Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма


II ­ МАВЗУ. ДАРОМАДЛАР ВА ТУЗАТУВЧИ ЎТКАЗМАЛАР



Download 2,89 Mb.
bet13/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

II ­ МАВЗУ. ДАРОМАДЛАР ВА ТУЗАТУВЧИ ЎТКАЗМАЛАР
1. Соф фойда
2. Трансформация ва тузатувчи ўтказмалар
3. Ҳисоблаш тамойили
1. Соф фойда
Фойда олиш - ҳар қандай тадбиркорлик фаолиятни асосий мақсади ҳисобланади. Шунинг учун бухгалтерия ҳисобининг мақсади молиявий ҳисоботда ушбу мақсадга эришишда корхонанинг ютуқларини баҳолаш ва акс эттиришдир.
Соф фойда – иқтисодий фаолият натижасида унинг хусусий капиталидаги соф кўпайишидир. Соф фойда суммаси даромадлар ва харажатлар орасидаги фарқ сифатида аниқланади. Агар харажатлар даромаддан ошиб кетса, бу ҳолатда фаолият натижаси соф зарарни ташкил этади.
Даромадлар - корхонанинг асосий ва энг муҳим, доимий фаолияти турларини ташкил этадиган товарларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш, хизматларни кўрсатиш ва фаолиятнинг бошқа турлари натижасида корхона активларини кўпайиши ёки бошқа турдаги яхшиланиши, ёки мажбуриятларни қопланишидир. Ушбу даромадларни энг оддий баҳоланиши – бу мазкур давр мобайнида олинган ёки олинишга мўлжалланган активларни қийматида баҳоланишидир.
Харажатлар - корхонанинг асосий ва энг муҳим, доимий фаолияти турларини ташкил этадиган товарларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш, хизматларни кўрсатиш ва фаолиятнинг бошқа турлари натижасида корхона активларини камайиши ёки бошқа турдаги фойдаланиши, ёки мажбуриятларни пайдо бўлишидир. Шунингдек, харажатларни даромадларни олиш жараёнида фойдаланилган товарлар ёки хизматлар таннархи сифатида ҳам таърифлаш мумкин.
Харажатлар хусусий капитални ва корхона активларини камайтиради ва пассивларни кўпайтиради. Бироқ, биргина харажатлар хусусий капитал ва корхона активларини камайишига сабаб бўла олмайди. Хусусий капитал ва корхона активлари, шунингдек мулкдорлар томонидан капитални қайтариб олиши натижасида ҳам камайиши мумкин.
Даромадлар, ўз навбатида, хусусий капитални ва корхона активларини кўпайтиради. Бироқ, ҳар қандай хусусий капитал ва корхона активларини кўпайиши ҳам даромад бўлмайди. Хусусий капитал ва корхона активлари шунингдек мулкдорлар томонидан капиталга қўшимча равишда улуш қўшиши натижасида ҳам кўпайиши мумкин. Активлар пул маблағларини қарзга олиш натижасида ҳам кўпаяди.
Капитални ўзгариш сабабларини аниқлаш мақсадида корхона раҳбарияти ва бошқа манфаатдор шахслар ҳар бир даромад ва харажатлар учун алоҳида ҳисобварақлар очади. Ҳисобот даврининг оҳирида ушбу ҳисобварақлар ёпилади ва якуний қолдиқлари фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботга ўтказилади. Шунинг учун ушбу ҳисобварақлар вақтинчалик ёки номинал ҳисобварақлар деб аталади. Ҳар бир ҳисобот даврнинг бошида вақтинчалик ҳисобварақларнинг қолдиқлари нолга тенг бўлиши керак.
Корхона активлари, мажбуриятлари ва капитали ҳақидаги маълумотлар доимий ёки амалий ҳисобварақлар деб аталади. Доимий ҳисобварақларнинг қолдиқлари бухгалтерия балансида акс эттирилади.
Ҳисобот даврининг муаммоси харажатлар ва даромадларни ой ёки йил каби қисқа вақт даврига ўтказишда мавжуд бўлган қийинчиликлардан иборат, чунки қисқа муддат ичида соф фойдани ҳисоблаш шак-шубҳасиз тахминий бўлади. Бухгалтерлар ушбу муаммони даврийлик ҳақида тахмин ёрдамида ҳал этишади. Ушбу тахмин корхонанинг фаолият қўрсатишининг бутун давридан кам бўлган ҳар қандай давр учун соф фойда тахминий бўлиши, аммо шу давр учун унинг баҳоланиши фойдали деб фараз қилишга асослангандир.
Одатда ҳисобот даври сифатида бир хил даврийликдаги вақт, қоида бўйича, ўн икки ой қабул қилинади. Бундай ҳисобот давр молиявий йил деб номланади.
Фойдани ҳисоблашда ва молиявий ҳисоботни тузишда, умуман бухгалтер икки муҳим фараздан келиб чиқиши керак:

Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish