Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма



Download 2,89 Mb.
bet92/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

Ҳаққоний қиймат хабардор бўлган ва битимга тайёр бир-бирига мустақил бўлган томонлар ўртасида активни сотиб олиш ёки мажбуриятни бажариш учун етарли бўлган пул маблағларининг суммасидир.
Бозор қиймати – фаол олди-сотди бозорида молиявий воситани сотилишида олиниши мумкин бўлган ёки сотиб олинишида тўланиши керак бўлган пул маблағларининг суммасидир.
Молиявий воситалар дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ва улушга оид қимматли қоғозлар каби дастлабки воситаларни ҳамда молиявий опцион, фьючерс ва форвард битимларни, фоизли ва валюта свопларига ўхшаш ҳосила воситаларни ўз ичига киритади. Балансда тан олинган ва тан олинмаган ҳосила молиявий воситалар молиявий восита таърифига жавоб беради, ва, шунинг учун, 32-сонли БҲХС томонидан кўриб чиқиладиган объект бўлиб ҳисобланади.
Заҳиралар, асосий воситалар, шунингдек патентлар ва савдо русумлари каби номоддий активлар жисмоний активлар молиявий активлар деб ҳисобланмайди. Бундай жисмоний ва номоддий активлар олиб бориладиган назорат пул маблағлари ва бошқа активларни тушумини таъминлаш имкониятини яратади, бироқ пул маблағлари ва бошқа молиявий активларни олиш учун ҳақиқий ҳуқуқни пайдо бўлишига олиб келмайди.
Келгуси иқтисодий наф олиш товарлар ва хизматларни олишдан иборат бўлган келгуси давр харажатлари каби активлар, пул маблағлари ва бошқа молиявий активларни олиш учун ҳуқуқидан фарқли равишда молиявий активлар деб ҳисобланмайди. Худди шунга ўхшаш келгуси давр даромадлари ва аксарият кафолатланган мажбуриятлар молиявий мажбуриятлар ҳисобланмайди, чунки улар билан боғлиқ иқтисодий нафларни камайиш эҳтимоли пул маблағлари ёки бошқа молиявий активларни эмас, балки товарлар ва хизматларни бажаришда ифодаланади.
2. Инвестицияларнинг таърифи
Баъзида йил мобайнида компания жорий мажбуриятларни тўлаш учун зарур бўлгандан кўпроқ пул маблағларига эга бўлиши мумкин. Пул маблағларини айлантиришга йўналтириш, айниқса юқори фоиз ставкалари қўлланилиши даврида, фойда келтиришини ҳисобга олиб, компания ортиқча пулларни муддатли депозитларга, депозит сертификатларига, давлатнинг ва бошқаларнинг қимматли қоғозларига қўйиши мумкин. Бундай омонатлар қисқа муддатли инвестициялар (shortterm investments), ёки бозорда айланадиган қимматли қоғозлар (marketable securities), деб аталади, уларни айланма маблағлар сифатида жорий мажбуриятларни тўлаш мақсадида ишлатиш мумкин.
Инвестициялар иқтисодий манфаат олиш мақсадида маълум давр мобайнида капитални қўйиш ҳисобланади.
Корхоналар инвестицияларни турли сабаблар билан амалга оширади. Айрим корхоналар учун инвестициявий фаолият уларнинг фаолиятини муҳим таркибий қисми ва корхона фаолияти натижаларини боҳолаш юқори даражада ёки умуман инвестициявий фаолият натижаларига боғлиқ бўлиши мумкин. Баъзи корхоналар меъёрдан ортиқ маблағлар заҳиралари сифатида сақлаш учун қимматли қоғозларга эга бўлиши мумкин, бошқалари эса – савдо инвестицияларни ўзаро тижорат муносабатларини мустаҳкамлаш ёки тижорат устунлигига эга бўлиш учун сақлайди.
Корхона ихтиёрида бўлган барча қимматли қоғозларни мажмуи инвестициявий портфел дейилади.

Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish