"Молиявий менежмент" фанининг предмети, объекти



Download 1,62 Mb.
bet7/130
Sana28.04.2022
Hajmi1,62 Mb.
#586211
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   130
Bog'liq
ММ маъруза

Таянч сўз ва иборалар: бошқариш, такрор ишлаб чиқариш, стратегик мақсад, тактик мақсад.


1-савол баёни. Ҳозирги кунда молиявий менежмент тушунчасининг моҳиятини ёритишда иқтисодчи олимлар томонидан турли хил фикрлар билдириб ўтилмоқда. Умуман олганда, молиявий менежмент тушунчасига рус иқтисодчи олимлари, қолаверса МДҲ давлатларига кирувчи қатор давлатлари олимларининг қарашлари билан, Ғарбий Европа ва АҚШ олимларининг қарашлари нисбатан фарқланади. Бунинг ўзига хос сабаблари мавжуд бўлиб, бунинг асосийларидан бири МДҲ таркибига кирувчи давлатларда бўлгани сингари молиявий менежмент фани Россия Федерациясида ҳам янги ривожланаётган соҳалардан бири ҳисобланади, яна бир сабаб эса, ушбу давлатларда фирма ва компанияларнинг бошқарув тизимидаги ўзига хос турли хил жиҳатларининг мавжудлиги ҳисобланади. Бундан ташқари, АҚШ ва Европада мавжуд компанияларининг аксарият қисми асосий фаолиятларидан ташқари, уларнинг хўжалик фаолиятида фонд бозорларидаги иштироки, хусусан қимматли қоғозлар савдоси билан боғлиқ операцияларни амалга оширилиши муҳим ўрин эгаллайди. Шунинг учун ҳам уларнинг амалиётида, молиявий менежментнинг функциялари кўп ҳолатларда қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларни бошқаришга йўналтирилган ҳолда тушунтирилади.
Америкалик иқтисодчи олимлар Джеймс К.Ван Хорн ва Джон М.Вахович10 ўзларининг иқтисодий асарларида, молиявий менежмент аниқ бир мақсадларни амалга оширишга йўналтирилган активларни молиялаштириш ва бошқариш бўйича қилинган ҳатти ҳаракатларнинг мажмуидан иборат деб таъкидлайдилар ва қуйидагича таъриф берадилар: молиявий менежмент аниқ бир мақсадларни реализациясига йўналтирилган активларни молиялаштириш ва бошқариш билан боғлиқ бўлган бошқарув қарорларини қабул қилишдир. Уларнинг фикрига кўра, фирма ва компанияларнинг мақсадлари турли хил бўлишига қарамай, улардан асосийси фирма ва компания эгаларининг молиявий ҳолатини максималлаштиришдир. Умуман олганда, АҚШ ва Ғарбий Европалик иқтисодчи олимларнинг келтирилган тарифларига кўра, молиявий менежмент ўзининг бош мақсади сифатида акция курси, бир дона акцияга тўғри келувчи соф фойда миқдори, дивиденд даражаси, ҳиссадорлар мулки ва бошқа ижобий манфаат келтирувчи молиявий натижаларни кўпайтиришни илгари сурувчи фирма ва компаниялар молиясини бошқаришдир.
Рус иқтисодчи олими Г.Б. Поляк бошчилигидаги олимлар гуруҳининг таъкидлашларича, молиявий менежмент тушунчаси хўжалик механизмининг фаол таркибий қисми сифатида корхоналар молиясини бошқариш механизми ёки молиявий механизм тушунчалари билан боғлиқдир. Молиявий менежмент – корхоналарда молиявий ресурсларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш, айланма маблағларни бошқариш жараёнидир. Молиявий менежмент корхоналарда молиявий ресурслар ва айланма маблағларни бошқариш жараёнида фойдаланиладиган усуллар, қўлланмалар ва шаклларнинг (форма) тизимидир.
Молиявий менежмент тушунчасига И.Я. Лукасевич ўзининг иқтисодий асарида қуйидагича таъриф берган. Молиявий менежмент – бу хўжалик субъектининг жорий ва стратегик мақсадларига эришишда, уларнинг молиявий ресурслари ва молиявий фаолиятини бошқаришдир. Унинг фикрича молиявий менежмент ўзининг моҳиятига кўра серқирра тушунча бўлиб унга турли хил ёндашиш мумкинлигини тушунтирган, яъни: 1) алоҳида илмий предмет сифатида; 2) хўжалик объектини молиясини бошқариш тизими сифатида; 3) тадбиркорлик фаолиятининг бир кўриниши сифатида.
Бу масала бўйича яна бир рус иқтисодчи олими С.В.Галицкая қуйидагича таъриф беради. Молиявий менежментни корхоналарни барча турдаги воситалари (активлари) ва уларни келиб чиқиш манбаларини (пассивларни) бошқариш, деб тушуниш лозимлигини таъкидлайди. Унинг фикрига кўра молиявий менежметнинг асосий мақсади корхона эгаларининг молиявий ҳолатини ошириш ҳисобланади.
С.Б. Пряничниковнинг берган тарифига кўра, корхоналарда молиявий муносабатлар ва хўжалик молиявий фаолиятини бошқариш бевосита молиявий менежментнинг функциялари орқали амалга оширилади, шунинг учун ҳам молиявий менежментни хўжалик субъектининг молиявий ресурсларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишни бошқариш тизими деб тушунилади. Олимнинг таъкидлашича, молиявий менежментнинг асосий мақсади корхонанинг бозор қийматини максималлаштириш ҳисобланади.
Юқоридаги олимларнинг берган тарифларига ёндашган ҳолда, бизнинг фикримизча: молиявий менежмент – корхоналарнинг жорий ва стратегик мақсадларини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ қилиш, таҳлил, башоратлаш ва режалаштириш каби функцияларни амалга ошириш, молиявий ресурсларни шакллантириш ва улардан самарали фойдаланиш жараёнларини бошқаришдир.
Шу нарсани ҳам таъкилаб ўтиш керакки молиявий менежмент фани, бошқа барча иқтисодий фанлар билан чамбарчас боғлиқдир. Шундан келиб чиққан ҳолда молиявий менежмент фанини мукаммал ўрганишда иқтисодиёт назарияси, таҳлил, молия, молиявий ва бошқарув ҳисоби, статистика, корхоналар молияси ва шу каби фанлар бўйича етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишлик талаб қилинади.
Бизга маълумки, иқтисодиётда фаолият юритаётган ҳар қандай корхона унинг ҳўжалик-молиявий фаолиятидан қатъий назар бир томонлама тарзда фаолият юритиши мумкин эмас. Корхоналар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш, ишлар бажариш ва махсулотлар сотиш жараёнида, бевосита иккинчи томон билан ҳамкорликда иқтисодий муносабатларни юритиш натижасида ўз олдига қўйган мақсадларига эришади ва бунинг натижасида корхоналарнинг молиявий фаолияти шаклланади. Корхоналарнинг молиявий фаолияти бевосита молиявий муносабатлар тизими воситасида амалга оширилади.
Бозор муносабатларининг ривожланиши шароитида турли мулкчилик шаклларининг пайдо бўлиши, корхоналарнинг ташқи иқтисодий фаолиятларини юқори суръатлар билан ривожланиши, уларда бошқарувнинг замонавий тизимини яратилиши каби омиллар корхоналар молиявий муносабатлар тизимини янада ривожланишига ҳамда уларнинг кўламини кенгайишига олиб келди. Корхоналарнинг молиявий муносабатларини икки гурухга ажратиш мумкин: ташқи молиявий муносабатлар ва ички молиявий муносабатлар.
Корхоналарнинг таъсисчилари билан юзага келадиган молиявий муносабатларини, корхона дастлабки ташкил қилинаётган даврда устав капиталини шакллантириш ва уларнинг маълум қисмини корхонада ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишга молиялаштиришга йўналтириш ёки тақсимлаш ҳамда корхонанинг якуний молиявий натижаларига асосланган ҳолда таъсисчиларнинг устав капиталидаги улушларига қараб ёки улар эгаллаб турган акцияларнинг фоизлардаги улушига қараб дивидендларнинг тўланишида юзага келадиган муносабатларда кўришимиз мумкин бўлади.
Корхоналар хўжалик фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш, уларда ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш самарадорлигини ошириш ва шу каби иқтисодий барқарорлик кўрсаткичларнинг юқори бўлишида корхоналарда фаолият юритаётган ишчи ходимлар ва хизматчилар вазифаларининг ва иш жараёнларининг юқори савияда ташкил қилинганлиги, уларнинг мехнатини моддий ва маънавий рағбатлантириш тизимини яратилиши алоҳида аҳамиятга эга. Корхоналар ва унинг ишчи ходимлари ўртасида юзага келадиган молиявий муносабатларни самарали ташкил қилиниши юқоридаги мақсадларга эришишда ва мехнат ресурсларидан оқилона фойдаланишда долзарб ҳисобланади. Корхоналарда ишчи ходимлар ўртасида, олинган даромад ёки фойдани бир қисмини тақсимлаш, иш ҳақлари ва мукофот пулларни тўлаш, агар маълум турдаги қимматли қоғозларга эга бўлса улар бўйича дивидендларни тўлаш, моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда корхона фаолиятига моддий ва маънавий зарар етказса, ушбу зарар миқдорини қоплаш, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича тегишли солиқларни ушлаб қолиш ва шу каби жараёнлар натижасида молиявий муносабатлар юзага келади.
Ҳозирги кунда давлат бюджет даромадларини таркибида мамлакатимизда фаолият юритаётган турли мулкчилик шаклидаги корхоналар тўлайдиган солиқлар ва ажратмалар салмоқли ўринни эгаллайди. Ҳар қандай давлатнинг иқтисодий ривожланишининг асосий омилларидан бири корхоналар фаолиятини ривожлантириш уларни давлат томонидан қўллаб қувватлаш, бир сўз билан айтганда давлатнинг молиявий сиёсатини самарали йўлга қўйилганлиги, ҳам иқтисодий ҳам ижтимоий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга. Корхоналарнинг мулкчилик шакли ва хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда давлат бюджетига тўлайдиган солиқлар ва мажбурий тўловлар, давлат бюджетидан корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва бошқа мақсадларда ажратилган молиявий ёрдамлар, уларга турли хил солиқ имтиёзларини бериш ёки корхоналарга нисбатан қонунчиликка асосан жарималар ва санкциялар қўллаш каби муносабатлар жараёнида корхоналарнинг давлат билан ёки бюджет ва бюджетдан ташқари фондлари билан молиявий муносабатлари келиб чиқади.
Корхоналарнинг тижорат банклари билан юзага келадиган молиявий муносабатлари, корхоналарнинг барча турдаги молиявий, иқтисодий муносабатларини амалга оширишда марказий бўғинни эгаллайди десак ҳам бўлади. Корхонанинг молиявий муносабатлари, тижорат банклардаги махсус хисоб рақамларидаги пулларни сақлаш ва фойдаланиш тизимини яратилиши, банкнинг кредит ва лизинг операцияларидан фойдаланиш, яъни кредит бўйича асосий қарз ва ҳисобланган фоиз тўловларини тўлаш жараёнида юзага келадиган муносабатлар, барча турдаги пул ўтказмалари ва валюта олди сотди операцияларини амалга ошириш ва бошқа банк хизматларидан фойдаланиш жараёнида юзага келади.
Бозор муносабатлари шароитида корхона, фирма ва компания раҳбарлари ёки молиявий менежерлар улар ихтиёридаги мол-мулкдан ва барча молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш учун ҳаракат қилиш билан чекланиб қолмасдан, фавқулотда ва тасодифий зарарларнинг натижасида юзага келиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш тадбирларини кўриши ҳам лозим. Бунда суғурта муносабатлари катта аҳамиятга эга. Корхоналарнинг суғурта компаниялари билан молиявий муносабатлари молк-мулкларни, рискларнинг барча турлари, ишчиларнинг алоҳида тоифадагиларини, уларнинг ишлари ва мажбуриятларидан келиб чиққан ҳолда ва шу кабиларни суғурталаш жараёнида юзага келади.
Корхоналарнинг контрагенти ёки бошқа бошқа хўжалик субъектлари билан юзага келадиган молиявий муносабатлари, махсулот ва хизматлар реализацияси, янги қийматни яратиш ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган муносабатлар жараёнида юзага келади. Корхоналарнинг хўжалик фаолиятида ушбу муносабатлар асосий ўринга эга, чунки ушбу молиявий муносабатларнинг асосида моддий ишлаб чиқариш ётади, ушбу жараён мамлакатда ялпи ички махсулот ва миллий даромаднинг шаклланиши ва вужудга келишига бевосита таъсир кўрсатади. Бундан ташқари корхоналарда барча турдаги тўловларнинг кўп қисми айнан шу бўлимга тўғри келади, ўз навбатида корхоналар фаолиятининг молиявий ва иқтисодий кўрсаткичлари кўп жиҳатдан ушбу молиявий муносабатларини самарали ташкил қилинишига боғлиқ бўлади.
Кўриб ўтилган барча молиявий муносабатлар, корхоналар хўжалик фаолиятида ўзларининг алоҳида мухим жиҳатлари ва реализация қилиш усулларига эга. Лекин барчаси ушбу жараёнда иштирокчи субъектлар нуқтаи назаридан, икки томонлама характерга эга бўлиб, уларнинг моддий асосини пул маблағларининг ҳаракати ташкил қилади, улардан фойдаланиш жараёнида пул оқимлари шаклланади, молиявий муносабатлар жараёнида корхоналарнинг корхоналар устав капитали ташкил қилинади, молиявий маблағларнинг айланиш даври бошланади ва якунланади, корхонада турли хил мақсадли пул фондлар, жамғармалар ва барча турдаги молиявий ресурслар ташкил қилинади ва фойдаланилади.
Корхоналарнинг молиявий муносабатлари ва молиявий фаолиятлари бевосита молиявий менежментнинг функциялари воситасида бошқарилади, шунинг учун ҳам молиявий менежментнинг замирида, хўжалик субъектларнинг молиявий ресурсларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишни бошқариш тизими ётади деб тушунилади.



Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish