ҲИСОБ ЦИКЛИ. ТРАНСФОРМАЦИЯ ЖАДВАЛИ
|
27
|
5.
|
ЖОРИЙ АКТИВЛАР: ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЭКВИВАЛЕНТЛАРИ
|
35
|
6.
|
ЖОРИЙ АКТИВЛАР: ОЛИНАДИГАН ҲИСОБВАРАҚЛАР
|
39
|
7.
|
ЖОРИЙ АКТИВЛАР: ТОВАР-МОДДИЙ ЗАҲИРАЛАР
|
48
|
8.
|
АСОСИЙ ВОСИТАЛАР
|
59
|
9.
|
НОМОДДИЙ АКТИВЛАР
|
85
|
10.
|
ДИСКОНТЛАНГАН ПУЛ ОҚИМЛАРИ
БЎЛҒУСИ ВА ЖОРИЙ ҚИЙМАТ
|
90
|
11.
|
ИЖАРА ҲИСОБИ
|
94
|
12.
|
МОЛИЯВИЙ ВОСИТАЛАР
|
103
|
13.
|
МАЖБУРИЯТЛАР
|
111
|
14.
|
ҚАРЗЛАР БЎЙИЧА ХАРАЖАТЛАР ҲИСОБИ
|
123
|
15.
|
ХУСУСИЙ КАПИТАЛ
|
127
|
16.
|
ДАРОМАДЛАР ВА ХАРАЖАТЛАРНИ ТАН ОЛИШ
|
138
|
17.
|
ФОЙДА СОЛИҒИНИНГ ҲИСОБИ
|
149
|
18.
|
КЕЙИН ЮЗ БЕРАДИГАН ҲОДИСАЛАР. ШАРТЛИ ВОҚЕАЛАР.
|
148
|
19.
|
ХАТОЛАРНИ ТУЗАТИШ
|
164
|
20.
|
ПУЛ ҲАРАКАТИ ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ
|
169
|
21.
|
ВАЛЮТА АЛМАШТИРИШ КУРСИ ЎЗГАРИШИ НАТИЖАЛАРИНИНГ ҲИСОБИ
|
167
|
22.
|
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИ ЁРИТИШ. ҲИСОБ СИЁСАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
|
186
|
23.
|
ИШЧИ ЖАДВАЛЛАР
|
196
|
|
|
|
Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар Миллий
Ассоциациясининг Нашриёт – маълумот Маркази
Таржимон: и.ф.н., доцент Ғуломова Ф.Г.
Масъул муҳаррир: и.ф.н., доцент Ғуломова Ф.Г.
Асл нусха-макет: Игнатова Г.Н.
Кўпайтириш: Ибрагимова Е.П.
«Молиявий ҳисоб – 1» бўйича ўқув қўлланма Ўзбекистон бухгалтерлари ва аудиторлари Миллий Ассоциациясининг Нашриёт – маълумот Маркизи босмахонасида босилган
2007 йил 02 апрелда 10-1497-сонли рухсатнома берилган, Тошкент шаҳри
Бизга қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишингиз мумкин:
100084, Тошкент шаҳри, Бодомзор йўли кўчаси, 1 А уй
Телефонлар:
234-19-01
234-18-90
тел/факс: 234-01-87
e-mail: naba@naaa.uz
www.naaa.uz
I МАВЗУ. МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ТУЗИШ АСОСЛАРИ
1. Бухгалтерия ҳисобининг таърифи
2. Фойдаланувчилар ва уларнинг ахборотга оид талаблари
3. Молиявий ҳисоботни тузиш мақсадлари
4. Молиявий аҳвол. Фаолият натижалари ва молиявий аҳволдаги ўзгаришлар
5. Иловалар ва қўшимча материаллар
6. Асос бўладиган фаразлар
7. Молиявий ҳисоботнинг сифат тавсифлари
8. Молиявий ҳисобот элементлари
9. Молиявий ҳисобот элементларини тан олиш
10. Молиявий ҳисобот элементларини баҳолаш
Бухгалтерия ҳисобининг таърифи
Бухгалтерия ҳисоби маълум бир хўжалик юритувчи субъект тўғрисида молиявий маълумотларни аниқлаш, қайта ишлаш ва молиявий ҳисобот шаклида фаолият юритувчи субъектнинг молиявий ҳолатига қизиқувчи фойдаланувчиларга маълумотни етказиб беришни амалга оширадиган ахборот тизимидир. Бухгалтериянинг мақсади – турли фойдаланувчиларни маълумотга бўлган эҳтиёжини, ушбу маълумотни олиш учун энг кам сарф-харажатлар билан қондиришдир. Ўз-ўзидан маълумки қарорларни қабул қилиш учун ахборот тизимдан фойдаланиш натижасида олиниши мумкин бўлган иқтисодий нафлар ушбу тизимга кетган харажатлардан устун бўлиши лозим.
Замонавий бухгалтер, қарорларни қабул қилиш учун ҳисоб маълумотларидан фойдаланувчиларни эҳтиёжларига, ушбу фойдаланувчилар бизнес ичида ёки унинг чегарасидан ташқарида фаолият қўрсатганидан қатъи назар, ўз эътиборини қаратади.
85та давлатнинг миллий касбий бухгалтерия ташкилотларини бирлаштирган бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари бўйича Қўмитаси (БҲХСҚ) маълумотларига кўра, бухгалтерия ҳисоби “иқтисодий қарорларни қабул қилишда энг кенг доирадаги фойдаланувчиларга фойдали бўлган” корхона ҳақида молиявий маълумот билан таъминлаш каби хаётий муҳим вазифани бажаради.
Бухгалтерия ҳисоби хўжалик фаолият ва қарорларни қабул қилувчи шахслар орасида боғловчи бўғин бўлиб ҳисобланади. Биринчидан, бухгалтерия ҳисоби хўжалик фаолиятни кейинчалик фойдаланиш мақсадида у тўғрисида маълумотларни рўйхатга олиш йўли билан ўлчайди. Иккинчидан, маълумотлар улар керак бўлган вақт ичидагина сақланади, сўнг фойдали маълумотга айлантириш учун унга қайта ишлов берилади. Хўжалик фаолияти ҳақидаги маълумотлар бухгалтерия ҳисоб тизими учун дастлабки маълумот бўлиб ҳисобланади, қарорларни қабул қилувчи шахслар учун фойдали маълумотлар эса унинг якуний маълумоти бўлиб ҳисобланади деб таъкидлаш мумкин.
Таниқли файласуф Оскар Шпенглер (1880-1936) замонавий тараққиёт уч буюк инсон – Христофор Колумб (1451-1506), Николай Коперник (1451-1506) ва Лука Паччоли (1445-1517) шарофати билан пайдо бўлган деб ҳисоблаган. Тақдир тақозоси билан ҳамма Колумб ва Коперникни билади, аммо жуда кам одам буюк математик ва XIII-XV асрларда бозор иқтисодиёти шаклланаётган шимолий Италия шаҳарларида вужудга келган замонавий ҳисоб асосчиси Паччоли тўғрисида эшитган. Ҳозир энди равшанки, кўп мамлакатлар хўжалиги ҳисобсиз ривожлана олмасди, чунки ҳозирги пайтда, ҳамма эътироф қилгандай, ҳисоб – бу хўжалик фаолиятнинг тили, яъни бизнес тилидир. Ва, тинимсиз ишлаб, Паччоли 1493 йилда ўзининг “Арифметика, геометрия суммаси, мутаносиблик ва нисбатлар ҳақида” деган асосий рисоласини якунлайди. Тайёрлаш учун 30 йилдан ортиқ вақт сарфланган Паччолининг ушбу китоби ниҳоят 1494 йилда Венецияда чоп этилди. Биз учун “Сумма”да энг муҳими XI «Ҳисобварақлар ва ёзувлар ҳақида» трактат ҳисобланади, чунки бунда ҳар бир корхона иқтисодий фаолиятининг асоси ҳисобланган икки ёқлама ёзув биринчи бор таърифланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |