"Молиявий менежмент" фанининг предмети, объекти


-жадвал Бозор талаби ва таклифи таъсирида мувозанатли



Download 1,62 Mb.
bet114/130
Sana28.04.2022
Hajmi1,62 Mb.
#586211
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   130
Bog'liq
ММ маъруза

14.1-жадвал
Бозор талаби ва таклифи таъсирида мувозанатли
нархнинг хосил бўлиши

Битта корхона таклифи
миқдори

1000 корхона таклифининг умумий ҳажми

Товарбаҳоси, сўм

Талабнинг умумий ҳажми

1

2

3

4

10

10000

1510

4000

9

9000

1310

6000

8

8000

1110

8000

7

7000

910

9000

6

6000

810

11000

0

0

710

13000

0

0

610

16000


Соф рақобат шароитида ишлаб чиқариш омилларига нархлар ҳам талаб ва таклифнинг нисбати билан аниқланиади. Аммо ресурсларга талаб ва шунга мос равишда баҳо нархига тасир кўрсатувчи иккита муҳим ҳолатни таъкидлаш зарур. Биринчидан, иқтисодий ресурсларга талаб хосила талаб ҳисобланади, чунки меҳнат, капитал, ер охирги оқибатда кишиларга керакли истеъмолчилик буюмлари ишлаб чиқариш учун зарур.
Иккинчидан, ишлаб чиқаришнинг барча омиллари иқтисодий ва техно-логик жиҳатдан ўзаро боғлиқ, товар ишлаб чиқариш учун барча учта омил ва улар ўртасидаги маълум нисбат зарур. Ҳар бир омилга тиалаб ҳажми, нафақат мазкур омил нархи даражасига, балки бошқа ресурслар нархи даражасига ҳам боғлиқ: масалан, меҳнатга бўлган талаб нафақат иш ҳақи ставкасига, балки машина, хом ашёлар қанча миқдорда сотиб олиниши ва уларнинг нархи қандай даражалигига ҳам боғлиқ.
Рақобат кураши жараёнида талаб ва таклифнинг тебраниши, товарларга нархларнинг ўзгариши оқибатида даромадларнинг ишлаб чиқариш омиллари эгалари ўртасида тақсимланиши руй беради. Масалан, донга талабнинг ўсиши натижасида, уни ишлаб чиқаришни кўпайтиришга эҳтиёж ўсади. Дон етиштириш учун ярокли бўлган ерларга талаб кенгаяди, ернинг баҳоси, рента ўсади. Бу ишлаб чиқариш мазкур омили эгасининг даромад ўсишини билдиради.
Соф монополия. Бундай шароитда нархнинг шакилланиши ўзига хос хусусиятларига эга бўлиб, бу хусусият қуйидаги ҳолатлар орқали яққол намоён бўлади.
Биринчидан, соф монополия шароитида нарх қўшимча ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотишдан олинадиган пул даромаддан ортиқ бўлади. Бу шуни билдирадики, соф монополист ўз маҳсулотини сотиш ҳажмини фақат ҳар бир кейинги маҳсулот бирлигига анча паст нархлар белгилаш орқали кўпайтириши мумкин. Нархнинг пасайиши фақатгина қўшимча сотилган маҳсулотга, эмас балки маҳсулотнинг барча бошқа бирлиги нархларига ҳам таъсир қилади. Чунки ҳар бир қўшимча сотилган маҳсулот бирлиги ялпи пул даромадга ўзининг камроқ нархи билан қўшилиб боради. Фараз қилайлик, монополист 4 бирлик маҳсулотни 140 сўмдан сотган. У нархни 140 сўмдан 130 сўмга тушириб яна битта маҳсулот бирлигини сотиши мумкин ва шу орқали бешинчи маҳсулотдан 130 сўм нархда пул даромад олади. Бу қўшимча сотилган бешинчи маҳсулотдан олинган фойдадан 10 сўм йўқотишини билдиради.
Қўшимча маҳсулот бирлигини сотиш давомий равишда нархни 10 сўмга пасайтириш орқали борса маҳсулотнинг 11 бирлиги 80; 12 бирлиги эса 70 сўмдан сотилиши мумкин.
Иккинчидан, монополист нарх белгилашда ҳукмронлик қилади. Бунинг маъноси шуки, монополист маҳсулотнинг ягона ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади, шу сабабли нарх белгилашда нисбий мустақилликга эга. У бир вақтда ишлаб чиқариш ҳажми ва нархни танлайди. Бу монополист маҳсулотига нархни белгилашда бозор кучларидан озод эканлигини ёки ҳаридор тўлиқ монополист хукумронлиги остида бўлишини билдирмайди. Буни юқоридаги таҳлил ҳам тасдиқлайди: юқори нархлар маҳсулот сотишнинг ҳам ҳажми билан, паст нархлар кўп ҳажми билан боғлиқ. Монополист сотиш ҳажмига зарар етказмасдан нархни ошира олмайди ёки анча паст нархлар белгиламасдан сотиш ҳажмини кўпайтира олмайди.
Учинчидан, монополист хеч қачон ялпи пул даромадни камайтирадиган нарх маҳсулот миқдори уйғунлашувини танламайди. Чунки анча паст нархлар ишлаб чиқаришнинг катта ҳажми ва кўпайиб борувчи ялпи ҳаражатлар билан боғлиқ. Анча паст пул даромад ва анча юқори ҳаражатлар фойданинг камайишини билдиради. Шундай экан, монополист ишлаб чиқариш ҳажмини маҳсулотни сотишдан олинадиган пул даромад, унга қилинадиган ҳаражатга тенг келадиган миқдоргача ўстириб боради. Маҳсулотига нархни ҳам шу даражада ўрнатади.
Монополистик рақобатли бозор шароитида бир-бирининг ўрнини босувчи товарлар ишлаб чиқарувчи нисбатдан кўп сонли рақобатчилар мавжуд бўлади. Шу сабабли нархнинг ташкил топиши соф рақобат шароитидагидан анча фарк қилади. Биринчидан, монополистик рақобат шароитида корхона камроқ рақобатчиларга қарши туради ва иккинчидан, бу рақобатчиларнинг маҳсулоти бир-бирига якин, лекин бир-бирининг ўрнини бутунлай босмайди.
Умуман айтганда, монополистик рақобат шароитида корхоналар маҳсулотларига нарх даражаси рақобатчилар сони ва маҳсулотнинг табақалашиш даражасига боғлиқ бўлади. Рақобатлашувчилар сони қанчалик кўп ва маҳсулотнинг табақаланиши қанчалик кучсиз бўлса, вазият соф рақобатга шунчалик кўпроқ якинлашади.
Учинчидан, монполистик рақобатли бозорда ресурслардан самарали фойдаланишга ҳам, ишлаб чиқариш самарадорлигига ҳам эришиб бўлмайди. Чунки монополистик хукмронлик товарлар ишлаб чиқариш учун ресурслардан тўлиқ фойдаланмасликни келтириб чиқаради.
Натижада корхоналар, маҳсулотнинг анча самарали ҳажмига караганда бирмунча камроқ маҳсулот ишлаб чиқаради. Бу ўз навбатида, нархларни соф рақобат шароитидагига караганда бир мунча юқори ўрнатишни билдиради.
Тўртинчидан, монополистик рақобатга асосланган кўпчилик тармоқларда нарх ва унинг шаклланиши соф рақобат шароитидагидан унчалик кўп фарк килмайди. Бундан ташқари монополистик рақобат учун ҳарактерли бўлган маҳсулотнинг табақаланиши, ҳаридор билан турдаги қатор маҳсулотларда керагини танлай олишини билдиради.
Олигополиситик бозор шароитида бир ёки бир нечта ишлаб чиқарувчи бозорнинг сезиларли ҳиссасини назорат қилади. Олигополиситик фирмалар сони одатда кўп бўлмаслиги сабабли улардан ҳар бирининг ҳаракати бозордаги бошқа фирмаларнинг ахволига сезиларли таъсир кўрсатади. Натижада ҳар бир олигополистик фирма ўзининг бошқаларга боғлиқлигини аниқ сезади.
Маҳсулот тури бўйича одатда соф олигополия ва табақалашган олигополия ўзаро фаркланади. Бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи олигополия соф олигополия дейилади.
Бундай ҳолда бозорда товар нархлари бир хил бўлади. Олигополиянинг бундай турига химия саноати маҳсулотлари бозори мисол була олади. Бир хил функционал мақсаддаги хилма хил маҳсулот ишлаб чиқарувчилар олигополия табақалашган олигополия дейилади. Бундай олигополияга автомобил бозори мисол бўлади. Бундай бозордаги бир хил бўлмаган товарлар гуруҳига нархлар ҳар хил ўрнатилади.
Буйруқбозликка асосланган иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтаётган барча мамлакатларда давлатнинг нарх соҳасидаги сиёсати кўп жиҳатдан нархларни эркинлаштириш, миллий бозор нархларини жахон бозори нархларига якинлаштиришга қаратилади.
Эркин нархлар - бу талаб ва таклиф асосида вужудга келадиган бозор нархларидир. Маданийлашган бозор шароитларини вужудга келтиришда эркин нархлар жамият ва бозор муносабатлари барча субъектлари манфаатларини энг макул тарзда уйғунлаштиришга имкон беради.
Нархларини эркинлаштириш – иқтисодий ислохатларининг энг асосий йўналишларидан бири бўлиб, ислохатларининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари кўп жиҳатдан шу муаммонинг ҳал этилишига боғлиқ бўлади. Нархларни эркинлаштириш хом ашё билан маҳсулот айрим турларининг нархлари, нарх билан аҳоли ва корхоналар даромадлари ўртасида мутаносибликка эришишга қандай ёндашилиши билан фаркланади. Шу ёндашувларга асосланиб, нархлар қуйидаги йуллар билан эркинлаштирилади:
а) нархларни бирданига ёки «эсанкиратадиган» тарзда қўйиб юбориш;
б) нархларни сунъий равишда тўхтатиб қўйиш;
в) нархни давлат тоионидан бошқариш ва назорат таҳлилни маълум даражада сақлаб колиш.

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish