Muallifdan



Download 133,96 Kb.
bet55/65
Sana25.02.2022
Hajmi133,96 Kb.
#312211
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   65
Bog'liq
Muhammad Yusuf

* * *


Осмон ҳеч кимга қарамайди. Булутларнинг ҳам эгаси йўқ.


Ҳеч ким қуёшни ҳам меники, деб айтолмайди. Агар шундай даъвогар топилса, уни девонага чиқаришади.
Хўш, нега одамлар ерга эгалик қилишади. Атрофини ўраб
олишади-да, бу ер меники, дейишади. Ер талашиб бир-бирини ўлдиришади.
Менга айтинг-чи, баҳорнинг эгаси ким?..
Бойчечакнинг бошлиғи, бинафшанинг хўжайини-чи?.. Экканингни ўрасан. Экмаганингни эса, кўрасан, холос.
Мен болалигим ўтган жойларни ўзгариб кетишини истамайман. Мен кимдир ўтинга мўлжаллаб қўйган қадрдон шотутни отамни соғингандек соғинаман. Толлар билан қучоқлашиб сўрашгим келади. Худди, қизларни қучоқлаган сингари.
Агар шу гапларни беда қоровули эшитса, ҳиринглаб кулади. Кел, дейди, ана дала тўла қоратол, хоҳлаганингни қучоқла,
истаганингча ўп:
горько!
Осмоннинг охири эса, ялпизнинг елкасида. Бир елкасида. Унинг бошқа елкаси тўла соғинч, мурувват, муҳаббат.
Агар шу гапларни беда қоровули эшитса...

* * *

Осмоннинг охири қаерда, дедим мен суйган қизимга. У менинг пешонамни ушлаб кўрди: иссиғинг йўқми, ишқилиб...
Саволимни такрорладим.
«Осмоннинг охири қайдалигини билмадим-у, лекин дўконга сариёғ келганмиш. Агар мумкин бўлса, бир ғайрат қилсалар...» Ҳеч иложи йўқ, дедим. Улуғ ишлар билан бандман.
Ҳали уйланмасимдан иш буюради. Аёл зоти, агар унга ишқинг тушганини сезиб қолса, бурнингни ерга ишқайди. Қайси доно бобокалоним айтган эди бу гапни?
Аммо кимнидир севмасдан ҳам яшаб бўлмайди. Осмоннинг охири эса йўқ. Бўлса ҳам менга нима?
«Нега аллақандай така туркманларни мақтайсан? Менинг қаерим кам улардан?..»
Кўйлаклари билан кўчаларни супириб юришлари учун яхши кўраман, билдингми?
Осмоннинг охири туркман қизларнинг узун енгларида. Улар қўлларини кўтарган жойда кўк тугайди.
Қўллари қуёшни тўсиб қўяди...
Қизиқ, ўзи умримда биронта туркман қиз билан кўришмаганман. Тилига ҳам тушунмайман.
Лекин яхши кўраман.
Ахир, Худони ҳам юзини бир кўрмай туриб яхши кўради-ку, бандалари.
Муҳаммад ҳам унинг бандаси. Унинг ва муҳаббатнинг бандаси.



Download 133,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish