Дт Пул маблағлари 125, 000
Дт Инвестицияларни сотишдан кўрилган зарар 50,000
Кт Узоқ муддатли инвестициялар 175,000
22-а топшириқ. ИНВЕСТИЦИЯЛАР
Улушда қатнашиш усули ва қиймат усули
“А” компаниясининг хўжалик муомалаларини улушда қатнашиш усули ва қиймат усулида бухгалтерия ёзувларида акс эттиринг:
1. “А” компанияси “Б” компаниясидан 1,000 дона акцияни 50 ш.б.дан сотиб олди. Бу “Б” компаниясининг акцияларининг 30 %ни ташкил этади.
2. “Б” компанияси 30,000 ш.б. соф фойдани акс эттирди.
3. “Б” компанияси томонидан дивидендлар эълон қилинди, ва шу жумладан “А” компаниясига тегишли дивидендлар 2,500 ш.б.ни ташкил этди.
4. “Б” компаниясидан 2,500 ш.б. дивидендлар олинди.
Улушда қатнашиш усули бўйича ўтказмалар
|
Қиймат усули бўйича ўтказмалар
|
1
|
1
|
2
|
2
|
3
|
3
|
4
|
4
|
Ҳар бир усулни қўллаганда инвестициялар ҳисобварағида қандай қолдиқ қолади?
22-б топшириқ. ИНВЕСТИЦИЯЛАР
"Мафтуна" компаниясининг ишлари муваффақиятли кечмоқда ва унда инвестициялар киритиш учун бўш маблағлари бор. Қуйидаги операцияларни акс эттиринг:
2001 йил 2 октябрда эмиссиясидан кейин бир қанча вақт ўтгандан кейин қимматли қоғоз сотиб олинган эди. Унинг номинал қиймати 1,000,000 ш.б., " Мафтуна " бу сумма билан бирга 50,000 ш.б. суммада қимматли қоғозга ҳисобланган фоизлар ва 25,000 ш.б. брокерга коммисион хақларини қўшган ҳолда тўлади. Жами тўланадиган сумма – 1,075,000 ш.б. Қимматли қоғознинг тўланадиган муддати 2001 йил 1 сентябр.
1. Қимматли қоғоз қисқа муддатли ёки узоқ муддатли ҳисобланадими?
2. Инвестициянинг сотиб олинишини акс эттиринг.
3. "Мафтуна" компанияси ўзининг жорий инвестицияларини ҳақиқий бозор қиймати бўйича, узоқ муддатли инвестицияларини - сотиб олиш қиймати бўйича акс эттиради. 2001 йил 31 декабрда бу қимматли қоғознинг бозор қиймати 930,000 ш.б. бўлган. Агар лозим бўлса, бозор қийматининг ўзгаришини акс эттириш учун ўтказма беринг.
4. "Мафтуна"қимматли қоғозни 2002 йил 30 мартда 1,300,000 ш.б. сотди. "Мафтуна" сотиш санасига 350,000 ш.б. тегишли бўлган фоизларни ҳисоблади ва улар харидордан олинган сумма ичига киритилган эди. Сотиш бўйича операцияни акс эттиринг.
5. 2002 йил 1 апрелда "Мафтуна" бу пулларнинг бир қисмини бошқа инвестиция учун ишлатди. Бу номинал қиймати 1,000,000 ш.б. бўлган қимматли қоғоз эди. Бирок, "Мафтуна" сотувчига 1,190,000 ш.б. тўлади, чунки бу қимматли қоғоз чиқарилгандан кейин фоиз ставкалари тушган эди, ва янги қимматли қоғозлар бўйича анча пастроқ фоиз ставкалари таклиф қилинар эди. Харид билан боғлик бошқа харажатлар бўлмади, ва харид ўз ичига ҳисобланган фоизларни олмас эди, чунки сотувчи сотиш кунида мунтазам фоиз тўловларини олган эди. Қимматли қоғозни тўлаш муддати 2003 йил 1 декабр.
6. Бу инвестиция қисқа муддатли ёки узоқ муддатли инвестицияларга кирадими?
7. Бу қимматли қоғознинг харидини акс эттиринг.
8. Агар "Мафтуна" фоиз ставкаларининг ўзгаришларини кутаётган бўлса, ва қимматли қоғозни кейинги олти ой давомида фойда олиш учун сотмоқчи бўлса, бу инвестиция қисқа муддатли ёки узоқ муддатли бўладими?
9. Агар қимматли қоғоз узоқ муддатли деб таснифланса, ва унинг бозор қиймати 2002 йил 31 декабрда 1,400,000 ш.б.ни ташкил қилаётган бўлса, бу ўзгариш журналларда қандай ҳисоб қилинади?
10. Қимматли қоғоз бўйича устаманинг ҳисобдан чиқарилиши билан боғлиқ ойлик операцияни акс эттиринг.
11. 2002 йил 31 декабрга бўлган қимматли қоғознинг баланс қиймати қандай?
12. 2003 йил 1 декабрга бўлган қимматли қоғознинг баланс қиймати қандай?
13. "Мафтуна" облигацияни тўлаш муддатигача сотмайди. Тўлаш кунида тегишли йўл билан 150,000 ш.б. миқдорда фоизлар ҳисобланган эди, бироқ улар ҳали олинмаган. Фоизлар ва тўлаш суммасининг олинишини акс эттиринг.
22-в топшириқ.
Номинал қиймати 60000 ш.б. бўлган “Блэк” компаниясининг облигациясини 1 октябрь 2004 йилда 58000 ш.б. сотиб олди. Облигациянинг муомалада бўлиш муддати 1 октябрь 2009 йилгача, йиллик 25% ставкада, фоизлар ҳар йили 1 октябрь ҳолатида тўланади. Сотиб олиш билан боғлиқ бўлган харажатлар суммаси 800 ш.б.ни бухгалтер “бошқа харажатлар” счетида акс эттирган.
31 декабрь 2004 йил ҳолатида бухгалтерия проводкасини беринг (лозим бўлса, бухгалтернинг проводкасини тузатинг).
Тузатувчи бухгалтерия проводкасини беришгача синов балансида бу операциялар қуйидагича акс эттирилган:
Облигацияга инвестициялар 58000
Бошқа харажатлар (брокер) 800
Do'stlaringiz bilan baham: |