Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма


Молиявий ҳисобот элементларини баҳолаш



Download 2,89 Mb.
bet11/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

9. Молиявий ҳисобот элементларини баҳолаш
Баҳолаш – бу молиявий ҳисоботда акс эттириладиган элементларни пул суммаларини аниқлаш, тан олиш ва баланс ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботга киритиш жараёнидир. Бунинг учун баҳолашнинг муайян усулини танлаб олиш зарур.
Молиявий ҳисоботда бир қатор турлича усуллардан фойдаланилади. Бу усулларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
Тарихий қиймат. Активлар, уларни сотиб олиш вақтида тўланган пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари, ёхуд уларга таклиф этилган ҳаққоний қиймати бўйича ҳисобга олинади. Мажбуриятлар қарз мажбуриятнинг алмаштириш эвазига олинган тушум суммасида ҳисобга олинади, баъзи ҳолларда эса (масалан, фойда солиғи), ишларни одатий шароитини ҳисобга олган ҳолда, ушбу мажбуриятларни қайтариш учун керакли бўлган пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари суммасида акс эттирилиши мумкин.
Тиклаш қиймати. Активлар, уларни сотиб олиш вақтида ҳозирги пайтда ҳудди шунга ўхшаш актив сотиб олингандаги тўланиши керак бўлган пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари бўйича акс эттирилади. Мажбуриятлар, ҳозирги пайтда шу мажбуриятнинг қайтариши учун талаб этиладиган, пул маблағлари ва уларни эквивалентларини дисконтланмаган суммасида акс эттирилади.
Сотиш (қоплаш) қиймати. Активлар, уларни одатий шароитда сотиб олишда тўланиши зарур бўлган пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари бўйича акс эттирилади. Мажбуриятлар, агар ҳозирги пайтда уларни қайтариши талаб этилса, тўланиши зарур бўлган пул маблағлари ва уларни эквивалентларини дисконтланмаган суммасида акс эттирилади.
Дисконтланган қиймат. Активлар, ишларни одатий тартибда юритилганини тахмин қилган тақдирда, ушбу актив томонидан яратилиши мумкин бўлган пул маблағларининг бўлғуси соф келиб тушишини дисконтланган суммаларида акс эттирилади. Мажбуриятлар, ишларни одатий тартибда юритилганини тахмин қилган тақдирда ушбу мажбуриятларни қайтариш учун зарур бўлган пул маблағларининг бўлғуси соф камайишининг дисконтланган суммаларида акс эттирилади. Молиявий ҳисоботни тайёрлашда баҳолаш асоси сифатида корхоналар томонидан қабул қилинган энг кўп фойдаланиладиган баҳо – бу тарихий қиймат ҳисобланади. Одатда, у бошқа баҳолаш асослари билан биргаликда ишлатилади. Масалан, заҳиралар, одатда таннарх ёки соф сотиш баҳосидан энг паст баҳода ҳисобга олинади, бозорда айланиладиган қимматли қоғозлар уларнинг бозор нархида, нафақа мажбуриятлари эса уларнинг дисконтланган қиймати бўйича ҳисобга олинади.



Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish