"Молиявий менежмент" фанининг предмети, объекти


Корхоналарда солиқ муносабатларини бошқариш



Download 1,62 Mb.
bet109/130
Sana28.04.2022
Hajmi1,62 Mb.
#586211
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   130
Bog'liq
ММ маъруза

12.2. Корхоналарда солиқ муносабатларини бошқариш
Режа:

  1. Солиқ хатоларининг асосий турлари. Ички солиқ назорати ва унда эътибор қаратиладиган жиҳатлар.

  2. Солиқларни оптималлаштириш ва минималлаштириш орқали фойдани максималлаштириш йўллари.

  3. Корхоналарда солиқ юкини аниқлаш ва унинг молиявий ҳолатга таъсирини камайтириш масалалари.



1-савол баёни. Ўзбекистон ҳукумати иқтисодиётга нисбатан солиқ юкини босқичма-босқич камайтириш, миллий солиқ тизимини халқаро меъёрлар ва стандартларга мувофиқлаштириш бўйича изчил сиёсат юритмоқда. Солиқ хатолари ва унга оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни либераллаштириш ушбу соҳани такомиллаштиришнинг энг муҳим йўналиши ҳисобланади.
Солиқли ва солиқсиз тўловларни тўлашда солиқ тўловчилар томонидан юз берадиган солиқ хатолари кўп холларда кўзатилади. Солиқ хатолари қуйидаги сунъий, табиий ҳамда атайин кўринишида бўлиши мумкин.
Амалиётда солиқ хаторларига оид ҳуқуқбузарликларининг қуйидаги характерли турлари мавжуд:
- мансабдор шахслар томонидан йўл қўйилган ҳуқуқбузарликлар;
- солиқ тўловчининг хўжалик фаолиятида қонунга хилоф равишда тўсқинлик қилиш, яъни солиқ органига ҳисобга қўйишдан, рухсатнома ёки банк ёхуд бошқа кредит муассасасида ҳисоб рақами очиш учун зарур бошқа ҳужжатни беришдаи солиқ органи мансабдор шахсининг ноқонуний бош тортиши;
- солиқ тўловчининг банклар ёки бошқа кредит муассаларидаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларини ноқонуний тўхтатиб қўйиш ёки солиқ тўловчининг мол-мулкини ноқонуний равишда хатлаш;
- солиқ органи мансабдор шахси томонидан солиқ тўловчининг оддий амалий хўжалик операцияларини амалга оширишни жиддий равишда мушкуллаштирадиган усуллар ва йўллар билан назорат ҳаракатларининг қонунга хилоф равишда амалга ошилиши;
- ҳисоб ҳаракатлари ва ҳисобот ҳужжатларининг турлари ва ҳажмларини қонунга хилоф равишда кенгайтириш талаби;
- маслаҳатлар беришдан бош тортиш ёки маслаҳатларни тақдим этмаслик, яъни солиқ органи мансабдор шахсининг солиқ тўловчи ёки солиқ муносабатларининг бошқа иштирокчисига солиқ солиш тартиби ва шартлари, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида бепул ёзма ахборот беришдан бош тортиш ёки бундай ахборотни белгиланган муддатда тақдим этилмаслик;
- солиқ сирини ошкор этиш, яъни қонунчиликка мувофиқ солиқ сирини ташкил этадиган, ўзаро муносабатлар натижасида солиқ органининг мансабдор шахсига маълум бўлган маълумотлардан ғайриқонуний фойдаланиш ёки уларни бошқа шахсга бериш.
Солиқ тўловчилар йўл қўядиган энг характерли ҳуқуқбузилишлари қуйидагилар ҳисобланади:
- солиқ органида ўз вақтида рўйхатдан ўтмаслик, яъни солиқ
тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиш учун солиқ органига мурожаат қилиш учун белгиланган муддатни ўтказиб юбориш;
- солиқ органида рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаш, яъни атайлаб, солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиш учун солиқ органига мурожаат қилиш мажбуриятини узоқ вақт бажармаслик;
- бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш тартибини бузиш, яъни бухгалтерия ҳисоби ҳисобваракларида солиқ тўловчи томонидан амалга оширилаётган хўжалик операцияларини бухгалтерия ҳисобининг умумий қабул қилинган услубий қоидаларига мувофиқ акс эттириш тизимининг йўқлиги;
- бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибининг бузилиши, яъни хўжалик операцияларини бухгалтерия ҳисобининг умум қабул қилинган услубий қоидаларига мувофиқ акс эттириш тизимининг йўқлиги;
- солиқ тўламаслик ёки ўз вақтида тўламаслик, яъни солиқ
тўловчининг солиқни қонун томонидан белгиланган муддатда тўламаслиги ёки белгиланган муддатдан кейин тўлаши;
- ғайриқонуний нақд ҳисоб-китоблар, яъни қонун ҳужжатлари томонидан белгиланган чеклашларни бузган ҳолда ҳисоб-китобларни нақд пул маблағлари билан амалга ошириш;
- касса интизомини бузиш, яъни нақд пул маблағларини кирим қилиш, сақлаш ва ишлатишнинг қонун томонидан белгиланган тартибини бузиш;
- корхонанинг молия-хўжалик фаолияти натижаларини бухгалтерия ҳисобварақларида тўлиқ ёки қисман акс эттирмаслик. Масалан, битимларни расмийлаштирмасдан амалга ошириш, товар-моддий бойликларни кирим қилмаслик;
- солиқ органи мансабдор шахсининг қонуний талаби, фармойишига итоат этмаслик, яъни солиқ органи мансабдор шахсининг солиқ қонунчилиги бузилишларини бартараф этиш ёки уларни олдини олиш тўғрисидаги қонуний талаби ёки фармойишини узоқ вақт бажармаслик ёки тегишлича бажармаслик ва х.к.
Солиқ тўлашдан бўйин товлаш – солиқ соҳасидаги ҳуқуқ- бузилишларининг энг кўп учрайдиган ва энг хавфли гуруҳи. Бундай ҳуқуқ бузилишларининг моҳиятини солиқ тўловчининг бюджет олдидаги мажбуриятларини бажармаслиги ёки тегишлича бажармаслиги ташкил этади. Солиқ тўлашдан бўйин товлаш, одатда, корхона томонидан солиқ имтиёзларидан ноқонуний фойдаланиши, соликларни ўз вақтида тўланмаслик даромадларини яшириш, солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш учун зарур ҳужжатларни тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик кўринишида амалга оширилади. Солиқ тўлашдан бўйин товлаш бозорнинг рақобат асосларини бузади, боқимандачиликни ҳалол солиқ тўловчи билан таққосланганда, эътиборлироқ мавқега чиқариб қўяди.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 106-моддасига асосан «Солиқ тўловчининг ушбу Кодексда жавобгарлик белгиланган ғайриқонуний айбли қилмиши (ҳаракати ёки ҳаракацизлиги) солиққа оид ҳуқуқбузарлик деб эътироф этилади».
Иқтисодиётнинг эркинлашуви, бозор механизмини реал ҳолатда ҳаракатланиши кўп жиҳатдан шу давлатда солиқ ва солиққа тортиш масалалари қай даража эканлигига боғлиқ. Бу эса ўз навбатида солиқ механизмини такомиллаштиришга қаратилган давлат сиёсатини долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. Давлат солиқ сиёсатининг асосий белгиси бўлиб солиқ юкининг истеъмолчилар билан ишлаб чиқарувчилар ўртасида оптимал нисбатини белгилашдир.



Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish