- маҳсулотни реализация қилиш (сотиш)дан
олинган тушум
суммасига:
дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
счёти
5 000 000 сўм;
кредит 9010 «Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар» счёти
5 000 000 сўм.
Агар харидор тўлов учун тақдим этилган счётни олиш санасидан
бошлаб 10 кун ичида ўз қарзини тўлаб берса, 100 000 сўмлик
чегирма
ҳисобга олинади ва у зарар сифатида акс эттирилади;
- харидордан, тақдим этилган пул чегирмаси олиб ташланган ҳолда,
пул маблағларининг келиб тушиши:
дебет 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» счёти 4 900 000 сўм;
дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счёти 100 000 сўм;
кредит 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган
счётлар» счёти 5 000 000 сўм.
Иккинчи ҳолатда:
- маҳсулотни реализация қилишдан олинган тушум суммасига:
дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» счёти
5 000 000 сўм;
кредит 9010 «Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар» счёти
5 000 000 сўм;
- харидордан тўлов муддати ўтиб кетганлигини ҳисобга олган ҳолда
фоизли устама қўшилган пул маблағларининг келиб тушиши:
дебет 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» счёти 5 100 000 сўм;
кредит 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган
счётлар» счёти 5 000 000 сўм;
кредит 9430 «Бошқа операцион даромадлар» счёти 100 000 сўм.
Агар қонунчиликда белгиланган тартибга мувофиқ, тенг аҳамиятли
ёки айнан ўхшаш бўлган товар билан товар айирбош қилинса
(алмаштирилганда), бундай айирбошлаш даромад
келтирмайдиган битим
сифатида эътироф этилади.
2-мисол. «Авто-Омега» масъулияти чекланган жамияти 5 дона
«Люкс» классига эга бўлган «Nexia-Сhevrolet» русумдаги оқ рангли енгил
автомобилни автомобиль савдоси билан шуғулланувчи «Бета-автосавдо»
хусусий корхонаси билан худди шу классдаги ва худди шу русумдаги
қизил рангли енгил автомобиль билан айирбошламоқда (алмаштирмоқда).
Бундай ҳолатда «Авто-Омега» масъулияти чекланган жамияти ҳам,
«Бета-автосавдо»
хусусий
корхонаси
ҳам
автомобиллар
билан
ўзароайирбошлаш операциясидан
даромадни тан олишмайди, чунки
мазкур битим даромад келтирмайдиган битим ҳисобланади.
Иккала
хўжалик юритувчи субъект ҳам ўз навбатида бухгалтерия ҳисобида
фақатгина товарларни ҳисобга олувчи аналитик счётларда ўзгаришларни
акс эттирадилар.
Бошқа товарлар ёки хизматларга алмаштириш (айирбошлаш) эвазига
товарларнинг сотилиши ёки хизматларнинг кўрсатилиши, яъни бошқача
қилиб айтганда мавоза (бартер) операциялари даромад келтирадиган
битимлар сифатида эътироф этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: