Молиявий ҳисоб



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

6-мисолФараз қилайлик, «Тошэкспериментал-ускуна» ёпиқ турдаги 
акционерлик жамияти «Сарвари-Олам гилами» масъулияти чекланган 
жамиятига экспериментал дастгоҳни сотди, ушбу дастгоҳнинг самарали ва 
унумдор ишлашига ишончи йўқ. Акционерлик жамияти шартномада 
дастгоҳ сифатли ишламаган тақдирда харидор амалга оширилган харидни 
қайтариб бериш ҳуқуқига эгалиги тўғрисидаги шартни назарда тутган. 
Шундай қилиб, дастгоҳ бўйича мулкчилик ҳуқуқи юклаб жўнатиш пайтида 
харидорга ўтказилмаган ва битим реализация бўлиб ҳисобланмайди ҳамда 
тегишли равишда даромад ҳам тан олинмайди. Ушбу ҳолатда даромадни 
қайтариш эҳтимоли мавжуд бўлган муддат тўла ўтиб бўлгандан сўнг тан 
олиш лозим. 
3. Хўжалик юритувчи субъект одатда мулкка эгалик қилиш билан 
боғлиқ бўлган даражада бошқаришнинг тегишлилигини ҳам, сотилган 
товарлар устидан назорат қилиш самарадорлигини ҳам ўзида сақлаб 
қолмаган. 
4. Даромад суммаси юқори даражадаги ишончлилик билан 
баҳоланиши мумкин. Бунинг маъноси шундан иборатки, битимда иштирок 


этаётган ҳар иккала томон, харидор қандай суммани тўлаши лозимлигини, 
яъни сотиладиган ва харид қилинадиган маҳсулотнинг қийматини, 
профессионал хизматлар учун соатбай тўловни ва бошқаларни назарда 
тутадиган шартноманинг мавжудлиги тўғрисида муайян даражада 
билишади. 
7-мисол. Тошкент шаҳридаги трактор заводи Андижон шаҳрида 
жойлашган «Пахтакор» акционерлик жамиятига шартномага мувофиқ 
тракторлар етказиб беришни амалга оширади. Тракторнинг сотиш нархи 
шартнома бўйича 9 500 000 сўм қилиб белгиланган. Темир йўл ташкилоти 
тракторларни ташиб бериш бўйича хизматлар ҳақини тўлаш учун счёт 
тақдим этиши сабабли, трактор заводи ушбу ташиш хизматларининг 
қийматини тақрибан 400 000 сўм миқдорда баҳолади ва «Пахтакор» 
акционерлик жамиятига 9 900 000 сўмлик счёт (тўлов ҳужжати)ни тақдим 
этди. Реализация қилинган тракторларнинг таннархи 6 500 000 сўмга тенг. 
Ушбу ҳолатда трактор заводи фақатгина 9 500 000 сўмга тенг бўлган 
суммани даромад сифатида тан олиши лозим, қолган 400 000 сўмни эса у 
мажбурият сифатида акс эттириши керак. 
Трактор заводининг бухгалтерия ҳисобида юқорида қайд этиб 
ўтилган хўжалик операциялари қуйидагича акс эттирилади: 
- тайёр маҳсулот (трактор)ни сотишдан олинган тушумнинг 
аксэттирилиши: 
дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачиларданолинадиган счётлар» 
счёти 
9 500 000 сўм; 
кредит 9010 «Тайёр маҳсулотни сотишдандаромадлар» счёти 7 
916 667 сўм; 
кредит 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз»счёти 
1 583 333 
сўм; 
- «ҚҚС бўйича қарздорлик» счётини алоҳида ажратган ҳолда; 7 916 
667 сўм = 9 500 000 сўм - 1 583 333 сўм; 1 583 333 сўм = 9 500 000 сўм х 20 
% / 120; 
- сотилган тайёр маҳсулот (трактор)нинг таннархини акс эттириш: 
дебет 9110 «Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи» счёти 

500 000 сўм; 
кредит 2810 «Омбордаги тайёр маҳсулот»счёти 
6 500 000 сўм; 
- темир 
йўл компанияси томонидан тайёр маҳсулотларни 
етказиббериш бўйича хизматлар ҳақини тўлашга тақдим этилган счёти 
(тўловҳужжати)ни акс эттириш: 
дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» 
счёти 
400 000 сўм; 
кредит 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счёти 400 000 сўм; 
сотилган 
трактор 
учун 
харидордан пул маблағларининг 
келибтушиши: 
дебет 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» счёти 9 900 000 сўм; 
кредит 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган 
счётлар» счёти 9 900 000 сўм; 


харидорга сотилган тракторни ташиб бериш учун темир йўл 
компаниясининг счёти (тўлов ҳужжати)ни тўлаб бериш: 
дебет 6990 «Бошқа мажбуриятлар» счёти 
400 000 сўм; 
кредит 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» счёти 
400 000 сўм. 
5. Битим билан боғлиқ бўлган иқтисодий нафларнинг хўжалик 
юритувчи субъект томонидан олиниши эҳтимоли мавжуд. 
Бунинг мазмуни шундан иборатки, хизмат кўрсатувчи хўжалик 
юритувчи субъект реализация қилган товарлари ва кўрсатилган 
хизматлари учун мижоз албатта шартномада ўзаро келишилган суммани 
тўлаб беришига ишончи комил. 
6. Битимни бажариш билан боғлиқ бўлган қабўл қилинган ёки 
кутилаётган харажатларни юқори даражадаги ишончлилик билан 
аниқўлчаш имкониятига эга бўлади. 
Қуйида товарларни реализация қилиш билан боғлиқ бўлган 
шартномаларнинг турли кўринишлари ва шартлари, шу муносабат билан 
даромаднинг ҳосил бўлиши пайтининг аниқланиши келтириб ўтилади: 
1. Товарни етказиб бериш муддати харидорнинг мурожаати бўйича 
узайтирилган ҳолларда у етказиб берилишининг муддати кечиктирилган 
битимда харидор мулкчилик ҳуқуқига эга бўлади ва ўзига счёт (тўлов 
талаби ҳужжати)ни тўлаб бериш бўйича мажбуриятни қабўл қилади. 
Бунинг маъноси шундан иборатки, харидор юклаб жўнатишга тайёр 
қилиб қўйилган маҳсулотни қабул қилиб олади ва уни мол етказиб 
берувчида қабўл қилиш-топшириш далолатномаси ва масъул сақлашга 
бериш тўғрисидаги далолатнома бўйича масъул сақлашга қолдиради. 
Масъул сақлашга бериш тўғрисидаги далолатномани имзолаш санаси 
даромадни акс эттириш пайтини белгилаб беради. Товарларни ўз вақтида 
етказиб бериш учун сотиб олиш ёки ишлаб чиқариш бўйича фақат хоҳиш-
истакнинг мавжуд бўлиши даромадни таш олишга асос бўла олмайди. 
2. Товарлар қуйидаги шартларда юклаб жўнатилган: 
а) ўрнатиш ва техник назорат. 
Бундай ҳолатда даромад товар қабўл қилиб олинишига қараб, 
шунингдек бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатнома имзоланганда 
ўрнатиш ва техник назоратнинг тугатилишига қараб тан олинади. Бироқ, 
агар товарнинг ўрнатилиши монтажни талаб қилмайдиган бўлса, даромад 
товарнинг олиниши бўйича дарҳол тан олиниши мумкин; 
б) товарни етказиб беришда тўлаш шарти билан сотиш (кўрсатилган 
қийматини тўлаб олиш шарти билан мол (юк) жўнатмоқ). 
Даромад товарнинг етказиб берилиши амалга оширилганда ёки 
сотувчи ёхуд унинг вақили томонидан пул маблағлари келиб тушганда тан 
олинади. 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish