3-савол баёни. Бозор иқтисодиёти шароитида корхонада харажатларни режалашггириш харажатлар таркибини аниқлашдан ва маҳсулот (иш ва хизмат)ларнинг режа таннархини дастлабки баҳолашдан бошланади.
Харажатларни режалашгириш ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинадиган товар-моддий заҳираларининг қиймати ва кутилаёттан фойда ҳажмини аниқлашда юқори самара беради.
Харажатларни дастлабки баҳолаш ва уларни маҳсулотнинг бозор баҳоси билан таққослаш корхонани бозоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариш сари йўналтириш имконини беради. У қуйидагилар асосида амалга оширилади:
материаллар ва чет корхоналар хизматларининг қулайлигини баҳолаш.
Ишлаб чиқариш харажатлари бюджетини ишлаб чиқиш жараёнида асосан смета ва норматив усулдан фойдаланилади.
Смета усулида корхонанинг барча бўлинмалари режалари асосида корхона миқёсида харажатларнинг йиғма режаси тузилади.
ўзбекистонда смета усули анча кенг тарқалган усулдир. Унинг қўлланиши корхонада режалаштириш жараёнини ягона комплекс тизимга келтиришни таъминлайди.
Норматив усул асосида ишлаб чиқариш харажатлари йиллик бюджети тузиб олинади. Йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини инобатга олиб, алоҳида маҳсулотлар бўйича харажатларнинг иқтисодий элементлар ва калкуляция моддалари бўйича шахматли жадваллари ишлаб чиқилади.
Харажатларни шахматли жадвали тузилгандан сўнг, корхонанинг фаолият даври учун режалаштириладиган харажатларнинг йиғма бюджетини ишлаб чиқиш мумкин бўлади.
Халқаро амалиётда маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланадиган харажатларни режалаштиришда норматив усулдан кенг фойдаланади.
Норматив харажатлар қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Nx = Nmx+ Nms+ Nux бу ерда:
Nx - маҳсулот бирлигини ишлаб эҳиқаришнинг норматив харажатлари;
Nmx - норматив моддий харажатлар;
Nms - норматив меҳнат харажатлари;
Nux - норматив устама харажатлар.
Норматив устама харажатлар норматив бевосита меҳнат харажатларига нисбатан фоизларда ифодаланади. Норматив меҳнат харажатларидан ишчи кучи харажатларини режалашгириш мақсадида фойдаланилади. Уларнинг ҳажми қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Ikx = Nmm*Ss бу ерда:
Ikx - ишчи кучининг режалаштириладиган харажатлари;
Nmm - нормалаштирилган маҳсулот миқдори;
Ss - меҳнатга ҳақ тўлаш соатбай ставкалари (мукофотларсиз).
Режа ижро этилиши жараёнида норматив харажатлардан четланишни баҳолаш ва унинг келиб чиқишидаги қуйидаги сабабларни аниқлаш зарур:
нормалар ва нормативларнинг ўзгаришлари натижасида;
ишлаб чиқариладиган маҳсулот миқдори, талаб, баҳо таъсири ёки бошқа омиллар натижасида.
Харажатларни олдиндан баҳолаш ва таҳлил қилиш таннархи баланд бўлиши кутилаётган ва етарли фойда келтирмайдиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан аввал бошданоқ воз кечиш имконини беради.
Харажатларни олдиндан баҳолашга таяниб режалаштириш жараёнида стандарт маҳсулот тайёрлаш учун барча зарур харажатларни етарли даражада тўлиқ ҳисобга олинади ва бу янги маҳсулот ишлаб чиқаришга жалб этиладиган моддий. Меҳнат ва бошқа ресурслардан самарали фойдаланишга замин яратади.
Маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланадиган тахминий моддий харажатлар режалаштирилаётган маҳсулот ҳажми ва номоддий ресурслар сарфлари нормативларидан ва бозор баҳоларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:
Мtx = Тmbb *Мxs бу ерда:
Мtx - тахминий моддий харажатлар;
Тmbb - товар-моддий заҳираларнинг бозор баҳоси;
Мxs - моддий харажатларнинг бир бирлигининг нормативи.
Маҳсулот ишлаб чиқаришда сарфланадиган меҳнат харажатлари ҳақида тўла тасаввурга эга бўлиш учун ходимларнинг асосий меҳнат ҳақига кетадиган тахминий харажатлардан ташқари умумишлаб чиқариш, маъмурий-бошқариш, сотиш жараёнларидаги меҳнат сарфларини ҳам эътиборга олиш лозим. Бунинг асосида маҳсулотнинг тўла таннархини аниқлаш мумкин бўлади.
Агар маҳсулотнинг тахминий тўла таннархи унинг кутилаётган бозор баҳосидан ортиқ бўлса, бу ҳолат маҳсулотнинг иқтисодий жиҳатдан рақобатбардош эмаслигини англатади ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг кескин чоралари кўрилишини талаб қилади.
Маҳсулотнинг алоҳида турлари таннархини режалаштиришдан мақсадлардан бири хомашё ва материаллар, технологик эҳтиёжлар учун фойдаланиладиган ёнилги ва энергия, меҳнат ҳақи харажатлари нормативларига риоя этилиши устидан таъсирчан назорат олиб боришдир. Шунингдек, материал ва меҳнат сарфларини нормалаштириш ва режалаштириш умумишлаб чиқариш, маъмурий харажатлар ва сотиш харажатлари устидан назорат олиб боришига ҳам ижобий таъсир этади.