Молиявий ҳисоб


-сон БҲМСга мувофиқ аъзолик бадалларининг ишлатилишини



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

21-сон БҲМСга мувофиқ аъзолик бадалларининг ишлатилишини 
счётларда акс эттириш тартиби 
№ 
Операциянинг 
мазмуни 
Сумма Дебет 
счет 
Креди
т счет 
Асос 
бўлувчи 
ҳужжат 

Аъзолик бадаллари 
ҳисобидан иш ҳақи 
ҳисобланганда 
50000 
8830 
6710 
Ҳисоб-
тўлов 
қайдномас
и 

Аъзолик бадаллари 
ҳисобидан ижтимоий 
суғуртага ажратма 
қилинганда 
12000 
8830 
6520 
Ҳисоб-
китоб 

Аъзолик бадаллари
ҳисобидан материаллар 
ҳисобдан чиқарилганда 
10000 
8830 
1000 
Далолатно
ма 

Аъзолик бадаллари 
ҳисобидан сафар 
харажатлари 
ҳисобланганда 
16000 
8830 
6970 
Бўнак 
ҳисоботи 

Аъзолик бадаллари 
ҳисобидан турли 
хизматлар учун 
ҳисобланганда 
20000 
8830 
6010, 
6990 
Шартно-
малар, 
счёт-
фактурала
р

Аъзолик бадаллари 
эвазига қопланмаган 
зарарларнинг 
қопланишига
650000 
8830 
8710 
Қарор, 
буйруқ 

Аъзолик бадаллари 
устав капиталига 
ўтказилганда 
500000 
8830 
8330 
Қарор, 
шартнома 

Аъзолик бадаллари 
резерв капиталига 
ўтказилганда 
500000 
8830 
8520 
Қарор, 
шартнома 


Ўзини – ўзи текшириш учун саволлар
 
1. Мақсадли тушумларнинг ҳисоб объекти сифатидаги моҳиятини 
тушунтириб беринг.
2. Мақсадли тушумлар нима ?
3. Грантларга тариф беринг ?
4. Мақсадли фойдаланиш учун солиқ имтиёзларига нималар киради ?
5. Мақсадли тушумлар ҳисобининг вазифалари ва тамойилларини айтинг. 
 
6. Аъзолик бадалларининг ҳисоби қандай юритилади ? 
 
 
12-мавзу: АСОСИЙ ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИДАН ОЛИНГАН 
ДАРОМАДЛАР ҲИСОБИ 
 
Таянч сўз ва иборалар: даромад, фойда, тушум, зарарлар, соф 
тушум, таннарх, даромадни ўлчаш, жорий нархлардаги қиймат, 
консигнант, консигнатор, фоизлар, роялти, дивидендлар.  
 
12.1. Амал қилиш соҳаси ва тушунчалар 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 20 
августда 41-сон билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия 
вазирлиги томонидан 1998 йил 26 августда 483-сон билан рўйхатга 
олинган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий 
стандарти (БҲМС № 2) «Асосий хўжалик фаолиятидан олинган 
даромадлар» (кейинги ўринларда-БҲМС №2 деб аталади) даромадлар 
моҳиятини тушунтириш, даромадлар таркибини аниқлаш, даромадларни 
тан олиш пайти ва уларни ўлчашни белгилаб бериш мақсадида ишлаб 
чиқилган. Даромадларни умумлаштирилган ҳолатда хўжалик юритувчи 
субъектлар фаолиятининг маҳсули сифатида аниқлаштириш мумкин. 
Даромадлар ўз навбатида хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолият 
кўрсатиш манбаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Даромадларсиз ҳеч 
қандай фойда мавжуд эмас, ўз навбатида фойдасиз хўжалик юритувчи 
субъектнинг ўзи мавжуд эмасдир. 
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти (IAS) 18 «Тушум» 
даромад тушунчасини қуйидагича тавсифлаб беради: тушум (даромад)-
компаниянинг одатдаги фаолияти давомида пайдо бўладиган давр 
мобайнидаги иқтисодий нафларнинг ялпи келиб тушиш оқими бўлиб, 
бундай оқим акционер (мулкдор)ларнинг кириш бадалларини ҳисобга 
олмаган ҳолда компаниянинг капиталини оширишга олиб келади. 


Бошқача қилиб айтганда, даромадни хўжалик юритувчи субъект 
активларининг оқими ёки унинг товарларни етказиб бериш ёхуд 
товарларни ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш ёхуд унинг асосий 
фаолиятини ташкил этадиган бошқа операциялар натижасида кредиторлик 
қарзларининг қопланиши сифатида ҳам белгилаш мумкин. 
Баъзан эса даромад тушунчаси унинг хусусий капиталга нисбатан 
таъсиридан келиб чиқиб аниқланади ва у ҳисобот даври давомида 
активларнинг кўпайиши ёки мажбуриятларнинг қисқариши кўринишида 
хусусий капиталнинг ошишига олиб келадиган иқтисодий нафларнинг 
кўпайиши сифатида ҳам аниқланади. Бунда хусусий капиталнинг эгалари 
томонидан киритилган қўйилмалар натижасида хусусий капиталнинг 
ошиши ҳисобга олинмайди. 
Даромад ва зарарлар ҳисоботи маълум бир ҳисобот даври 
мобайнида компаниянинг молиявий кўрсаткичларини анқлашга хизмат 
қилади.
60
Асосий хўжалик фаолиятидан олинадиган даромад асосий, 
операцион (асосий фаолият билан бевосита боғлиқ бўлмаган бошқа 
даромадлар) ва молиявий фаолиятдан олинадиган даромадлардан иборат 
бўлади ва қуйидагича таърифланади: «хўжалик юритувчи субъектнинг 
одатдаги фаолияти давомида вужудга келадиган давр ичида мулк 
эгаларининг ўз сармояларига бадали билан боғлиқ бўлган кўпайишларни 
истисно этганда, хусусий капитали кўпайишига олиб келадиган 
тушумлар». 
Операцион фаолиятдан олинган даромадлар ишлаб чиқариш биоан 
боғлиқ харажатлар ва харажатларни камайтирадиган даромадлар 
имтиёзлар ва чегирмалар ҳисоюидан олинадиган барча даромадлар.
61
 
Компания фаолиятига қиқлинган барча харажатлари маҳсулот 
таннархиша киритиладиган ва киритилмайдиган харажатларга бўлиниши 
лозим.
62
 
Хўжалик юритиш амалиётига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан 
тасдиқланган Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш 
харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш 
тартиби тўғрисидаги низомга асосан, хўжалик юритувчи субъектлар 
томонидан уларнинг хўжалик фаолиятини юритиш натижасида оладиган 
даромадлари қуйидаги асосий бўлимлар бўйича ҳисоботга киритилади: 
- реализациядан олинган соф тушум; 
- асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар (операцион даро-
мадлар); 
- молиявий фаолиятдан олинган даромадлар; 
- фавқулодда даромадлар. 
60
Financialandmanageriaccounting, 12 e, CarlS.Warren, JamesM.Reeve, Janathan 1105 page 
61
Financial and manageri accounting, 12 e, Carl S.Warren, James M.Reeve, Janathan 1105 page 
62
Financial and manageri accounting, 12 e, Carl S.Warren, James M.Reeve, Janathan 1105 page 


Мазкур стандартга асосан хўжалик юритувчи субъект томонидан 
асосий фаолиятдан ва асосий бўлмаган фаолиятдан олинган даромадлар 
унинг ялпи даромадини ташкил этади. 
Бунда БҲМС №2 га мувофиқ, даромадлар дейилганда хўжалик юри-
тувчи субъектнинг одатдаги фаолияти давомида олинган даромадлар 
тушунилади, жумладан қуйидагилар ҳам: 
- товар-моддий заҳираларни сотишдан, хизматлар кўрсатилишидан 
олинадиган, маҳсулотни реализация қилишдан келиб тушган ёки келиб 
тушиши лозим бўлган тушум кўринишидаги даромад; 
- фоизлар, 
дивидендлар, 
роялти 
ва 
бошқа 
кўринишдаги 
даромадларни олиш имконини берадиган активларни бошқа хўжалик 
юритувчи субъектга фойдаланиш учун ўтказиб бериш. 
Товарлар сирасига хўжалик юритувчи субъектлар томонидан реа-
лизация қилиш мақсадида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва қайта сотиш 
учун мўлжалланган товарлар ёки кейинчалик қайта сотиш мақсадида 
сақланаётган бошқа активлар киради. 
Хизмат кўрсатиш одатда хўжалик юритувчи субъектнинг 
шартномада белгилаб қўйилган шартларни келишилган давр давомида 
бажаришни ўз ичига олади. Хизматлар бир ёки бир неча даврлар давомида 
бажарилиши мумкин. Хизмат кўрсатишга доир айрим битимлар пудрат 
усулида амалга ошириладиган қурилиш билан бевосита боғлиқ бўлади, 
масалан, архитекторлар ва қурилиш ишлари лойиҳаси бошқарувчилари 
хизматига доир битимлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 
томонидан 1998 йил 2 ноябрда 58-сон билан тасдиқланган ва Ўзбекистон 
Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 23 декабрда 579-сон 
билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикасининг Бухгалтерия 
ҳисоби миллий стандарти (БҲМС №17) «Капитал қурилиш бўйича пудрат 
шартномалари»да батафсил қараб чиқилади. 
Хўжалик юритувчи субъектнинг активларидан бошқа хўжалик 
юритувчи субъектлар томонидан фойдаланилиши қуйидаги кўринишдаги 
даромадларга олиб келади: 
- хўжалик юритувчи субъектга қарашли бўлган ва маълум миқдорда 
ҳақ тўлаш шарти билан фойдаланиш учун берилган пул маблағлари ёки 
пул ўрнини боса оладиган активлар (пул эквивалентлари) ёхуд сўмларни 
акс эттирувчи фоизлар; 
- хўжалик юритувчи субъектнинг узоқ муддатли активларидан, ма-
салан, патентлар, савдо маркалари, муаллифлик ҳуқуқлари ва компьютер 
дастурларидан пул тўлаш шарти билан фойдаланиш учун берилган, 
фойдаланганлик учун тўланадиган роялтилар; 
- иштирокчилар 
(муассислар) 
ўртасида 
уларнинг 
хусусий 
сармоядаги улушига мутаносиб равишда фойдани тақсимлашдан 
олинадиган бошқа даромадлари. 
Таъкидлаб ўтиш жоизки, БҲМС №2 нинг таъсир этиш доираси 
қуйидагилар натижасида пайдо бўладиган даромадларга нисбатан 
қўлланилмайди: 


- лизинг 
битимларидан 
олинадиган 
даромадлар 
(мазкур 
битимлардан олинадиган даромадлар Ўзбекистон Республикаси Молия 
вазирлигининг 2009 йил 6 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган 
ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 24 
апрелда 1946-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Бух-
галтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС №6) «Ижара ҳисоби»да 
батафсил равишда кўриб чиқилади); 
- ҳисобланган дивидендлар ва инвестициялардан олинадиган бошқа 
даромадлар (молиявий инвестициялардан олинадиган даромадлар ҳамда 
шуъба хўжалик жамиятларига киритилган инвестициялардан олинадиган 
даромадлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 
йил 23 декабрда 65-сон билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси 
Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 16 январда 596-сон билан рўйхатга 
олинган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий 
стандарти (БҲМС №12) «Молиявий инвестициялар ҳисоби»да ҳамда 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 14 
октябрда 50-сон билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия 
вазирлиги томонидан 1998 йил 28 декабрда 580-сон билан рўйхатга 
олинган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий 
стандарти (БҲМС №8) «Консолидациялашган молиявий ҳисоботлар ва 
шуъба хўжалик жамиятларига киритилган инвестициялар ҳисоби»да 
батафсил равишда кўриб ўтилади); 
- суғурта 
компанияси 
билан 
амалга 
оширилган 
суғурта 
шартномалари; 
- молиявий 
активлар 
ва 
молиявий 
мажбуриятлар 
жорий 
қийматидаги ёки уларни реализация қилиш ҳоллардаги ўзгаришлар; 
- бошқа айланма маблағлар қийматидаги ўзгаришлар; 
- чорва ҳайвонлар ва қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалиги 
маҳсулотининг табиий ўсиши; 
- минерал маъданларни қазиб олиш. 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish