Н= Т+Д+С
Бунда Т- маҳсулот таннархи (ишлаб чиқариш чиқимлари), Д- ишлаб чиқарувчининг (корхонанинг) даромади, С- солиқлар, йиғимлар, тўловлар, ажратмалар.
Бозор шароитида, нархга, қийматдан ташқари, юқорида таъкидланганидек, талаб ва таклиф нисбати ҳам таъсир қиладики, бунинг натижасида товар қиймати нархда исталган томонга оғиши мумкин. Агар талаб таклифдан анча ортиқ бўлса, унда нарх қийматдан анча ортиқ бўлади, агарки таклиф талабдан бирмунча ортиқ бўлса, у ҳолда нарх қийматдан пастроқ ҳам бўлиши мумкин. Шу тариқа, бозор иқтисодиётининг иккита қонуни қиймат ҳамда талаб ва таклиф қонунинг таъсири ўртасида ўзаро боғлиқлик намоён бўлади.
Талаб кўламига бир қатор омиллар таъсир этсада, биринчи навбатда уни муайян товарнинг нархлари белгилайди. Агар товар арзонлашса, истеъмолчилар уни кўпроқ сотиб оладилар. Бундай боғлиқликни график тарзда товар нархини кўрсатувчи ва талаб кўламини акс эттирувчи эгри чизиқ кўринишида тасвирлаш мумкин. Агар эгри чизиқ пастга йўналган бўлса, унда бу ҳол истеъмолчиларнинг мазкур товарга талаби ортаётганини, нарх эса пасаяётганини билдиради.
Худди шундай тарзда бозорда таклиф қай аҳволда бўлишини ҳам таҳлил қилиш мумкин. Ишлаб чиқарувчи, муайян товарнинг нархи ошадиган бўлсагина, уни кўпроқ ишлаб чиқара бошлаши мумкин. Таклифни акс эттирувчи эгри чизиқни ҳам худди юқоридагидек чизиб кўрсатиш мумкин. Ундаги ҳар бир нуқта ишлаб чиқарувчилар тегишли нарх учун тайёрлашга рози бўлган товарнинг миқдорини кўрсатади. Агар таклиф эгри чизиғи тепага йўналган бўлса, бу ишлаб чиқарувчилар таклифи ортаётганини, нарх эса ошаётганини билдиради. Демак, баландроқ нарх ишлаб чиқарувчиларни кўпроқ товар тайёрлашга ундайди.
Шу тариқа, нарх бозор муносабатларида марказий ўрин эгаллаб, ишлаб чиқарувчи (сотувчи) ва истеъмолчининг (харидорнинг) турли иқтисодий манфаатларини уйғунликка келтиради ҳамда талаб ва таклифни мувозанатга келтирувчи куч бўлиб хизмат қилади.
Соф рақобатли шароитида ҳар хил бўлган нархлардан қайси бири ҳақиқий мувозанатли нарх була олади? Бундай нарх таклифининг умумий ёки бозор ҳажми ва талабнинг умумий ҳажми билан белгиланади. Айтилганларни мисол орқали тушунтирамиз. Аввало таклифнинг умумий ҳажмини аниқлаймиз. Қулай бўлиши учун, тармоқда ҳаммаси бўлиб 1000 та рақобатлашувчи корхона бўлиб, улардан ҳар бири бозорга бир хил миқдорда маҳсулот таклиф қилади деб фараз қиламиз. Бу бизга битта корхона таклиф қилган маҳсулот миқдори 1000га кўпайтириб, таклиф умумий ёки бозор ҳажмини ҳисоблаб чиқиш имконини беради. Энди мувозанатли нарх аниқлаш учун таклифнинг умумий ҳажмини ҳарактерловчи маълумотларини талабнинг умумий ҳажмини ҳарактерловчи маълумотларни талабнинг умумий ҳажми тўғрисидаги маълумотлар билан таккослаш зарур (14.1-жадвал). Маҳсулот умумий таклифини мумкин бўлган нархдаги умумий талаб миқдори билан таккослаб, мувозанатли нарх тармоқ учун 1110 сўмни (мувозанатли маҳсулот миқдори 8000 бирликни) ташкил таҳлилини аниқлаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |