Фоизсиз векселлар
Фоизсиз сўзи - бу турдаги векселлар учун энг яхши таъриф эмас, чунки ҳақиқатда бундай векселлар фоизлар тўловини англатади. Бундай векселларнинг номинал қиймати қарз суммасини ўз ичига олганлиги каби, бу қарз бўйича фоизларни ҳам ўз ичига олади, бу тўлаш муддатида ягона тўлов суммасини ташкил қилади. Қарздор векселнинг номинал қийматига тенг бўлган суммани эмас, балким номинал суммаси ва вексел бўйича фоизлар орасидаги фарқни олади. Векселда, олинадиган пул маблағлар деб кўрсатилган сумма - бу номинал қийматнинг ҳақиқий фоиз ставкасини қўллаш натижасида дисконтланган қийматидир. Қолган сумма, яъни дисконтланган пул маблағлар қиймати ва векселнинг номинал қиймати орасидаги фарк, фоиз ҳисобланади. Ҳақиқий фоиз ставкаси шунга ўхшаш бўлган таваккалчилик даражаси билан ҳужжатларда қўлланиладиган бозор фоиз ставкаларига қараб аниқланади.
"Брайт Лайт" компанияси 11,200 ш.б. суммага йиллик вексел ёзиб берди ва 10,000 ш.б. суммада пул маблағларини олди. Вексел 10.714% (1,200 ÷ 11,200) фоиз ставкаси бўйича дисконтланган эди. Бироқ, "Брайт Лайт" компанияси фақат 10,000 ш.б. олди; демак, ҳақиқий фоиз ставкаси 12%ни ташкил қилди (1,200 ÷ 10,000). Бу векселнинг жорий қиймати 10,000 ш.б.ни ташкил қилади; яъни улар олган суммани: 11,200/1,12 = 10,000
Қарз унинг жорий қиймати бўйича акс эттирилиши керак, буни векселни нетто тамойили бўйича қайд этиш ёки ялпи тамойили бўйича номинал қийматни акс эттириш ва бу суммани дисконт (чегирма) билан бирга акс эттириш орқали амалга ошириш мумкин. Иккала ёндошув ҳам қуйида кўрсатилган.
Нетто тамойили:
2001 йил давомидаги ёзувлар:
2001 йил 1 октябр - Тўланадиган фоизсиз векселни жорий (соф) қиймати суммасида акс эттириш:
Пул маблағлари 10,000
Тўланадиган вексел қисқа муддатли (фоизсиз)* 10,000
* Вексел 11,200 ш.б. номинал қийматида эмас, унинг жорий қиймати бўйича (асосий сумма) бўйича акс эттирилган эди. Фоизлар бўйича ёзувлар бошланғич ёзилган 10,000 ш.б.ни 11, 200 ш.б.гача оширади, бу эса тўланиш суммаси ҳисобланади.
2001 йил 31 декабр - Ҳисобланган фоизни акс эттириш учун тузатиш ёзуви:
Фоизлар кўринишдаги харажатлар (10,000) х (12%) х (3/12) 300
Тўланадиган вексел, қисқа муддатли* 300
* Бу ёзувдан кейин векселнинг баланс қиймати 10,300ни ташкил қилади (10,000 + 300). Бошқача вариант бўлиб ҳисобланган фоизнинг кредитланиши ҳиобланади.
2001йил 31 декабр: - Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот:
Фоизлар кўринишидаги харажатлар 300
Бухгалтерия баланси:
Жорий мажбуриятлар:
Тўланадиган вексел, қисқа муддатли (10,000 +300) 10,300
Тўлаганда қилинадиган ёзувлар:
2002 йил 30 сентябр - (а) бу санага ҳисобланган фоизларни ва (б) тўлаш муддатида векселнинг номинал қийматини тўлашни акс эттириш:
Фоизлар кўринишдаги харажатлар (10,000) х (12%) х (9/12) 900
Тўланадиган вексел, қисқа муддатли 900
Тўланадиган вексел ( 10,000 + 300 + 900) 11,200
Пул маблағлар 11,200
Do'stlaringiz bilan baham: |