Muallifdan



Download 133,96 Kb.
bet58/65
Sana25.02.2022
Hajmi133,96 Kb.
#312211
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   65
Bog'liq
Muhammad Yusuf

* * *


Файзуллохон отасидан қолган тиллоларни ҳукуматга топширди. Бир куни «халқлар отаси» ундан сўради: хўш, отангизнинг тиллолари билан-ку, сафимизга қўшилдингиз. Аммо айтинг-чи, ўзингиз нима каромат кўрсатдингиз Инқилобга?..


Уни ўлдиришди. Қандай ўлдиришганини ҳам ҳеч ким билмади. Унинг авлоди қолмади. Унинг авлодидан фақат... Бухоро қолди. Энди Бухоро ҳам кексайди.
Файзуллохон Инқилобга бошини тикди.
Шопмўйлов Сталин эса қилич билан чопиб ташлади бу бошни!.. Узилган бошдан сачраган қон Бухоро минораларига тегди.
Балки, шунинг учун ҳам битта-битта қулаётгандир Бухоро миноралари?
Балки, шунинг учун ҳам шўрдир бу қадим кент тупроғи? Балки шунинг учун ҳам сувлари тахирдир Бухоронинг?..


* * *


Поезд тунда келди Когонга, Тиллоларни ортдик вагонга. Янгради паровоз наъраси:


Йўлдан қоч-а, сартнинг боласи!..

Поезд елиб борар Шимолга, Етмоққа йўл бўлсин шамолга, Атроф бийдек туркнинг даласи, Йўлдан қоч-а, сартнинг боласи.


Осмон тўлиб борар тутунга, Ортда бағри тўлиб кукунга. Бухоронинг ўчди қораси,


Йўлдан қоч-а, сартнинг боласи.

Поезд кириб келди Тошкентга, Ҳоли қуриб келди Тошкентга. Тамбур тўла соқчи сараси,


Йўлдан қоч-а, сартнинг боласи.

Қозоқнинг дашти ҳам кенг экан, Бепоён бир юртга тенг экан.


Уч кунлик йўл экан ораси,
Йўлдан қоч-а, сартнинг боласи.

Соқчибоши энди хотиржам, Қўйлар қолди ортда, отлар ҳам. Аммо ҳамон ўша ялласи:


Йўлдан қоч-а, сартнинг боласи...

Инқилоб деб, чекдингиз заҳмат, Файзулло, отангизга раҳмат.


Ҳали мукофот ҳам оласиз...
Йўлдан қоч-а, сартнинг боласи!


* * *


Асли инсон хоки қўйилган ҳамма жой азиз ва муқаддасдир. Бас, шундай экан, одамлар истаган қабр тупроғини кўзларига


суртсин. Бундан кимга жабр бўлибди. Эътиқоди ўлик кишиларгина ҳеч кимга ва ҳеч нимага сиғинмайдилар. Кимнинг кимга сиғиниши эса ўз майлида.
Мен барча қабристонга сиғинаман, деди ҳофиз. Барча мусулмону куфр қабрига. Зеро, куфр ер юзида эмас, кўнгилда. Мен барча тоза дилга сиғинаман. Илло, тоза дилда куфрга жой йўқ...
Одамлар бир-бирларининг дилига сиғинсин, деганлар мавлоно Румий.
Чунки инсон кўнглидан муқаддасроқ Каъба ҳам йўқ!



Download 133,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish