13.2-жадвал
Корхоналарнинг йиллик солиқлари ва бюджетдан ташқари фондларга мажбурий тўловларининг ҳолатини баҳолаш (2015 йил маълумотларидан фойдаланилган)
(минг сўмда)
Корхоналар номи
|
Умум белгиланган солиқлар
|
Бюджетдан ташқари фондларга мажбурий тўловлар
|
Ягона солиқ тўлови
|
ҳақиқатда ҳисоблан гани
|
ҳақиқатда тўланга ни
|
ҳақиқатда ҳисоблан
гани
|
ҳақиқатда тўлангани
|
ҳақиқатда ҳисоблангани
|
ҳақиқатда тўланга ни
|
“А”
|
1221708
|
1153499
|
150449
|
128378
|
-
|
-
|
“Б”
|
422585
|
243375
|
198387
|
169968
|
-
|
-
|
“С”
|
|
|
3710
|
3278
|
7326
|
6409
|
Манба: малумотлар корхоналар ҳисоботларидан олинган.
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики “А” корхонасининг бюджетга тўланмалари 1221708 минг сўмни ташкил этиб, шундан 1153499 минг сўми ҳақиқатда тўланган, бу фоизда 94,4% ни ташкил қилади. Бюджетдан ташқари фондларга мажбурий тўловлари 150449 минг сўм, ҳақиқатда 128378 минг сўм тўланган бўлиб, бу 85,3% ни ташкил этади. “Бинокор” очиқ акцианерлик жамияти корхонасининг бюджетга тўланмалари 422585 минг сўмни ташкил этиб, шундан 243375 минг сўми ҳақиқатда тўланган, бу фоизда 57,6% ни ташкил этади. Бюджетдан ташқари фондларга мажбурий тўловлари 198387 минг сўмни, ҳақиқатда 169968 минг сўм тўланган бўлиб, бу 85,6% ни ташкил этди. “Озод транс” шуъба корхонасида эса ягона солиқ тўлови 7326 минг сўмни ташкил этиб, шундан ҳақиқатда тўлангани 6409 минг сўмдан иборат, бу фоизда 87,5% ни ташкил этган бўлиб, Бюджетдан ташқари фондларга мажбурий тўловлари 3710 минг сўмни, ҳақиқатда 3278 минг сўм тўланган бўлиб, бу 88,4% ни ташкил этади.
Умуман олганда бюджет нуқтаи назаридан қараганда “А” ва “Б” корхоналари бюджет олдидаги мажбуриятини аъло даражада бажариб, бюджетнинг фискаллик функциясини бажариб келмоқда. Бу эса корхоналар учун асосий фойдасининг бир қисмини бюджетга тўлашига тўғри келади. “Озод транс” корхонасида эса бу кўрсаткич анча пастлигини кўришимиз мумкин (7326 минг сўм). Бундай ҳолатда корхона ортиқча жамғарган пул маблағларини ўзининг ички моддий техника базасини кенгайтириб ишчилар сонини оширишга, ишлаб-чиқаришнинг янги усулларини, минитехнологияларни жалб қилишга ишлатиши мумкин.
Бугунги кунда корхоналарнинг солиқли ва солиқсиз тушимларни таҳлил қилиш билан бирга уларнинг ички ва ташқи қарздоролигини таҳлил қилиш ҳам мақсадга мувофиқ булар эди. 2012 йилда корхоналарнинг дебитор кредитор қарздорликларининг ҳолатини кўриб чиқадиган бўлсак (13.3-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |