3. БҲХСга мувофиқ инвестицияларни туркумланиши
Хўжалик юритувчи субъектлар ўз балансларида инвестицияларни жорий ва узоқ муддатлига туркумлашади.
Жорий инвестицияларни амалга ошириш зарурияти уч сабаб мавжудлигида пайдо бўлиши мумкин:
1. Мавсумий ва цикллар бўйича ишлар. Мавсумий ишларда банд бўлган фирмалар йилнинг маълум қисми мобайнида ортиқча пул маблағларига эга бўлиб бошқа ойлар мобайнида улар етишмаслиги мумкин. Бундай фирмалар пул маблағлари кўп бўлганда биржада айланадиган қимматли қоғозларни сотиб олиши, кейинчалик эса пул маблағлари етишмаганда уларни сотиб юбориши мумкин. Талабни ўзгариши кучли бўлган ишлаб чиқариш воситаларни ишлаб чиқарувчи бошқа фирмалар, айниқса саноатда, пул маблағларини ёки ликвидлик қимматли қоғозларни ускуналарга талаб пасайганда тўплашга, кейинчалик талаб пасайиши тўхтаганда ишлаб чиқаришни кенгайтиришни молиялаштириш учун тайёр бўлишга ҳаракат қилишади.
2. Молиявий талабларни қондириш. Агар корхона қурилишининг Бош дастури яқин келажакка режалаштирилган бўлса ёки чиқарилган облигациялар тўланиш муддатига яқин қолса, фирма талаб этиладиган маблағларни таъминлаш учун, ўз қимматли қоғозлар портфелини ташкил этиши мумкин. Унинг устига, қимматли қоғозлар портфеллари, айниқса бевосита корпоратив солиқ тўлашдан олдин катта бўлади.
3. Узоқ муддатли қимматли қоғозларни сотиш. Кенгаядиган фирма мунтазам равишда узоқ муддатли қимматли қоғозларни (акция ёки облигациялар)ни сотишга мажбур. Бундай сотишлардан олинган маблағлар бозор қисқа муддатли қимматли қоғозларга қўйилиши мумкин, ўз навбатида уларни зарурият пайдо бўлганда ишловчи капиталга доимий инвестицияларни таъминлаш учун сотиши мумкин.
Дастлаб жорий инвестициялар ҳисобда сотиб олиш қиймати бўйича акс эттирилиб, у сотиб олиш харажатлари, жумладан брокерлик мукофотлари, божлар ва банк хизматлари учун мукофотлардан иборат.
Кейинчалик жорий инвестициялар:
ҳақиқий (бозор) қиймати; ёки
сотиб олиш ва ҳақиқий (бозор) қийматларидан энг кичиги бўйича ҳисобга олиниши мумкин.
Жорий қиймат - хабардор бўлган ва битимга тайёр томонларнинг ўртасида актив айирбошланаётган суммадир. Бозор қиймати - бу қимматли қоғозлар бозорида акциялар олди - сотди қилинадиган қийматдир.
Агар корхона инвестицияларни ҳаққоний (бозор) қиймати бўйича ҳисобга олса, унинг ўзгаришларини даврий равишда ҳисобга олиши лозим, бунда ҳисоб сиёсатида инвестицияларни ҳисобга олиш усули ҳамда қайта баҳолашни даврийлигини аниқлайди.
Молиявий инвестициялар харид ёки бозор қийматидан энг кам бўлган баҳоси бўйича ҳисобга олинган тақдирда, инвестицияларнинг бозор қиймати жами умумий портфел қиймати асосида, ёки инвестицияларнинг гуруҳлари бўйича, алоҳида ҳар бир инвестиция асосида белгиланиши мумкин.
Қийматнинг ошиши қайта баҳолашдан олинган даромад тариқасида хусусий капитал таркибига ўтказилади, камайиши эса – молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда харажат сифатида тан олинади.
Масалан, 1 апрелда корхона 50,000 ш.б. қимматли қоғозни сотиб олди, бунда брокерга 2,000 тўланди.
1 апрел
Do'stlaringiz bilan baham: |