Дт Жорий инвестициялар 52,000
Кт Пул маблағлари 52,000
Агар компания инвестицияларни бозор қиймати бўйича баҳоласа, унда ҳисобда инвестиция қийматини кўтарилиши ҳам, пасайиши ҳам акс эттирилиши керак. Фараз қилайлик, 1 майда ушбу қимматли қоғознинг ҳаққоний қиймати 54,000 ш.б., 1 июнда эса 51,000 ш.б.гача пасайган.
1 май
Дт Жорий инвестициялар 2,000
Кт Резерв капитали 2,000
Қийматни пасайиши 1 майдаги қайта баҳолаш натижасини бекор қилиб молиявий фаолиятдан зарарга олиб келади
1 июнь
Дт Резерв капитали 2,000
Дт Инвестицияларни баҳолашдан зарар 1,000
Кт Жорий инвестициялар 3,000
Агар компания инвестицияларни таннарх ёки бозор нархидан энг паст баҳода ҳисобга олса, 1 май куни ўтказма берилмайди, қийматни пасайиши эса қуйидагича ҳисобга олинади:
1 июнь
Дт Инвестицияларни баҳолашдан зарар 1,000
Кт Жорий инвестициялар 1,000
Узоқ муддатли инвестициялар. Узоқ муддатли инвестициялар - бир йилдан узоқ бўлган муддатда эгалик қилишга мўлжалланган қимматли қоғозларга қўйилган инвестициялардир. Улар, одатда инвестициявий портфелда улушли (акциялар) ва қарз (узоқ муддатли облигациялар) қимматли қоғозлари билан ифодаланган бўлади.
Узоқ муддатли инвестициялар ҳисобда аввал сотиб олиш қиймати бўйича тан олинади ва сўнгра балансда қуйидаги қийматларда ҳисобга олиниши мумкин:
сотиб олиш қиймати бўйича;
қайта баҳолаш қиймати бўйича;
амал қилаётган бозорда ташкил топган бозор қийматига эга қимматли қоғозлар бутун инвестициявий портфел асосида аниқланадиган сотиб олиш ва бозор қийматларининг энг кам қиймати бўйича ҳисобга олиниши мумкин.
Жорий ва узоқ муддатли қўйилмалар сифатида сотиб олинадиган қимматли қоғозлар, иккита алоҳида қимматли қоғозлар портфелини акс эттиради ва сотиб олиш ва ҳаққоний (бозор) қийматларидан энг ками бўйича баҳолаш усули ҳар бир портфел учун алоҳида қўлланилади.
Инвестициялар улушга оид ва қарздорликга оид қимматли қоғозлар сифатида тақдим этилиши мумкин.
Улушга оид қимматли қоғоз, акциялардан ташқари конвертацияланадиган облигациялар, корпорация-эмитент томонидан чиқарилган ва қайта сотиб олинган акциялар, шунингдек тўланишга тақдим этилган имтиёзли акциялардан ташқари, мулкдаги (капиталдаги) улушни олиш ёки сотиш, эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳар қандай молиявий восита хизмат қилиши мумкин.
Қарздорликка оид қимматли қоғозлар одатда облигациялар, хазина векселлари, депозит сертификатлари ва ҳок. сифатида тақдим этилиши мумкин. Облигация – инвесторлар орасида жойлаштирилган эмитентнинг қарздорлигини ифодаловчи молиявий воситадир. Облигациялар маълум даврга тўланиши ва мунтазам равишда фоизлар тўлашни талаб этади. Облигация ушловчиси компания-эмитентни унга қарздор эканлигини тасдиғи бўлган сертификатни олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |