Muallifdan



Download 133,96 Kb.
bet63/65
Sana25.02.2022
Hajmi133,96 Kb.
#312211
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   65
Bog'liq
Muhammad Yusuf

* * *


Мен ҳам Оролман. Бухоро ҳам — Орол.


Мен Орол ҳақида янги қўшиқ қилдим. Уни Бухорога бағишлайман, деди ҳофиз.
Агар Оролни қўшиқ билан тирилтириб бўлсайди.
Агар Бухорони қўшиқ билан асраб қолиш мумкин бўлсайди. Ҳофиз жони чиққунча қўшиқ айтган бўларди!
Бухоронинг кўҳна қудуғидан сув ичган ҳофиз...
Биз баримиз Орол ва оролчалармиз. Токи бир-биримизни асрашни билмас эканмиз, битта-битта қурийверамиз.
Оролнинг жони оролчалар қўлида. Оролчалар эса одамларнинг кўксида.
Одамларнинг кўкси эса бир-биридан сув ичади...


* * *


Орол денгиз, Орол бечора денгиз, Зилол денгиз увол-оввора денгиз,


Бахти қора, манглайи қора денгиз,
Кўз ўнгимда, кўз ўнгимда берар жон...

Қани қадим қирғоғида боғлари, Тупроғи юзида ажал доғлари,


Сомондай сарғайиб қизғалдоқлари, Кўз ўнгимда, кўз ўнгимда берар жон.

Жовдир-жовдир жайронларин кўзлари, Қирғоғида қотиб қолган бўзлари.


Қовжираган ерга босиб юзларин,
Кўз ўнгимда, кўз ўнгимда берар жон.

Кирғоғидан қирғоғимга қум кўчди, Момо юртга сиғмай тағин ким кўчди? Тағин қайси уйим чироғи ўчди,


Кўз ўнгимда, кўз ўнгимда берар жон...

Мен ўйладим — бу дунё жанг майдони, Орол уммон эмас — тўлиб паймони, Алпомишдай юртимнинг бир ўғлони


Кўз ўнгимда, кўз ўнгимда берар жон.

Руҳи жонинг чўкмасин, эй қадрдон, Кўйлаги қон, кўкраги қон паҳлавон.


Сенсиз менга тор кулбадек бор жаҳон, Кўз ўнгимда, кўз ўнгимда берар жон...

Осмонларга қўли етган давроним, Топ бир чора, бўлмагил безабоним. Пешонамга битган ёлғиз уммоним


Кўз ўнгимда, кўз ўнгимда берар жон!


ХОТИМА


...Тонгда ширин уйқумдан уйғотишганди.


Уйқудан ҳам ширин одамлар. Мен бормайман, дегандим.
Мени кечир, Бухоро. Бормайман деган тилларим кесилсин яна айтсам. Ушбу ғариб мисралар учун ҳам кечиргил мени. Мен дилимдагини ёздим. Дилимда эса сен эдинг. Қандай бўлсанг — шундайлигича. Сенинг хаста жонинг ором топишига ишонаман. Аммо бардам бўл, отингдан айланай, ота маконим.
Шеърларимни эса ҳув ўша, ҳужраларингни супуриб-сидириб юрган ақли ожизроқ ўғлингдек, унинг райҳонларидек пойингга сочаман. Жонингга малҳам бўлсин бу нақли ожиз мисраларим... 1987



Download 133,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish