"Молиявий менежмент" фанининг предмети, объекти



Download 1,62 Mb.
bet107/130
Sana28.04.2022
Hajmi1,62 Mb.
#586211
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   130
Bog'liq
ММ маъруза

13.3-жадвал
Корхоналарда дебиторлик ва кредитор қарздорликларнинг йиллик ҳолати
(минг сўмда)



Корхоналар номи



Дебитор қарздорлик

Шу жумладан



Креди тор қарздорлик

Шу жумладан



муддати ўтгани

Бюджетга соликлар бўйича бунак тўловлари



муддати ўтгани

Бюджетга тўловлари бўйича карз

“А”



78120



-



5097



348676



-



73423

“Б”



58214



-



4584



296236



-



64547

“С”



-



-



-



4200



-



1890

Жами

136334

-

9681

649112

-

139860

Манба: маълумотлар корхоналар ҳисоботларидан олинган.


Жадвал маълумотлари шуни кўрсатадики жами дебитор қарздорлик 136334 минг сўмни ташкил этиб, муддати ўтган дебитор қарздорлик мавжуд эмас. Бюджетга соликлар бўйича бунак тўловлари 9681 минг сўмни ташкил этиб жамига нисбатан 7,1% ни ташкил қилган.Дебитор қарздорликлар ичида асосий қарздорлик “А” корхонасининг хиссасига 78120 минг сўмга тўғри келиб, жамига нисбатан 57,3% ни ташкил этади. қолган қисми эса 58214 минг сўми “Б” корхонаси хиссасига тўғри келиб, 42,7 % ни ташкил этади. Жами кредитор қарздорлик эса 649112 минг сўмни ташкил этиб, муддати ўтган қарздорлик мавжуд эмас. Бюджетга тўловлари бўйича карздорлиги 139860 минг сўмни бўлиб, бу эса жамига нисбатан 21,5% ни ташкил этади. Кредитор қарздорликларда “А” корхонасининг улуши 348676 минг сўм бўлиб, жамига нисбатан 53,7% ни, бюджетга тўловлари бўйича карздорлиги 73423 минг сўмни ташкил қилади. “Б” корхонасида эса 296236 минг сўмни жамига нисбатан 45,6% ни, бюджетга тўловлари бўйича карздорлиги 64547 минг сўмни ташкил қилади. “С” корхонасида эса 4200 минг сўмни жамига нисбатан 0,7% ни бюджетга тўловлари бўйича карздорлиги 1890 минг сўмни ташкил этади.
Юқорида кўрсатилган жадвал маълумотларидан фойдаланиб, умумий хулосага келиб, шунга амин бўлдикки умумбелгиланган солиғини тўловчи корхоналарнинг (“А”, “Б”) бюджет олдидаги қарздорлиги 99,3% ни (137970 минг сўмни) ташкил қилган. Бунга сабаб солиқ турларининг кўплиги ҳамда ҳисоб-китоб ишларини қийинчилигидан далолат беради. яъни кўра ягона солиқ тўловчи корхоналарнинг бюджет олдидаги тўланмалари бир мунча пастлиги кўзатилди. Бизга маълумки корхоналарнинг бюджет олдидаги мажбурияти юқори бўлса солиқдан қочиш ҳоллари, солиқ ҳуқуқбузарликлари, солиқ хатоликлари келиб чиқади.
Шундай экан корхоналарнинг эркин фаолият юритишида, рақобатбардашли махсулотлар ишлаб-чиқаришида корхоналарни ягона ихчамлаштирилган солиқ тизимига ўтказиш ва шу орқали кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаган бўлар эди.
Корхонада ички солиқ назоратини ўрнатиш ва юритиш солиқ тўловларини оптималлаштиришнинг бир йўналиши ҳисобланади.
Корхонада солиқ назорати бу - корхона солиқ менежерининг (ёки корхона рахбари, бухгалтерларининг) ишончли бухгалтерия, шу жумладан, солиқ хисобини юритиш, тўғрилиги устидан назорат қилиш, шунингдек, солиқ хатоларининг солиқ органлари назорати олдидан солиқлар хисобланишини аниқлаш ва йўқотиш чораларига қаратилган фаолиятдир.
Корхонада ички солиқ назорати бу корхона бухгалтерия ва молиявий хизмат кўрсатиш ходимлари устидан бирламчи текширувдир. Бундай текширув орқали солиққа тортиладиган обеъктлар хисобини юритиш жараёни тўғри ташкил этилганлиги, солиқ хисоб-китоблари ва хисоботлари мукаммал тузилганлиги ва солиқ ва тўловлар бўйича бюджет билан ўзаро хисоб китоблар ўз вақтида кечиктирмасдан ўтказилаётганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳаққонийлиги текширилади.
Ички назоратни юритиш асосида, аввало, корхона манфаатларига риоя қилиш керак. Шунингдек, назорат натижаларидан корхона ўзидаги мансабдор шахслар ва солиқ органлари, божхона органлари, монополияга қарши курашиш ташкилотлари тахлилий фаолияти учун фойдалана олишлари керак.
Корхонада солиқ тўловларни бошқариш юзасидан ички назоратни юритиш бўйича мукаммал тизимни ишга тушириш учун корхонада қуйидаги шарт шароитлар яратилган бўлиши шарт:
- ривожланиш стратегиялари белгиланган бўлиши;
- стратегик ва тактик режалар асосида солиқларни ички назоратини амалга оширишга бошқарувчиларнинг тайёрлиги ҳамда бошқаришнинг аниқ тамойилларининг ишлаб чиқилганлиги;
- маълум мақсадга йўналтирилган тизимнинг мавжуд бўлиши, солиқларни ички назоратини амалга ошириш бўйича жавобгар бўлимнинг ёки шахснинг мавжудлиги;
- солиқларни режалаштириш бўйича схемаларни ишлаб чиқиш, яъни келишув худуди, солиқларни хисоблашнинг ички назорати технологияси кабилар;
- солиқларни режалаштириш ва солиқ полясини реализация қилишга таъсир кўрсатувчи факторлар мониторингини йўлга қўйиш.
Номукаммал ва беқарор солиқ тизими шароитида солиқ ҳисобини юритиш ва ички солиқ назоратини юритиш жуда мураккаб, шу билан бир пайтда корхона манфаати учун жуда муҳимдир. Бундай шароитда солиқ тизимига киритилаётган ўзгаришларни ва улардан корхона фаолиятидан келадиган молиявий натижаларни кузатиш мақсадга мувофиқ бўлади. Кузатишлар шуни кўрсатадики, солиқ хатоларининг юзага келиши кўп холларда кадрларнинг нотўғри фаолияти билан боғлиқ. Кўпгина давлатларда бу кўрсаткич юқори фоизни ташкил этади. Масалан, Россияда 75%, Республикамизда эса бу кўрсаткич пастроқ, бунинг сабаби солиқ хатоликларининг юз бериши корхоналар фаолиятига боғлиқ бўлмаган объектив ва субъектив сабаблар билан изоҳланади.
Бу холатлар ҳар бир корхонада ички солиқ назорати тизимини ўрнатилишини тақозо қилади. Бу тизимнинг вазифаси солиқ мажбуриятларининг бажарилишида солиқ хатоларининг юзага келишининг иложи борича олдини олишга харакат қилади. Бу ишларни амалга ошириш учун корхоналарда солиқ менежер штатини ташкил қилиш лозим.
Шундай қилиб корхонада тўғри ташкил этилган ички солиқ назорати солиқ хатоларини салмоқли даражада камайтиради ва бу билан солиқ органлари томонидан амалга ошириладиган солиқ текширишлари пайтида қўйиладиган молиявий жарималар сонини камайтиради. Бунда моддий манфаатдорликдан ташқари ички солиқ назорати корхона тадбиркорлик фаолияти учун барқарор асос, яхши муҳит яратади, солиққа тортиш сохасидаги қарорларни қабул қилинишига ишонч ва қатъият беради, ундан ташқари солиқ текширувларидан келадиган солиқ муаммоларидан халос қилади. Ҳозирги ўзгарувчан бозор шаротида ишончли ва долзарб ахборотларга эга бўлган ва ўз тадбиркорлик фаолиятини ўзгарувчан солиқ қонунчилиги билан мослашувчан ҳолда олиб борувчи корхоналар молиявий натижаларига эришишда сўзсиз устунликка эгадирлар. Шу жиҳатдан Республикамизда 2004 йили солиқ маслаҳатчилари палатасининг тузилиши корхоналарда солиқ менежментини амалда ташкил этиш заруратидан келиб чиқади. Солиқ маслаҳатчилари корхона менежерлари ва бухгалтерларига қандай қилиб солиқ қонунчилигини бузмаган холда, солиқларни тўғри ва аниқ, қандай миқдорда ва қандай муддатларда тўлаш, солиқ имтиёзларининг, солиққа тортишнинг турли тизимларидан ва бошқа солиқ имкониятлардан тўғри ва самарали фойдаланиш борасида маслаҳатларини берадилар. Солиқ маслаҳатчилари палатасининг тузилиши Республикамизда корхоналар солиқ менежментининг ривожланишининг навбатдаги босқичидир. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг 21.09.2006 йилдаги Н ўрқ-55 сонли Солиқ Маслаҳати Тўғрисида (Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 29 июнда қабул қилинган, Сенат томонидан 2006 йил 25 августда маъқулланган) қонуни ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Корхонада солиқни режалаштириш, аввало солиқ тўловларини оптималлаштиришни англатади. Корхонада солиқни оптималлаштириш бу - солиқ тўлаш харажатларини камайтириш орқали молиявий натижаларга эга бўлиш ёки солиқ тўловларини амалга оширмаган холда кўпроқ тушумга эга бўлишдир. Солиқ тўловчи бюджетга тўловларни қисқартириш, бинобарин, мулкни сақлаб қолиш учун йўл қўйиладиган барча усуллардан, шу жумладан, қонун хужжатлари камчиликлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.
Корхонада солиқларни режалаштиришнинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:
Солиқ тўловларини камайтириш корхонанинг молиявий холатини яхшилаш ва инвестицион қизиқишни кучайтириш эвазига фойда миқдорини кўпайтириш;
Солиқларни камайтириш. Кўп холларда бу молиявий кўрсаткичлар холатини ёмонлашиши эвазига содир бўлади. Шунинг учун солиқларни минималлаштириш усулларини қўллашдан аввал уларни хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаларига таъсирини чуқур тахлил қилиш шарт.
Иккита фаолият тури, хаттоки ишлаш шароитлари бир хил бўлган объектлар учун хам солиқларни оптималлаштиришнинг бир туридан фойдаланишда бир хил натижаларга эришилмаслиги мумкин. Масалан, оёқ кийим ишлаб чиқарувчи 220 ишчи ходимдан ташкил топган корхона фаолиятида оптималлаштиришнинг бир усули ишлаб чиқилди ва амалиётда уни қўллаш эвазига муваффоқиятга эришилди, худди шу оптималлаштиришнинг схемасини иккинчи худди шунга ўхшаш корхона амалиётда қўлламоқчи бўлди, аммо у ҳам худди шундай натижага эришади деб бўлмайди. Шунинг учун аниқ тавсияларга эга бўлиш мақсадида, албатта даромад ҳисоб китобини амалга ошириш зарур.
Корхонада солиқни режалаштиришни самарали амалга ошириш учун қуйидагиларга эътибор бериш зарур:
нафақат жорий йил, балки режалаштирилаётган давр учун ҳам солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар таъсирини ҳисоблаш;
солиқ даври учун аниқ бизнес режанинг мавжудлиги. Иқтисодий кўрсаткичлар аниқ бўлмасдан туриб, солиқни тўғри режалаштириш мумкин эмас. Республикамизда рўйхатдан ўтган ва фаолият юритмаётган корхоналар сони кўп. Шу туфайли, солиқни режалаштиришда фаолият юритишдан келадиган солиқ оқибатларининг тўғри аниқланиши маблағ ва вақтнинг тежалишига ёрдам беради;
солиқни самарали режалаштириш нафақат солиқ қонунчилигини яхши билишни, балки турли соҳага доир иқтисодий билимларни чуқур ўзлаштиришни талаб этади;
солиқ тўловчиларнинг ўз қонуний ҳуқуқларини талаб қила олишлари ҳам корхонада солиқ тўловларини оптималлаштириш учун муҳимдир.
Амалиётда корхонада солиқларни режалаштиришда қуйидаги уч йўлдан бири танланади:
биринчиси, режалаштиришнинг классик тури: унинг моҳияти солиқларни ўз вақтида тўлиқ, тўғри тўлашни билдиради. Бунда бухгалтерия ва бошқа ҳисоботлар аниқ ҳамда тўғри юритилади, қонунчиликка аниқ риоя қилинади;
иккинчиси, оптималлаштирилган вариант: бунда солиқ тўловчи камроқ солиқ тўлаш мақсадида амалдаги қонунчилик имтиёзларидан ва бошқа имкониятларидан фойдаланиб, ўзининг иқтисодий фаолиятини режалаштиради ва ташкил қилади. Бунда солиқ тўловчи амалдаги қонунчиликнинг барча ютуқ ва камчиликларидан, шу жумладан мураккаблик, номукаммаллик, қарама-қаршилик ҳолатларидан фойдаланади;
учинчиси, солиқларни камайтиришнинг ноқонуний йўли. Молиявий вазият ёмонлашган шароитларда тадбиркорлар икки муқобил йўлдан бирини танлайдилар: даромадлари, фаолиятлари, оборотларини яшириш ёки банкротлик эълон қилиш. Кўп ҳолларда биринчи йўл танланади. Бунда таваккалчиликка йўл қўйилади. Корхона кўпроқ фойда кўриб қолиши мумкин, аммо бу солиқ назорати кучли шароитда салбий оқибатларга олиб келади.
Солиқ юки даражаси корхоналар фойда олишини ниҳоятда чегаралайдиган (ёки таъминламайдиган) шароитда корхоналар инқирозга учраши мумкин ёки ноқонуний йўлларга ўтишга мажбур бўлади.
Амалиётда корхоналарда солиқларни режалаштиришнинг қуйидаги уч туридан қайси бири танланишини тўлиқ солиқ ставкасининг даражаси мезон қилиб олиниши кўрсатиб ўтилган. Тўлиқ солиқ ставкаси дейилганда, барча солиқларнинг корхонада яратилган қўшилган қийматдаги улуши сифатидаги солиқ юки тушунилади. Унинг миқдорига қараб, корхонада солиқни режалаштириш турларини танлаш мумкин:
1. Агар 10-15% ни ташкил эца, классик солиқ режалаштирилишини танлаш маъқул;
2. Агар тўлиқ солиқ ставкаси 20-35% ни ташкил эца, солиқларни режалаштиришнинг оптималлаштирилган вариантини қўллаш мумкин. Лекин бунда, махсус расм ва дастурлардан фойдаланилмайди.
3. Агар тўлиқ солиқ ставкаси 40-50% дан ортиқ бўлса, солиқларни режалаштиришнинг оптималлашган вариантларини солиқ экспертизаларидан фойдаланган холда, стратегик солиқни режалаштириш орқали, солиқни режалаштиришнинг махсус бўлинмалари орқали амалга ошириш тавсия этилади.
Биринчи йўлдан асосан, кичик корхоналар фойдаланади, иккинчи ва учинчи йўлдан ўрта ва йирик корхоналар фойдаланадилар».
Солиқларни режалаштириш ҳақида гап кетганда, кўп ҳолларда одамлар кўз олдиларига биринчи ўринда солиқ суммаларини камайтиришни келтирадилар, лекин корхонанинг хом-ашёсини иқтисод қилиш каби факторларни унутмаслик керак, бунда айнан солиқ тўловчиларнинг солиқларни тўлаш ва хисоблаш билан боғлиқ бошқарув ва административ харажатларини камайтириш масаласи кўтарилади.
Республикамизда шаклланган солиқ тизими (солиқ юки) шароитида корхоналар солиқни режалаштиришнинг қайси йўлидан кўпроқ фойдаланадилар ёки қайси йўлдан фойдаланишни тавсия этиш мумкин.
Корхоналарда солиқни режалаштиришнинг асосан оптималлаштирилган вариантларини қўллаш маъқул. Бунда нафақат солиқ имтиёзлари, пасайтирилган ставкалар ва бошқа устуворликлардан, балки солиқ қонунчилигининг камчиликларидан, шу жумладан, мураккаблик, номукаммаллик ва қарама–қаршилик ҳолатларидан кенг фойдаланилади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Президент қарорига кўра, қонунчиликдаги ноаниқликларнинг солиқ тўловчилар фойдасига ҳал қилиниши корхоналарда солиқ тўловларини оптималлаштиришда муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Корхона ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш жараёнида солиқларни режалаштириш масласини ишлаб чиқариш режасининг асосий қисми таркибига киритиши керак.
Солиқларни режалаштириш жараёни таркибига қуйидагилар киради:
1. Солиқ хисобини юритиш. Корхонада солиқ хисобини юритиш жараёнида аввало, шунга алоҳида эътибор бериш керакки солиқ хисоби корхонада мавжуд бухгалтерия хисоби билан узвий боғлиқ шундай экан, уларни ўзаро алоқадорликда юритиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Солиқ қонунчилигида таъкидланишича, солиқ хисобини юритиш тарзи ва солиқ хисоботида аналитик маълумотларни акс эттириш тартиби, бирламчи хисоб ҳужжатларини юритиш тартиби солиқ тўловчилар томонидан мустақил юритилади ва солиққа тортиш мақсадида корхонанинг хисоб-сиёсатида иловалар тарзида акс эттирилади дейилган. Аммо бу солиқ тўловчилар солиқ хисобини юритишни ўзи хохлаганча ҳеч қандай чегараларсиз юритиши мумкин дегани эмас, Солиқ қонунчилигида, солиқ хисобини юритишнинг ва тасдиқлашнинг шартлари мавжуд. Шу шартларга амал қилган холда, солиқ тўловчи шундай солиқ хисобини танласинки, у бир томондан солиқ қонунчилиги меъёрий хужжатларига тўғри келсин иккинчи, томондан бу хисоб сиёсати хамма учун аниқ ва тушунарли содда бўлсин ва албатта уни юритиш учун сарфланадиган харажатлар минимал бўлсин. Ҳозирги кунда солиқ тўловчи бундай натижага эришиши учун солиқ тўловчи бухгалтерия хисобининг қуйидаги турларини юритиши шарт:
Асосий бухгалтерия хисоби;
Корхона таъсисчилари қизиқишини инобатга олган холда корхона хисобини юритиш;
Банк хисобини юритиш;
Солиқ хисобини юритиш.
Бу хисобларни юритиш албатта бухгалтерия ишини юритишга кетадиган харажатларни кўпайишига олиб келади, айниқса кичкина корхоналарда бу яққол намоён бўлади. Шунинг учун корхонада солиқ хисобини юритиш учун қонунчилик доирасидан чиқмаган холда иложи борича иш хажмини қисқатиришга интилиш мақсадга мувофиқ бўлади.
2. Ҳисоб–сиёсатини юритиш. Солиқларни режалаштиришнинг бу босқичини амалга ошириш жараёнида солиқ тўловчилар солиқ хисобини юритиш бўйича юзага келаётган бир қанча муаммоли холатларнинг ечимини топиш учун таклиф қилинаётган бир қанча усуллардан бирини танлашлари мумкин:
- Даромад олишда пул келиб тушган вақтни танлаш (касса усули ёки пул келиб тушгандаги вақт);
- Хом ашё материалларини бахолаш методларини танлаш, яъни: захирадаги материаллар таннархи бўйича бахолаш методи; материалларни ўртача қиймат бўйича бахолаш методи; таннархни бирламчи келиб тушган маҳсулот бўйича бахолаш методи (ФИФО); таннархни охирги келиб тушган махсулот таннархи бўйича бахолаш методи (ЛИФО);
- Амортизация суммасини хисоблаш тартиби ва методи. Тўғри чизиқли усул, камайиб борувчи қолдиқ усули, бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда ҳисоблаб ёзиш усули, кумулятив усулда;
- Шубхали қарзлар бўйича захирани яратиш ёки яратмаслик ҳақида қарорлар қабул қилиш.
Юқорида кўрсатилган таклифлар солиқ даври бошланишидан олдин белгиланиши ва бутун давр мобайнида ўзгармасдан сақланиши лозим. Амалиёт жараёни шуни кўрсатадики, солиқ даври мобайнида биринчи танланган йўналишдан иккинчи йўналишга ўтиш солиққа тортиш базасини қайта хисоблаш заруратини юзага келтиради ва бунда катта қийинчиликлар юзага келади. Шунинг учун у ёки бу йўналишни танлашдан аввал чуқур ўйланиши шарт. Танланган йўналиш идеал тарзга етишиши учун бир неча солиқ даврлари мобайнида сақланмоғи лозим
3. Корхонада харажатлар таркибини қайта анализ қилиш. Корхонада харажатлар таркибини анализ қилишда, корхона хўжалик фаолиятини юритиш жараёнида мавжуд иш, хизматлар хажмини имкон қадар камайтириш эвазига, қўшимча харажатларни камайтиришга интилиш, фаолият давомида иккиламчи заруратга эга бўлган харажатлар таркибини қайта кўриб чиқиш ва камайтириш каби ишларни амалга ошириш зарурияти юзага келади. Бунга асосий сабаб айрим холларда солиқ базаси базага қайта қўшиладиган харажатлар эвазига катталашмоқда ва бу албатта солиқлар сўммасини ўз - ўзидан ошишига олиб келади. Шундай экан солиқ тўловчи корхона солиқ қонунчилигини чуқур ўрганган холда ёки солиқ маслахатчисини ёллаш ёрдамида қарорлар қабул қилиши лозим. Бундан ташқари, қонуний харажатларни кўпайиши, яъни солиқлар базасидан чегириладиган харажатларнинг кўпайиши масалан, фойда солиғи бўйича солиқ сўммасини камайишига олиб келиши мумкин. Аммо бунга эҳтиёткорлик билан ёндошиш керак, чунки харажатларнинг кўпайиши бюджетга кетадиган солиқ тўловлар хажмини камайтирибгина қолмасдан балки, корхонада қоладиган фойда хажмини ҳам камайтиради. Бундай холатларни чуқур ўрганган холда қарорлар қабул қилиш керак.
4. Солиқ имтиёзларидан фойдаланиш имкониятларини анализ қилиш. Солиқ имтиёзларидан ўз вақтида қонун доирасида фойдалана олиш ўз -ўзидан солиқ тўловларининг сезиларли тарзда қисқаришига олиб келиши мумкин. Бу имкониятдан фойдаланиш учун эса аваломбор, корхона фаолият юритишини шундай ташкил этиши керакки, солиқ қонунчилигининг имтиёзни олиши учун зарур бўлган барча талабларини бажарсин.
5. Солиққа тортиш тизимини оптималлаштиришнинг танланган схемаси ҳар томонлама барча солиқлар ва солиқ тўловчилар томонидан ўрганилган бўлиши шарт. Юқорида таъкидланганидек бир солиқ турини камайтириш эвазига икинчи солиқ турининг хажми сезиларли даражада кўтарилишига сабаб бўлиши мумкин ва натижада бюджетга тўланадиган солиқлар хажми оптималлаштиришдан олдинги солиқлар хажмига нисбатан камайиш ўрнига аксинча кўпайиб кетиши мумкин, масалан корхона фойда солиғи бўйича имтиёзга эга бўлди ва солиқ тўламади, натижада инфраструктура солиғи суммаси кўпаяди (сабаб инфраструктура солиғи базасидан фойда солиғи суммаси чегирилиб ташланар эди).
6. Солиқларни режалаштириш жараёнида Давлат Солиқ инспекцияси билан муносабатларни шундай йўлга қўйиш керакки, пеня ва санкциялар ва солиқ қонунчилигини бузилишига кетадиган харажатлар минимум бўлсин. Бунинг учун аввало солиқ тўловчи қонун хужжатларни тўлиқ ўрганган бўлиши, ва қонунбузарликлар, санкциялар таркибини ҳар доим ёдда сақлаши лозим, шундагина солиқ жавобгарлигига тортиладиган қонунбузарликларни олдини олиши мумкин.
7. Корхонада солиқ тўловлари бўйича солиқ календарини юритиш. Бу календар солиқ қонунчилиги асосида шундай тузилган бўлиши керакки, ҳар бир солиқ тўлови бўйича муддат яқинлашганда корхонада шунга етарли маблағ мавжуд бўлсин. Бунинг учун корхона солиқ календарини ўзининг умумий тўлов календари таркибига киритган булиши шарт ва шундагина у солиқларни ўз вақтида муддатидан кечиктирмасдан тўлаш имкониятига эга бўлади.
Корхонада юқорида кўрсатилган солиқларни режалаштириш босқичлар босиб ўтилганидан сўнг, қабул қилинган қарорларни бахолаш имконияти мавжуд бўлади, бунда аввало солиқларни режалаштириш учун кетадиган вақтнинг етарли бўлганлигини (яъни бир йилдан кам бўлмаган муддатда) хисобга олиш лозим. Бахолаш жараёнида нафақат солиқларга кетадиган маблағлар бўйича молиявий натижаларгагина эътибор қаратмасдан, балки солиқларни минималлаштириш бўйича солиқларни режалаштириш жараёнини қўллашга корхона томонидан қилинган қўшимча харажатлар, пеня, штрафлар суммаларини ҳам хисобга олиш лозим.
Ҳозирги кунда корхона олдида янги имкониятлар пайдо бўлмоқда, яъни замонавий солиқ тўлаш жараёнини ташкил этишнинг усулларидан бири кредит олиб солиқ тўлаш, масалан корхона хисобида солиқ тўлаши учун маблағ етарли эмас бунда унинг олдида иккита йўл бор, бири кредит олиб солиқ тўлаш ёки солиқларни кечиктириб тўлаш, буларнинг иккисидан бирини танлашида корхона асосий эътиборни солиқларни кечиктириб тўлаганлиги учун пенянинг суммаси билан банкдан олиши мумкин бўлган солиқ кредитининг ставкаси ўртасидаги фарққа қаратади албатта. Бу ҳам солиқларни режалаштириш таркибига киради.
Корхонада қабул қилинган солиқларни режалаштириш стратегияси бутун режалаштириш даври мобайнида актив ишлаши устидан назорат олиб борилиши шарт.
Солиқларни режалаштириш жараёни қуйидагиларни талаб қилади:
Корхонада ахборот тизими асосий кўрсаткичларни прогноз қилишда, хисоб китоб амалларини бажаришда асосий ёрдам кўрсатади;
Солиқларни режалаштириш кўпгина иқтисодий категориялар ва ҳуқуқий вазиятларни анализ қилиш билан боғлиқ;
Солиқларни режалаштириш даврида бюджетга тўланадиган солиқ суммаларини аниқлаштириш солиқ тўловчининг бизнес режасини тузишдаги энг сўнгги этаплардан бири ҳисобланади. Ҳар қандай солиқ тўловининг хажми солиқ тўловчидаги мавжуд солиққа тортиш объектига, солиқ базасининг хажмига, солиқ даврига, солиқларни тўлаш тартибига ва вақтларига боғлиқ.
Солиқларни режалаштиришнинг биринчи босқичида, солиқ тўловчининг бизнес режасида мавжуд қуйидаги маълумотларни, яъни солиққа тортиш объектларини, ундан солиқ базасини хисоблашни, солиқ имтиёзини олиш ҳуқуқига эгами, йўқми каби маълумотларни анализ қилиши асосида солиқларни режалаштириш даврида тўланадиган тўловлар ва тўлов графиклари бўйича солиқ суммаларини аниқлаштириш имкониятини беради.
Солиқларни режалаштиришнинг иккинчи босқичида, солиқ тўловларини қонуний қисқартириш мақсадида, корхона фаолияти анализ қилинади. Бунда асосий эътибор солиқлар бўйича имтиёзлардан фойдалана олиш имкониятларига қаратилади.



Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish