Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма


Фойдаланувчилар ва уларнинг ахборотга оид талаблари



Download 2,89 Mb.
bet3/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

1. Фойдаланувчилар ва уларнинг ахборотга оид талаблари
Бухгалтерия ҳисоби фойдаланувчилар томонидан фойдаланиладиган молиявий маълумот ҳажми ва тавсифи билан боғлиқ.
Молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига мавжуд ва бўлғуси инвесторлар, ходимлар, кредиторлар, мол етказиб берувчилар ва бошқа савдо кредиторлари, ҳукумат ва унинг органлари, жамоатчилик киради.
Маълумот фойдаланувчилари икки гуруҳга бўлиниши мумкин:

  • ички фойдаланувчилар, яъни корхона бошқарувчилари;

  • ташқи фойдаланувчилар, яъни корхонадан ташқаридагилар.

Ўз навбатида бухгалтерия маълумотидан фойдаланувчиларнинг ушбу гуруҳларини фойдаланувчиларнинг қуйидаги туркумларига ажратиш мумкин:
корхонани бошқарадиганлар;
субъектдан ташқарида бўлиб, ундан бевосита молиявий манфаатга эга бўлганлар;
субъект фаолиятидан билвосита молиявий манфаатга эга бўлганлар.
Субъектдан ташқарида бўлиб, ундан бевосита молиявий манфаатга эга бўлганларга қуйидагилар киради:
Мавжуд ва бўлғуси инвесторлар;
Мавжуд ва бўлғуси кредиторлар;
Харидорлар.
Субъект фаолиятидан билвосита молиявий манфаатга эга бўлганларга қуйидагилар киради:
Солиқ органлари;
Тартибга солувчи органлар;
Статистик органлар;
Бошқа гуруҳлар (аудиторлар, маслаҳатчилар, истеъмолчилар гуруҳлари ва ҳок.)
Корхона молиявий ҳисоботини тайёрлаш ва тақдим этиш учун асосий масъулият корхона раҳбарияти зиммасига юкланади. Қарорларни қабул қилиш ва назорат ўрнатиш мажбуриятни бажариш учун ёрдам берадиган қўшимча бошқарув ва молиявий маълумотларига бевосита фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлса ҳам, молиявий ҳисоботда акс эттирилган маълумотга раҳбарият ҳам манфаатдор. Раҳбарият ушбу қўшимча маълумот шакли ва мазмунини белгилашга ҳақли, чунки ушбу маълумот унинг талабларига жавоб бериши керак.
2. Молиявий ҳисоботни тузиш мақсадлари
Молиявий ҳисоботни тайёрлаш учун фойдаланиладиган бухгалтерия тамойилларини халқаро миқёсида бир шаклга келтириш мақсадида бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари бўйича Қўмитаси (БҲХСҚ) тузилган. Ушбу Қўмита томонидан Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (БҲХС) ишлаб чиқилиб чоп этилган ва ҳамма жойларда тадбиқ этиш ва риоя қилиш учун тавсия этилгандир.
Молиявий ҳисоботни тақдим этиш каби БҲХСнинг асосий мақсадига эришиш учун қуйидагилар белгиланиши керак

  • вазифаларни ечиш учун талаб этиладиган молиявий маълумот;

  • ахборот тизимини тузиш тамойиллари;

  • молиявий ҳисобот элементлари.

Молиявий ҳисоботнинг мақсади молиявий аҳвол, фаолият натижалари ва молиявий аҳволдаги ўзгаришлар ҳақида маълумот тақдим этишдан иборатдир. Ушбу маълумот кенг доирадаги фойдаланувчиларга қарорларни қабул қилиш учун зарурдир.
Ушбу мақсадларда тузилган молиявий ҳисобот аксарият фойдаланувчиларни маълумотга бўлган умумий талабларини қониқтиради. Бироқ, молиявий ҳисобот фойдаланувчиларга улар томонидан иқтисодий қарорларни қабул қилиш учун зарур бўлган барча маълумот билан таъминлаш имкониятига эга эмас, чунки у фақат бўлиб ўтиб кетган ҳодисаларнинг молиявий натижаларини акс эттиради ва шунингдек молиявий бўлмаган маълумотни ўз ичига киритади.
Шу билан бирга молиявий ҳисобот корхона раҳбарияти фаолиятига баҳо беради ёки раҳбариятга ишониб топширилган маблағлар учун жавобгарлигини акс эттиради. Фойдаланувчилар қарорларни қабул қилиш мақсадида корхона раҳбарияти ишига ёки унинг жавобгарлигига баҳо беради. Ушбу қарорларга, масалан инвестицияларни сақлаш ёки корхонага сотиш, раҳбарларни ишдан бўшатиш, бошқа лавозимга ўтказиш кабиларни киритиш мумкин.

Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish