Монография тошкент "iqtisod-moliya" 2018 уук: 336. 021(575. 1) Кбк



Download 1,66 Mb.
bet5/47
Sana24.02.2022
Hajmi1,66 Mb.
#189094
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА УРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

Соликдан тулик озод килиш


т
Соликдан муайян муддатга
озод килиш
V У

г Л
Соликдан кисман озод килиш

V

Г
Солик базасини камайтириш

Соликдан чегирма килиш

Солик
ставкасини
камайтириш

Солик солиш режимини танлаш

J



67

  1. расм. Солик имтиёзларининг турлари

Мамлакатимиз солик сохасидаги адабиётларда иктисодчи олимлар томонидан солик имтиёзларининг 4 хил тури38: солик тулашдан батамом озод килиш, соликдан вактинча озод килиш, солик солинадиган базани камайтириш ва солик солиш усулини танлаш хукуки каби имтиёзлар белгиланган. Бизнинг фикримизча, булар каторига солик ставкасини камайтириш, соликдан муайян муддатга озод килиш ва соликдан чегирма килишни солик имтиёзлари сифатида каралиши максадга мувофикдир. Фикримизча, солик имтиёзларининг куйидаги асосий турларини белгилаш максадга мувофикдир (1.4-расм).
Солик амнистияси - бу солик хукукбузарлиги учун белгиланган молиявий санкциялардан солик туловчиларни озод этилиши. Солик амнистияси одатда солик туловчилар томонидан соликка оид хукукбузарликлар бепарволик, билмасдан содир этилиши ва ихтиёрий равишда солик органларини хабардор килинган холатларда кулланилади.39
Юкоридаги, солик имтиёзи ва преференциялар хусусидаги иктисодчи олимларнинг фикрлари ва назарий карашларидан келиб чикиб, уларнинг айрим хусусиятларига тухталиб куйидаги хулосалар шакллантирилди:

  • солик преференциялари солик имтиёзлари каби иктисодий ва ижтимоий ахамиятга эга булиб, улар иктисодиётнинг устувор тармокларини ва айрим фаолият турларини ривожлантириш, хорижий инвестицияларни купайтириш ва экспортни раFбатлантиришга каратилган. Шунингдек, преференциялар ижтимоий ахамият касб этиб, ахолининг реал даромадини ошириш, ижтимоий соха ва нотижорат фаолият турларини куллаб-куватлаш хамда ахоли бандлигини таъминлашга каратилган;

  • солик преференциялари соликка тортиш элементларига нисбатан кулланилиб, сулик туловчиларни руйхатдан утказиш ва хисобга олиш, солик солиш объекти ва солик базасини белгилаш, соликни тулаш ва хисоб-китобни такдим этиш муддатини узгартириш ва бошка афзалликлар шаклларида давлат томонидан берилган;

  • солик преференциялари солик назорати жараёнида солик текширувларини утказиш тартибини соддалаштириш, солик текширувлари муддати ва даврийлигини кискартириш, соликка оид хукукбузарлик учун жавобгарликни енгиллаштириш ва бошка енгилликлар каби кулланилмокда;

  • солик имтиёзидан фойдаланиш учун тегишли хужжатлар такдим этилса, преференциядан фойдаланиш учун аксарият холларда хужжат талаб килинмайди. Солик имтиёзидан фойдаланганлик учун солик туловчи солик органини хабардор килишга мажбур эмас;

  • солик преференцияси солик имтиёзи таркибига кирувчи афзаллик деб хам карашимиз мумкин, ёки аксинча. Чунки, берилган солик имтиёзидан самарали фойдаланиш максадида, бир пайтда кушимча (ёрдамчи восита) тарзда преференция хам берилмокда. Масалан якка тартибдаги тадбиркорга бир

нафардан уч нафаргача ходим ёллаш хукукини берилиши бу преференция деб каралса, хар бир ёлланган ходимга фаолият турига белгиланган катьий белгиланган соликни 30 фоизи ва суFута бадалини 30 фоизи микдорида туланиши солик имтиёзи деб карашимиз мумкин;

  • солик имтиёзи тушунчаси тарихдан аввалдан, хаттоки Темурийлар даврида хам кулланилган булса, солик преференцияи эса якин 5 -10 йиллар давомида иктисодий тушунча сифатида шаклланиб келмокда;

  • иктисодий адабиётларда ва амалиётда “солик имтиёзи” ва “солик преференцияси” атамалари мазмунан деярли бир-бирига якин булган хамда бир-бирини тулдирувчи синоним сузларидек каралмокда;

  • Солик имтиёзи” тушунчасига иктисодий адабиётлар ва луFатларда таърифи берилган булиб, Солик кодексида хам хукукий асоси белгиланган. Лекин, “солик преференцияси” тушунчасининг таърифи ва хукукий асоси белгиланмаган.

Демак, солик имтиёзи ва солик преференцияси тушунчаларини урганиш ва солиштириш натижасида, куйидаги таърифларни бериш максадга мувофикдир.
Солик имтиёзи - конун хужжатларига асосан, давлат томонидан солик туловчилар учун солик юкини камайтириш ва мажбуриятини кискартириш, соликлар ва бошка мажбурий туловларни туламаслик ёхуд уларни камрок микдорда тулаш имконияти солик имтиёзи деб эътироф этиш мумкин.40
Солик преференцияси - (praeferentis - афзалликлар) лотинча сузидан олинган булиб, давлат томонидан конун хужжатларига асосан, иктисодиётни тартибга солиш ва ривожлантириш максадида, тадбиркорликни куллаб- кувватлаш, солик туловчилар учун солик мажбуриятини бажаришда кулай шарт-шароитлар яратиш буйича такдим килинадиган афзаллик (енгиллик) ва
71
устуворликлар деб таъриф бериш мумкин.
Солик имтиёзи ва преференциялардан фойдаланишни самарадорлигини ошириш максадида куйидаги илмий таклиф ва тавсиялар бериш максадга мувофикдир:

  • “Солик имтиёзи” ва “Солик преференцияси” тушунчалари буйича ягона таърифини ишлаб чикиш ва иктисодий адабиётлар (луFатлар)да назарий асосини белгилаш;

  • “Солик преференцияси” тушунчаси таърифини хукукий асослаш максадида, Солик кодексининг 30-моддасига узгартириш ва кушимчалар киритиш максадга мувофикдир.

  • Солик кодекси ва бошка меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган иктисодий самара бермаётган ва умуман фойдаланилмаётган айрим солик имтиёзларини бекор килиш лозим;

  • Узбекистон Республикаси Президентининг Фармони, карорлари ва Солик кодексида бир бирига ухшаш ва кайтарилаётган солик имтиёзларини тизимлаштириш керак;

  • Хукумат даражасида туман, шахар, вилоят ва республика микёсида солик имтиёзлари самарадорлигини бахолаш буйича ягона методикасини ишлаб чикиш ва мониторингини юритиш максадга мувофикдир.

Шундай килиб, соликларнинг функциялари кандай даражада ишлаши мамлакатда олиб борилаётган солик сиёсати билан боFликдир. Давлат иктисодий сиёсатининг энг мухим кисми бу молиявий сиёсатдир. Молиявий сиёсатнинг мухим сохаси бюджет-солик сиёсатидир.
Солик сиёсати - давлатнинг соликка тортиш тизими борасидаги фармон, конун ва карорларини давлат иктисодий сиёсатига мос равишда ишлаб чикиш ва кабул килиш, уларнинг ижросини таъминлашни ташкил килиш билан боFлик
72
чора тадбирлар, фаолиятлар йотиндисидир .
Х,озирги даврнинг солик сиёсати асосида Узбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг республика иктисодий ривожланишининг беш тамойили, устувор йуналишлари ётади. Республика давлат солик сиёсатини ана шу тамойиллардан келиб чикиб солик сохасидаги
73
чора-тадбирларни амалга оширмокда .
Кучли иктисодиётда солик сиёсатининг барча курсатилган турлари самарали олиб борилиши мамлакатда олиб борилаётган солик ислохотларига боFлик булади. Бизнинг фикримизча, Мустакиллик йилларида солик тизимидаги ислохотлар ривожланиши ва кичик бизнесни соликка тортиш тизимини олти боскичга булиб урганиш мумкин. Хусусан:
Биринчи боскич 1991-1994 йиллар - Узбекистоннинг уз солик тизимини ташкил этилиши, соликларни жорий этилиши ва соликларнинг хазинавий ахамиятини ошириш боскичидир.
Республикамизнинг уз солик тизимини яратишда 1991 йил 15 февралда кабул килинган "Корхоналар, ташкилотлар ва бирлашмалардан олинадиган соликлар туFрисида"ги конун биринчи конун булди. У узида биринчи марта солик тизимининг тузилиши ва ишлашининг умумий асосларини аниклаб берди, соликларни хисоблаш ва ундириш тартибини урнатди.

  1. йил 1 январдан бошлаб корхоналардан 30% ставкада кушилган киймат солоти, 15%дан 45%гача даромад (фойда) солоти; акциз солиFи; мол - мулк солоти; республикадан ташкарига олиб чикиладиган махсулотлар ва хомашё ресурсларига соликлар жорий этилди.

  2. йилда давлат бюджети такчиллигини камайтириш ва даромад кисмини мустахкамлаш максадида ресурс туловлари ва сув учун тулов жорий килинди. Давлат бюджетини тулдириш ва ресурслардан окилона фойдаланишни таъминлаш максадида 6 фоизли ресурслар солоти ва 30 фоизли амортизация солоти жорий этилди.

1992 йил 7 майда Узбекистон Республикасининг "Махаллий соликлар ва йотимлар туFрисида" ги конуни кабул килинди. Бундай соликларга жисмоний шахсларнинг мулк солоти, ер солоти, курорт зоналарида ишлаб чикариш объектлари курилиш солиFи, реклама солиFи, автомобиль воситаларини кайта сотиш солиFи, транспорт воситаларини эгаларидан соликлар ва турли хил йотимлар киритилди.
Корхоналар соликлари туFрисидаги конунга 1993 йил 7 майда узгаришлар киритилиб чет эл валютасида олинадиган тушумдан солик жорий этилди. Бу соликдан Республика валюта фондига ажратма аввал 25 фоиз, кейинчалик 10 фоиз килиб белгиланди. Демак, солик ислохотининг биринчи боскичида соликларнинг хазинавий самарадорлигига эришиш чора-тадбирлари кенг амалга оширилди, Узбекистоннинг уз солик тизими жорий этилди.
Амалдаги солик тизимини такомиллаштириш зарурлигидан келиб чикиб 1994 йилдан бошлаб, кушилган киймат солоти ставкаси 20 фоизга пасайтирилди, моддий харажатларга нисбатан 6 фоизли тулов бекор килинди, мол-мулк солиги бйича соликка тортиш объекти кискартирилди ва солик асосий ишлаб чикариш фондлари кийматидан олинадиган булди, кишлок корхоналари учун даромад солиFи жорий килинди ва иш хаки фондидан ягона
74
ижтимоий тулов жорий килинди.

  1. йилда амалга оширилган соликка тортиш тизимидаги ислохотлар натижасида солик тизимининг фискал йуналиши сакланиб колинди ва давлат

75
бюджети такчиллиги 4,1%ни ташкил этди.
Иккинчи боскич 1995-1997 йиллар - соликларни бозор иктисодиёти талабларига мослаштириш ва корхоналарнинг ишлаб чикаришни раFбатлантиришга каратиш давридир.
Бу даврда соликлар ишлаб чикариш самародорлигини оширишга каратилиб, турли хил имтиёзлар берилди. Айникса, юридик шахсларнинг фойда (даромад) солотидан имтиёзлар берилиб, 1995 йилдан бошлаб корхоналар хар бир фоиз махсулот ишлаб чикариш хажмини купайтиргани учун 0,3 фоиз фойда солоти ставкаси камайтирилди.
Иктисодиётни баркарорлаштириш ва тузилмавий жихатдан кайта куриш солик тизимини ислох килишни талаб этди ва куплаб корхоналар ва ташкилотларнинг фойда солотини даромад солоти тулашга утиши амалга оширилди. Унинг уртача ставкаси 37 фоиз килиб белгиланди. Солик туловчилар учун имтиёзлар кузда тутилди. Кишлок хужалиги корхоналари учун фойда солоти ставкаси рентабеллик даражасидан келиб чикиб, табакалаштирилиб белгиланди, яьни рентабеллик даражаси 40%гача булган корхоналар учун 3 фоизли ставкада, рентабеллик даражаси 40%дан юкори булган корхоналар учун 20 фоизли ставкада ундирилди.

  1. йилдан ресурс соликлари ролини ошириш максадида ер ости фойдали казилмаларидан фойдаланганлик учун солик ва кишлок хужалиги максадларида фойдаланиладиган ерларга ер солоти жорий килинди, инфляция даражасига караб улар хар йили кайта куриб чикиладиган булди.41

Сармоядорлар учун раFбатлантиришлар солик тизимининг баркарорлашувига кумак беради. 1996 йилнинг 1 январигача руйхатдан утказилган хорижий сармоя иштирокидаги корхоналарга соликка тортиш тизимида даромад ёки фойдани соликка тортишни танлаш хукуки такдим этилди, бошка барча хужалик юритувчи субъектлар эса даромад солотига утказилди.
Соликларни бозор муносабатларида катнашишини кучайтириш учун уларнинг хаммаси учун ягона хукукий асос Узбекистон Республикасининг Солик кодекси 1997 йил 24 апрелда кабул килинди. Солик кодексининг кабул килиниши солик конунчилигини мустахкамлабгина колмай, соликларни махсулотларни экспортини, импорт товарлар урнига махсулотлар ишлаб чикаришни, ногиронларни ишлаб чикаришга катнашишини, мехр -мурувват ишларни раFбатлантириш вазифасини кучайтирди.
Узбекистон Республикасининг «Давлат солик хизмати туFрисида»ги 1997 йил 29 августдаги Конуни ва Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Узбекистон Республикаси Давлат солик кумитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари туFрисида»ги 1998 йил 12 январдаги Карорига мувофик солик органларининг асосий функция ва вазифалари белгиланди.
Солик ислохотининг учинчи боскичи 1998 -2004 йилларни уз ичига олади. Бу боскични солик тизимида соликларни ихчамлаштириш концепциясининг бошланиш даври деб аташ мумкин. Бу боскичда солик туловчи юридик шахсларга имкони борича соддалашган, ихчамлашган солик тизими жорий этилиб, уларнинг солик хисоблари, хисоботлари, солик тулаш муддатлари ихчамлаштирилди.
Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1998 йил 15 апрелдаги «Солик солишнинг соддалаштирилган тизимига утган микрофирмалар ва кичик корхоналарга солик солиш тартиби туFрисида»ги 159-сонли карорига мувофик, кичик корхоналар учун умумий белгиланган тартибдаги соликлар урнига бюджетга ихчамлаштирилган солик тулаш имконияти вужудга келди, хамда бу тадбиркорлар учун давлат томонидан курсатилган катта ёрдам булди.
Узбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 октябрдаги «К,ишлок хужалиги товар ишлаб чикарувчилар учун ягона ер сол^и жорий килиш туFрисида»ги ПФ-2086-сонли Фармони хамда Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1998 йил 26 декабрдаги «К,ишлок хужалиги товар ишлаб чикарувчилар учун ягона ер солоти туFрисида»ги 539-сонли карорига мувофик, 1999 йил 1 январдан бошлаб кишлок хужалик товар ишлаб чикарувчиларининг бюджетга туловларини соддалаштириш, ихчамлаштириш максадида ягона ер солоти жорий этилган.
Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1998 йил

  1. апрелдаги "Савдо ва ижтимоий овкатланиш корхоналарини соликка тортиш тизимини такомиллаштириш туFрисида"ги ПФ-1153-сонли Фармонига мувофик, савдо ва умумий овкатланиш корхоналари 1998 йилдан бошлаб ялпи даромаддан ягона солик ва мол-мулк солотини тулайдиган булди.

Солик тизимини ихчамлаштириш солик хисобловчи ходимлар, давлат солик идоралари ва банк ходимларининг куп минглаб соат вактларини иктисод килишга, уларни корхоналар фаолияти тахлилига баFишлашга имконият яратилди.
Учинчи боскичда юридик шахсларга, биринчи навбатда кичик ва урта корхоналар учун соликка тортиш, хисобга олиш ва хисоботнинг соддалаштирилган тизими барпо этилди. Кичик тадбиркорлик субъектлари ихтиёрий асосда умумдавлат ва махаллий соликлар хамда йотимлар жамланмаси урнига ягона солик тулай бошладилар.

  1. йилдан бошлаб давлат солик сиёсатида махсулот ишлаб чикарувчи корхоналардан солик юкини янада камайтира бориш, четга эркин алмаштириладиган валютада махсулотларни экспорт киладиган корхоналар даромад (фойда) солиFи, мол-мулк солоти ва ягона соликдан пасайтирилган регрессив солик ставкасини куллаш амалиёти жорий этилди. Солик тизимида бевосита соликлар салмоFини камайтира бориш ва билвосита соликлар салмоFини оширишга мулжалланган сиёсат юритиш кузда тутилган. Шу билан бирга солик конунчилиги такомиллаштирила борилди, соликлар буйича йурикнома ва низомлар кайтадан ишлаб чикилди хамда солик базалари ва ставкаларига хам узгартишлар киритилди.

  1. йилда хам катор солик ислохотлари амалга оширилиб, бунда, юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солоти ва жисмоний шахслар даромад солоти ставкалари бир неча даражага камайтирилган булса, ресурс соликлари ставкалари оширилди. Ягона солик тизимига утган микрофирма ва кичик корхоналар фойдали казилмалар казиб олганида ягона солик билан биргаликда ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун соликни хам тулайдиган булдилар. Шунингдек, айрим солик имтиёзлари бекор килинди. Солик тизимидаги ислохотлар хужалик юритувчи субъектларнинг инвестицион фаоллигини оширишга, уларнинг импорт урнини босувчи ва экспорт фаолиятини раFбатлантиришга, шунингдек, уларнинг ресурслардан самарали ва окилона фойдаланишини раFбатлантиришга каратилди.

Солик ислохотининг туртинчи боскичи 2005-2010 йилларни уз ичига олади. Бу боскични солик тизимида кичик бизнес ва тадбиркорликни хар томонлама раFбатлантириш, улар фаолиятини куллаб кувватлаш, солик тизимини соддалаштириш, солик сиёсатини эркинлаштириш ва такомиллаштириш даври деб аташ мумкин.
Узбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июлдаги “Тадбиркорлик субъектлари томонидан такдим этиладиган хисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноконуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш туFисида”ги ПК-100-сонли карорини алохида таъкидлаш лозим. Ушбу фармонга мувофик, 2005 йил 1 июлдан бошлаб микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан соликлар, йотимлар, ажратмалар хамда бошка мажбурий туловлар буйича барча хисоб-китобларни давлат солик хизмати органларига хар ойда такдим этиш урнига хар чоракда такдим этишга утказилди. Бунда соликлар, йотимлар, ажратмалар ва бошка мажбурий туловларни тулашнинг амалдаги муддатлари саклаб колинган.
Узбекистон Республикаси Давлат солик кумитаси, Давлат статистика кумитасига тадбиркорлик субъектлари томонидан молиявий ва статистик хисоботларни такдим этишнинг тартиби микрофирма ва кичик корхоналар учун бухгалтерия балансидан иборат молиявий хисобот 1 -шакл, молиявий натижалар туFрисидаги хисобот 2-шакл хамда дебиторлик ва кредиторлик карзлари туFрисидаги маълумотнома 2-а-шаклни хар йили хамда статистик хисоботни - хисобот турларига караб хар чоракда ёки хар йили такдим этишлари белгиланган.
У
Солик х,исоб- китобларни солик идораларига такдим этиш даврийлиги кискариши натижасида кичик бизнес субъектларида жами 3,3 млрд.сум маблаF тежалиб, ушбу маблаFлар ишлаб чикаришни кенгайтиришга йуналтирилди
збекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июлдаги П^-100-сонли карорига мувофик, Кичик корхона ва микрофирмалар учун солик органларига х,исоботларни топшириш тартибини соддалаштириш








Download 1,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish