Молиявий мажбурият – бу қуйидагиларни кўзда тутган шартнома бўйича ҳар қандай мажбурият:
(а) бошқа корхонага пул маблағлари ёки бошқа турдаги молиявий активни ўтказиш; ёки
(б) молиявий воситани бошқа корхона билан келажакда наф келтирмайдиган шартлари билан алмаштириш.
Корхона молиявий активлар билан қоплаш имконияти бўлган, ёки хусусий улушли қимматли қоғозлар шаклидаги шартнома мажбуриятига эга бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда, агар мажбуриятни қоплаш учун етарли бўлган улушга оид қимматли қоғозлар миқдори уларнинг ҳаққоний қийматининг ўзгаришига мувофиқ, мажбуриятни қоплаш учун фойдаланилган улушга оид қимматли қоғозларни умумий ҳаққоний қиймати доимо шартнома мажбуриятига тенг равишда ўзгарса, мажбуриятнинг эгаси улушга оид қимматли қоғозлар нархини ўзгаришидан олинадиган даромад ёки зарар кўриш таваккалчилигига дучор келмайди. Бундай мажбурият корхонанинг молиявий мажбурияти сифатида ҳисобга олиниши керак.
Улушга оид восита – бу, барча мажбуриятлар чегирилгандан кейин, корхона активларининг улушига эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳар қандай шартнома.
Улушга оид воситаларга мисоллар бўлиб оддий акциялар, имтиёзли акцияларни маълум турлари, шунингдек эмитент-корхонанинг оддий акцияларига ёзилиш ёки уларни сотиб олишга оид опционлар ёки варрантлар. Бошқа томоннинг молиявий активларига алмаштириш эвазига хусусий улушга оид воситаларни чиқариш бўйича корхонанинг мажбурияти бўлғусида нафсиз бўлмайди, чунки у хусусий капитални оширишга олиб келади ва корхонани зарарга олиб келиши мумкин эмас. Корхонада хусусий капитал бўйича ҳиссалари мавжуд бўлган эгалари бу мажбурият натижасида ўз ҳиссаларининг ҳаққоний қийматини камайганлигини аниқлаш эҳтимоли бор, корхона уларни манфаатсиз қолдирмайди.
Ўз хусусий улушига оид воситаларни қайтариб сотиб олиш ҳуқуқини берадиган, корхона томонидан олинган опцион ёки шунга ўхшаш воситалар ушбу корхона учун молиявий актив бўлмайди. Мазкур опционни бажариш ёрдамида корхона пул ёки бошқа молиявий активни олмайди. Опционни бажариш корхона учун наф олиб келиш имкониятига эга эмас, чунки у хусусий капитални камайишига ва активларнинг чиқиб кетишига олиб келади. Ўз хусусий улушига оид воситаларни сотиб олиш ёки бекор қилиш натижасида корхона ҳисобида акс эттирилган хусусий капиталдаги ҳар қандай ўзгариши, корхона ўзи учун фойда ёки зарарни эмас, корхона хусусий капиталида ўз улушидан воз кечадиган ва ўз улушларини сақлаб қоладиган улушга оид воситалар эгалари орасида хусусий капитални силжишини ифодалайди.
Пулга оид молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар (шунингдек пуллик молиявий воситалар деб аталадиган) – бу белгиланган ёки аниқланадиган пул суммаларини олиш ёки тўлашни кўзда тутган молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |