Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма


Молиявий ҳисобот элементларини тан олиш



Download 2,89 Mb.
bet10/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

8. Молиявий ҳисобот элементларини тан олиш
Тан олиш – бу қуйида келтирилган элементларни тан олиш мезонига жавоб берадиган моддалардан бирини баланс ёки фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботга киритишдир. Тан олиш – моддани сўз билан ифодалаш ва унинг пул қийматида акс эттириш, шунингдек ушбу суммани баланс ва фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттиришдир. Тан олиш мезонига жавоб берувчи моддалар баланс ва фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда тан олиниши зарур. Тан олинмаган моддалар ҳисоб сиёсатининг ёритилиши, иловалар ва тушунтириш материалларида акс эттирилмайди.
Элемент таърифига мос бўлган модда куйидаги мезонларга риоя қилинганда тан олиниши керак:
(а) модда билан боғланган ҳар қандай кутилаётган наф корхона томонидан олиниши ёки йўқотилиши эҳтимоли мавжуд бўлиши керак,
(б) модда пул қийматида ўлчаш учун мақбул асосга эга бўлиши ва корхона учун аҳамиятли бўлиши керак.
Кутилаётган наф олиниши эҳтимоллиги
Кутилаётган наф олиниши эҳтимоллиги тушунчаси модда билан боғланган ҳар қандай кутилаётган наф корхона томонидан олиниши ёки йўқотилишини эҳтимоллик даражасини аниқлашда фойдаланилади. Ушбу тушунча корхона ишлаётган муҳитни тавсифлайдиган ноаниқликни ифодалайди. Келгуси нафларга оид ноаниқликларни баҳолаш даражаси молиявий ҳисобот тузилишида мавжуд бўлган далиллар асосида амалга оширилади. Масалан, корхонанинг дебиторлик қарзи тўланиши эҳтимоли пайдо бўлганда тескари далиллар бўлмаса, ушбу дебиторлик қарзларни актив сифатида тан олиш ўринли ҳисобланади. Бироқ, катта ҳажмдаги дебиторлик қарзлар учун эса, маълум қисми қайтарилмаслиги эҳтимоли мавжуд, шунинг учун иқтисодий нафларни кутилаётган камайишини тасвирлайдиган харажат тан олинади.
Ўлчаш мезонлари
Ўлчаш ёки ҳисоблаш мезонлари тўртта миқдорий кўрсаткичларга асосланади ва тегишли тартибда ҳисобга олинган моддалар тушунарлилиги, аҳамиятлилиги, ишончлилиги ва шунингдек, таққосланувчанлиги билан фарқ қилади деб фараз килинади:

  1. Элементнинг аниқланиши. Модда молиявий ҳисоботнинг элементи таърифига мос келиши лозим.

  2. Ўлчанувчанлик. Модда аниқ ўлчаниши мумкин бўлган мос келувчи аломат (тавсиф)га эга.

  3. Долзарблик. Моддада мавжуд бўлган маълумотлар фойдаланувчилар томонидан қабул қилинадиган қарорларга таъсир этишга қодир.

  4. Ишочлилик. Моддада мавжуд бўлган маълумотлар ишончли, бетарафли ва текшириш қобилиятига эга ҳисобланади.


Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish