3-савол баёни. Молиявий менежментнинг мохияти тегишли бўлимлар томонидан (молиявий менежер, молия булими) молияни бошқаришни шундай ташкил этишдан иборатки, бунда қўшимча зарур бўлган молиявий ресурслар энг қулай шартларда жалб қилинади, улар энг юқори самара билан инвестицияланади, қимматбаҳо қоғозларни сотиш ва сотиб олиш орқали молия бозорида фойдали операциялар амалга оширилади.
Молиявий менежмент–субъектлар бошқарувининг умумий мақсадларига эришишга йўналтириш учун амал қиладиган тизимдир. Хусусан, Ж.Ван Хорн ва Ж.Ваховичларнинг фикрича, “Молиявий менежмент маълум бир умумий мақсад асосида активларга эга бўлиш, уларни молиялаштириш ва бошқариш билан боғлиқдир. Демак, молиявий менежментнинг қарор қабул қилиш функцияси учта асосий йўналишга ажратилиши мумкин: инвестиция, молиялаштириш ва активларни бошқариш бўйича қарор қабул қилиш”5.
Россиялик иқтисодчи олим Л.Павлованинг таъкидлашича, «молиявий менежмент бир томондан аниқ қонуниятлар ва аҳамиятга эга бўлган бошқарилувчи тизим, иккинчи томондан эса – корхона умумий бошқарув тизимининг бир қисми бўлган бошқарувчи тизимдир»6 деб таъкидлайди. Бунда бошқариладиган тизим ҳисобланувчи молиявий менежмент сезиларли равишда давлатнинг солиқлар, баҳо, меҳнат ҳақи ва бошқа дастаклари воситасидаги таъсир этиш соҳаси назарда тутилади. Бошқарилувчи тизим сифатида эса молиявий менежмент бошқарув қарорлари оқимларга таъсир этувчи бошқарув объекти ҳисобланиши назарда тутилади.
Албатта молиявий менежмент давлатнинг эски молия-кредит механизми воситасидаги маъмурий бошқарув механизмини акс эттирмайди, чунки молиявий менеджмент иқтисодий эркинликка асосланган иқтисодий тизим шароитида фаолият юритувчи хўжалик субъектлари ўзаро ички манфаатларига асосланган ҳолдаги бошқарув тизими эски бошқарув тизими камчиликларини бартараф этиш имкониятига эгадир. Масалан, Иқтисодчи А.Бирманнинг фикрича «Кейинги 10 йилликнинг асосий камчилиги, режалаштириш, рағбатлантиришиш ва бошқариш тизимидаги камчиликлар ҳисобланиб, бошқарувнинг амалдаги ҳолати корхоналар ўзларининг заҳираларини яширишга, режани бажариш имкониятига эга бўлиш ва тегишли моддий мукофотларни олиш учун ташаббусни ушлаб туришга ҳаракат қилганлар»7. Муаллифнинг бу фикрида иқтисодиётни самарали бошқаришнинг асосий дастаги сифатида молиянинг муҳим роль ўйнаши таъкидланади. Молиявий бошқарувнинг замонавий тизими ҳисобланган молиявий менежментнинг асосий мақсади иқтисодий субъектлар ўртасида ўзаро ижтимоий адолатлилик тамойиллари асосида иқтисодий манфаатларнинг тақсимотига эришиш ҳисобланади.
Молиявий менежментнинг муҳим услубий асоси сифатида уни ташкил қилишнинг умумий тамойилларини аниқлаб олиш ҳисобланади. Бу ўз навбатида молиявий менеджментнинг ҳаракат фаолиятини аниқлаб олиш учун, уни амал қилишини умумий мезонларини аниқлаб олиш учун зарур ҳисобланади. Шуни ҳисобга олиш керакки, молиявий менежмент субъектларнинг ички доирасида эмас, балки доимий равишда бюджет, бюджетдан ташқари фондлар, банклар ва бошқа кредиторлар, молия кредит муассалалари, институционал инвесторларнинг ўзаро муносабатларида ҳам акс этади..
Айрим ҳолларда, молиявий менежмент, режалаштириш, рағбатлантириш, алоҳида элементларнинг ўзаро мувофиқлиги, вариативлиги, мақсадли йўналтирилганлиги кабиларни ўз ичига олувчи бошқарувни ташкил қилишнинг умумий тамойиллари билан ҳам бирининг таъсир доирасида бўлади. Албатта биз таъкидлаганимиздек, молиявий менежмент тизимининг шаклланиши хўжалик субъектларининг иқтисодий мустақиллиги яъни тадбиркорлик фаолиятининг кенг имкониятларини шаклланиши билан белгиланади. Бунда, бюджет билан ўзаро солиқли муносабатлар тизимининг шаклланиши, субъектлар асосий ва айланма маблағларни шакллантиришда кредит ва инвестицион усулларнинг шаклланиши, бозор механизмлари асосида уларнинг иқтисодий фаолиятидаги турли хатарлар бўйича масъулият, фойдани тақсимлаш имкониятини субъектларнинг ихтиёригага ўтиши ва бошқа омиллар ҳисобланади. Шунинг учун ҳам молиявий менежмент концепциясини ўрганишнинг асоси тадбиркорлик фаолияти ҳисобланади деб таъкидлашимиз мумкин.
Молиявий менежмент субъектларнинг молиявий фаолиятида молиявий ресурслардан фойдаланиш ва уларнинг самарали йўналишларини танлаб олишни ўз ичига олиб, бу жараён таҳлил, режалаштириш, бошқарув, молиявий қарорларнинг қабул қилиш жараёни билан боғлиқдир. Буни қўйидаги (1.1-расм) орқали кўриб ўтишимиз мумкин. Шундай қилиб, молиявий менежмент - молиявий ресурсларни ҳаракатланиш жараёнида корхонада ва хўжалик юритувчи субъектлари ўртасида юзага келадиган молиявий жараёнлар ва муносабатларни бошқариш тизимидир.
Молиявий менежмент соҳасида ютуққа эришиш кўп жиҳатдан молиявий бўлим хизматчиларига боғлиқ бўлиб, улардан ташаббус, ноанъанавий ечимлар, ўтказиладиган операцияларни кенг кўламлилигини, оқланган таваккалчиликни ва ишчанликни, қабул қилинадиган молиявий қарорларни оптимал бўлишини талаб қилади.
|
|
|
|
Комплекс вазифалар
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Сотиш, фойда, капиталларнинг ҳаракати, рентабеллик, асосий фондлар, айланма маблағлар, молиявий ҳолат, даромад ва ҳаражатларнинг баланси ва бошқалар
|
|
|
|
Функционал секциялар
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Режалаштириш
|
|
Таҳлил
|
|
Тартибга солиш
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Истиқ-болли режаашти-риш
|
Тезкор режалаш-тириш
|
Тез-кор
режа
лашти
риш
|
|
Тезкор
Таҳлил
|
Комплекс таҳлил
|
Доимий режани тўғрилаш
|
|
Доимий қарорлар
|
Муқобил қарорлар
|
Мураккаб қарорлар
|
Do'stlaringiz bilan baham: |