҳоказо), бошқарувчи субъектга бу ишлаб 
чиқариш корхоналарининг раҳбар органлари, бўлинмалари киради (директор, 
бўлим бошлиқлари, уларнинг бўлинмалари ва хоказо). Бошқарилувчи 
объектга эса корхона цехлари, ишлаб чиқариш бўлимлари мисол бўлади. Агар 
бошқарувчи субъектдан маълум бир маълумот бошқарилувчи объектга борса, 
бу алоқа «тўғри алоқа» дейилади. Корхона миқёсида бунга режа ва турли хил 
кўрсатмалар мисол бўлиши мумкин. Агар аксинча, маълумотлар 
бошқарилувчи объектдан бошқариш субъектига борса, «тескари алоқа» 
дейилади. Бунга ишлаб чиқарилган махсулотлар миқдори ва ҳакозо мисол 
бўла олади.
1.1-расм. Бошқарувнинг кибернетик модели 
Бошқариш тизими кишиларнинг моддий дунёда бирон бир жараённи 
ташкил этиш сохасидаги муайян мақсадга қаратилган фаолиятдир. Бошқариш 
тизими ишлаши учун зарур бўлган шарт-шароитлар қуйидагилардан иборат: 
1.
Бошқариш объектларининг мавжудлиги. 
2.
Мазкур объект фаолиятининг мақсади маълум бўлиши. 
3.
Бошқариш тизими мустақил харакат қилиши учун муайян 
хуқуқларга эга бўлиши. 
4.
Бошқарувчи объектнинг бошқарилувчи объект хақида муфассал 
маълумотларга эга бўлиши. 
Бошқариш деб объектнинг асосий хоссаларини сақлаб қолиш ёки 
маълум бир мақсадга эришиш учун уни ривожлантирувчи тизимнинг 
функциясига айтилади.
Тизимни бошқариш мақсадига маълум бир функцияни амалга ошириш 
орқали эришилади. Бундай функцияларга: 
режалаштириш; 
тахлил этиш; 

Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish