Ўринлилик
Фойдали бўлиш учун маълумот қарорлар қабул қилувчи фойдаланувчилар учун ўринли бўлиши керак. Фойдаланувчиларни иқтисодий қарорларига таъсир этиб, уларга ўтиб кетган, ҳозирги пайтда амалга ошириладиган ва келажакда бўладиган ҳодисаларни баҳолаш учун ёрдам берадиган ёки уларни тасдиқлайдиган ёхуд аввалги баҳоларни тузатиш имкониятини яратган маълумот ўринли деб ҳисобланади.
Муҳимлик
Маълумотнинг ўринлилигига унинг тавсифи ва муҳимлиги жиддий таъсир кўрсатади. Баъзи ҳолатларда фақат маълумот тавсифи унинг ўринлилигини аниқлаш учун етарли бўлмайди. Масалан, янги сегмент ҳақидаги маълумот, ҳисобот даврида ушбу янги сегмент томонидан эришилган натижалар муҳимлигидан қатъи назар таваккалчилик ва имкониятларни баҳолашга ўз таъсирини кўрсатиши мумкин.
Бошқа вазиятларда тавсиф ҳам, муҳимлик ҳам жиддий аҳамиятга эга, масалан муайян фаолият турига тегишли, мавжуд бўлган асосий заҳираларни ҳажми.
Маълумот шундай вақтда муҳим бўладики, агарда шу маълумотнинг берилмаслиги ёки унинг нотўғри талқин қилиниши фойдаланувчилар томонидан иқтисодий қарорларни қабул қилишга ўз таъсирини кўрсатса ёки мазкур қарорни ўзгартиришга эҳтимоли мавжуд бўлса. Муҳимлик, муайян шароитда баҳоланадиган маълумотни бермаслик ёки уни бузиб кўрсатилишига боғлиқ хато ёки модданинг миқдорига боғлиқдир. Шундай қилиб, муҳимлик маълумот фойдали бўлиши учун унинг асосий сифат тавсифи бўлмай, одатда ҳисоб бошланишнинг нуқтаси сифатида кўрилади.
Ишончлилик
Фойдали бўлиши учун маълумот шунингдек ишончли бўлиши керак. Маълумот агар унда аҳамиятли хато ёки билиб қилинган бузиб кўрсатишлар бўлмаса, фойдаланувчилар ушбу маълумотга ҳаққоният билан тақдим этилганлигига таяниши мумкин бўлса, ишончли деб ҳисобланади.
Маълумот ўринли бўлиб туриб, ўз тавсифи ва тақдим этилиши бўйича шунчалик ишончли эмас бўлиши мумкинки, унинг тан олиниши кейинчалик янглиш қарорларни қабул қилинишига олиб келиши мумкин.
Ҳаққоний ва холис тақдим этилиши
Фойдали бўлиши учун, маълумот хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий аҳволи, операциялар натижалари, пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳаққоний ва холис тасаввур яратиши керак. Шундай қилиб, масалан, баланс операциялар ва бошқа ҳодисаларни ва уларни амалга ошириш натижаси бўлган, тан олиш мезонларига жавоб берадиган компаниянинг активлари, мажбуриятлари ва капиталини ҳаққоний ва холис акс эттириши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |